Get Mystery Box with random crypto!

Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Kanal manzili: @cyber_102
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 111.10K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-04-26 16:59:58
#АОКА_билан_ҳамкорликда

ДИҚҚАТ, Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг!

Сўнгги вақтларда фирибгарлар томонидан фойдаланувчиларнинг телеграм аккаунтларини ўғирлаш ҳолатлар кўпаймоқда.

Мазкур жараёнда эса турли ёлғон маълумотлар, сохта ҳаволалар тарқатилмоқда. Агар фойдаланувчи фирибгар таъкидлаётган амалларни бажарса, у ҳолда шахсий ва бошқа маълумотлардан айрилади.

Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учун
——
икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

Telegram | Youtube | Instagram
19.2K viewscyber102, 13:59
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:03:05
#Фейк_хабарлар



Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда такроран турли хил кўринишларрда "Алия" исмли аёл интернет фойдаланувчилари тез фурсат ичида мўмай даромад олишлари мумкинлиги мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Интернет орқали мўмай даромад таклиф этаётган ҳар қандай ахборотни жиддий текширинг! Айниқса, бугун Интернет фирибгарлари машҳур шахслар қиёфасидан фойдаланган ҳолда сохта реклама хабарларини яратмоқда. Шунинг учун инвестиция киритиш орқали мўмайгина маблағ ишлаб олиш мумкинлиги ҳақида айтилаётган видеороликларга ишонманг.

Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Telegram | Youtube | Instagram
18.0K viewscyber102, 10:03
Ochish/sharhlash
2024-04-24 06:59:58
#Фейк_хабарлар

Фирибгарларга алданиб қолманг!

Фирибгарлар такроран блоггер, мусиқачи, қўшиқчи Тимур Aлихонов номидан унинг видеотасвиридан фойдаланиб, сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали турли хил кўринишларда Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Telegram | Youtube | Instagram
14.6K viewscyber102, 03:59
Ochish/sharhlash
2024-04-20 10:59:58
#Тезкор_хабарлар

Телеграмда вирус тарқалмоқда!

Телеграмда шунақа аккаунтдан Сизга ёзишса блокланг, у сизга қандайдир ҳавола/илова юборади. Билмасдан босиб/кириб қўйсангиз пластик картадаги пуллар маблағларингиз ва телеграм аккаунтингиздан фирибгарлар бошқарувига ўтади!

Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:

икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

Telegram | Youtube | Instagram
26.0K viewscyber102, edited  07:59
Ochish/sharhlash
2024-04-19 13:02:02
#Фейк_хабарлар

Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!

Ижтимоий тармоқларда ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда такроран "Payme" тўлов тизими номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Йиллик 6,5% кредит" мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Telegram | Youtube | Instagram
14.4K viewscyber102, 10:02
Ochish/sharhlash
2024-04-18 14:59:49
#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

Украина биринчи марта НАТОнинг киберхавфсизлик бўйича энг йирик машғулотларида иштирок этади.


"Locked Shields 2024" машқлари Эстонияда НАТО шафелигида бўлиб ўтади ва Украина бу йил тарихда биринчи марта қўшилади.

Машқларда 40 дан ортиқ давлатдан 4000 га яқин эксперт иштирок этади, уларга мамлакат инфратузилмасини реал шароитларга яқин шароитларда киберҳужумдан ҳимоя қилиш вазифаси юкланади.

Telegram | Youtube | Instagram
17.6K viewscyber102, 11:59
Ochish/sharhlash
2024-04-17 16:54:41
#АОКА_билан_ҳамкорликда

Огоҳ бўлинг Фейк!

Ҳозир замонавий технологиялардан фойдаланиб, фирибгарлик содир этиш янгилик эмас. Бу ҳақда тинимсиз огоҳлантирилмоқда. Шунга қарамай фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётганлар сони камаяётгани йўқ.

Ижтимоий тармоқларда такроран турли хил кўринишларда мўмай даромад таклиф этаётган ҳар қандай ахборотни жиддий текширинг. Айниқса, бугун интернет фирибгарлари машҳур шахслар қиёфасидан фойдаланган ҳолда сохта реклама хабарларини яратмоқда. Шунинг учун инвестиция киритиш орқали йирик маблағ ишлаб олиш мумкинлиги ҳақида айтилаётган видеороликларга ишонманг.

Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

Telegram | Youtube | Instagram
13.6K viewscyber102, 13:54
Ochish/sharhlash
2024-04-17 08:01:02
#Фейк_хабарлар

Фирибгарларга алданиб қолманг!

Фирибгарлар томонидан "Iwash Tashkent" номи билан танилган автоблогер Отабек Жўраевнинг видеотасвирини махсус дастур ёрдамида сохталаштириш йўли орқали Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Telegram | Youtube | Instagram
13.5K viewscyber102, edited  05:01
Ochish/sharhlash
2024-04-16 07:01:55
#Фейк_хабарлар

Фирибгарларга алданиб қолманг!

Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда такроран тадбиркор Алишер Усмонов фотосуратига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки "Спасибо Алишеру Усманову за его программу, сманов вернет деньги от брокера-мошенника за 3 просты" мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Telegram | Youtube | Instagram
13.4K viewscyber102, 04:01
Ochish/sharhlash
2024-04-15 16:00:01 #Мутахассис_тавсияси

Ҳурматли фуқаролар телеграмдаги қўнғироқлардан огоҳ бўлинг!

https://www.youtube.com/shorts/cXPYl7PvQEU
13.3K viewscyber102, 13:00
Ochish/sharhlash