Get Mystery Box with random crypto!

#Фейк_хабарлар Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлард | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Фейк_хабарлар



Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда такроран турли хил кўринишларрда "Алия" исмли аёл интернет фойдаланувчилари тез фурсат ичида мўмай даромад олишлари мумкинлиги мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Интернет орқали мўмай даромад таклиф этаётган ҳар қандай ахборотни жиддий текширинг! Айниқса, бугун Интернет фирибгарлари машҳур шахслар қиёфасидан фойдаланган ҳолда сохта реклама хабарларини яратмоқда. Шунинг учун инвестиция киритиш орқали мўмайгина маблағ ишлаб олиш мумкинлиги ҳақида айтилаётган видеороликларга ишонманг.

Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Telegram | Youtube | Instagram