Get Mystery Box with random crypto!

Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Kanal manzili: @cyber_102
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 111.10K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-01-28 07:59:57
#Қизиқарли_фактлар

Японияда бутунлай роботлар томонидан бошқариладиган "Henn-na" меҳмонхонаси мавжуд.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
12.8K viewscyber102, 04:59
Ochish/sharhlash
2024-01-27 14:59:58
#It_соҳасидаги_янгиликлар

Сунъий интеллектга эга "Siri" "iOS18"да ишга туширилади
——
Ҳеч кимга сир эмаски, "Apple" фаол равишда "Siri" асосида "ChatGPT" рақобатчисини ишлаб чиқмоқда, бироқ сўнгги йилларда компания бу пойгада анча орқада қолган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, гап "Apple"нинг инновацион ёндашуви билан боғлиқ бўлиб, бу кўпроқ вақтни талаб этади:
• Қурилманинг ўзида маълумотлар алмашинуви: "ChatGPT" ва унинг аналоглари сўровларни масофавий серверларда қайта ишлайди, "Apple" эса барча созламаларни қурилманинг ўзида бажаришга интилмоқда. Бу нафақат жавоб бериш вақтини тезлаштиради, балки хавфсизликни ҳам оширади.
Видео ва аудиони қайта ишлаш: "Apple" сунъий интеллекти нафақат матн, балки аудио ва видео билан ҳам ишлай оладиган бўлади.
"Apple" сунъий интеллектга эга мутлақо янги "Siri"нинг биринчи намойишини июнь ойида бўлиб ўтадиган "WWDC" конференциясида ўтказиши мумкин.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
13.7K viewscyber102, 11:59
Ochish/sharhlash
2024-01-27 12:59:58
#опыт_зарубежных_стран

В Китае придумали робота, который ездит по стенам
——
Bingoo умеет красить и удалять ржавчину с вертикальных поверхностей.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
12.7K viewscyber102, 09:59
Ochish/sharhlash
2024-01-27 10:59:59
#Кибержиноят

“Facebook” ижтимоий тармоғи ортида яширинган кибержиноят
——————
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи (аёл) Ж.Г. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғида жойлаштирган фотосуратларини номаълум шахс юклаб олиб, Интернет ижтимоий тармоғи орқали турли фото-суратлари ва ҳақоратли сўзлар ёзиб қўйганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Иштихон туманида яшовчи 54 ёшли (аёл) А.З. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, (аёл) А.З. “Facebook” ижтимоий тармоғида "Гулзамон Акбар” номли профиль очиб, жабрланувчи (аёл) Ж.Г.га тегишли бўлган фотосуратларни жойлаб, унинг номидан ҳақоратли сўзлар ёзиб қўйганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноий иши қўзғатилиб, А.З.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14.2K viewscyber102, edited  07:59
Ochish/sharhlash
2024-01-27 07:00:00
#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
——
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Фирибгарлар такроран блоггер, мусиқачи, қўшиқчи Тимур Aлихонов номидан унинг видеотасвиридан фойдаланиб, сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали турли хил кўринишларда Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ.

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14.1K viewscyber102, 04:00
Ochish/sharhlash
2024-01-26 12:59:59
#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
————
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
“Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжерида “JOYSBET PROJECT I” номли мазкур канал орқали Интернет фойдаланувчилари тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган ҳамда
“Телеграм канал открыт только для своих сестер мазмунидаги хабарларга ИШОНМАНГ.

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
15.3K viewscyber102, 09:59
Ochish/sharhlash
2024-01-26 08:59:59 #Долзарб #Тарқатинг

Номаълум рақамдан қўнғироқ келса нима қилиш керак?!

Янги таҳдидлардан огоҳ бўлинг!
——


15.3K viewscyber102, 05:59
Ochish/sharhlash
2024-01-26 07:00:00
#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
——
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Фирибгарлар энди блоггер, мусиқачи, қўшиқчи Тимур Aлихонов номидан унинг фотосуратидан фойдаланиб, сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ.

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
24.6K viewscyber102, 04:00
Ochish/sharhlash
2024-01-25 16:02:45
#It_соҳасидаги_янгиликлар

"Amazon" омборларида аллақачон 750 минг робот ишлайди ва ҳар йили "ишчилар" сони ортиб бормоқда:
——
- 2013 йил: 1000та робот;
- 2014 йил: 15 000та робот;
- 2017 йил: 100 000;
- 2019 йил: 200 000;
- 2021 йил: 350 000;
- 2022 йил: 520 000;
- 2023 йил: 750 000.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14.4K viewscyber102, 13:02
Ochish/sharhlash
2024-01-25 15:00:00
#Сунъий_интеллект_технологияси

"NASA" роботларга коинотда мустақил объектлар қуришни ўргатди
——
"NASA" роботлар ва махсус қурилиш блоклари ёрдамида коинотда катта ҳажмдаги объектларни қуриш имконини берувчи ноёб тизимни ишлаб чиқди.
Тадқиқотчилар технологияни муваффақиятли лаборатория синовидан ўтказишди: учта робот мустақил тарзда юзлаб қурилиш блокларидан фойдаланган ҳолда кичик омборча катталикдаги бошпана қуришди.
Олимларнинг таъкидлашича, оддий алгоритмлардан фойдаланиш ва паст ҳисоблаш талаблари туфайли тизим хатоларни ташқи назоратсиз мустақил равишда тузатишга қодир.
Ушбу ишланма Ой, Марс ва ундан ташқарида узоқ муддатли миссиялар учун йўл очади.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
13.3K viewscyber102, 12:00
Ochish/sharhlash