Расман: Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади
Президент қарори билан аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил
24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.
Шундай қилиб, Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар
кетма-кет 4 кун дам олади.
Telegram | Instagram | Facebook