Get Mystery Box with random crypto!

Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Kanal manzili: @cyber_102
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 111.10K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-02-10 13:03:04
#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
——
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда Интернет фойдаланувчиларига "Click RULETKAни ишга туширдик!" номли ҳавола орқали "Омадингизни синаб кўринг ва ғалаба қозонинг 2.000.000 сўм" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
17.7K viewscyber102, 10:03
Ochish/sharhlash
2024-02-10 11:02:38
#Кибержиноят

"Олх" платформаси ортида яширинган кибержиноят
————
     Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 26 ёшли А.К. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.800.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
     Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти, Вобкент туманида яшовчи 19 ёшли О.С. содир этганлиги аниқланган.
     Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, О.С. “Олх” платформасида “Iphone 13pro” сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи А.К. билан телефон орқали гаплашиб, уни ишончига кириш орқали, олдиндан 1.800.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
     Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, О.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14.0K viewscyber102, 08:02
Ochish/sharhlash
2024-02-10 09:01:13
#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
————
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда "Айши Темиргалиевой" номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарларга ИШОНМАНГ.

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
23.9K viewscyber102, 06:01
Ochish/sharhlash
2024-02-10 07:01:20
#Рақамли_технологиялар_тарихи

Тарихдаги биринчи роботлардан бири бу - ибодат қилиш учун яратилган
———
Маълумотларга кўра, бундан 460 йил олдин Испания қироли "Филипп II" ўғлининг ҳаётини Худо сақлаб қолгани учун унга миннатдорчилик билдириши керак бўлган механик роҳиб яратишни буюрган.
Қизиғи шундаки, бу робот ҳамон ишламоқда.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
12.8K viewscyber102, 04:01
Ochish/sharhlash
2024-02-09 16:59:58
#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
————
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Фирибгарлар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги "korzinkа. uz" йирик супермаркетлар тармоғини ўз ичига олган "Anglesey Food" МЧЖ ХК компанияси асосчиси тадбиркор Зафар Камилевич Хашимов номидан унинг фотосуратига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ.

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
19.1K viewscyber102, 13:59
Ochish/sharhlash
2024-02-09 13:59:59
#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

АҚШ "гелий-3" олиш учун Ойга экскаваторлар юбормоқчи. Буни AҚШнинг "Interlune" махфий стартапи амалга оширади. Гелий-3 квант компьютерларини совитиш ва термоядровий реакторлар учун ёқилғи сифатида фойдалидир.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
13.3K viewscyber102, 10:59
Ochish/sharhlash
2024-02-09 12:59:58
#АОКА_билан_ҳамкорликда

Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Онлайн фирибгарликнинг энг тарқалган тури — давлат раҳбари ёки бошқа расмий шахслар номидан ёлғон хабар тарқатишдир. Хусусан, гўёки давлат раҳбари аҳоли учун бир марталик ёрдам пули берилиши ҳақидаги ёки шунга ўхшаш қарорни имзолагани айтилади. Хабарга ишониб, фирибгарлар кўрсатган амалларни бажарган шахс банк картасидаги пуллардан маҳрум бўлади.

Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
26.2K viewscyber102, 09:59
Ochish/sharhlash
2024-02-09 10:59:58
#Кибержиноят

Сохта ҳаволалардан огоҳ бўлинг!
——
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида яшовчи 31 ёшли Т.К. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 11.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар, Сирғали туманида яшовчи 25 ёшли Э.А. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Э.А. интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали “Click ruletka” мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали ҳисобидаги пулларини ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Э.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

  Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
15.8K viewscyber102, 07:59
Ochish/sharhlash
2024-02-09 08:00:00
#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
——
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
“Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда "Самира" номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, видеолавҳаларга махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериш орқали турли хил кўринишларда интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ.

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14.7K viewscyber102, 05:00
Ochish/sharhlash
2024-02-08 13:02:15
#Фейк_хабарлар

Фирибгарларга алданиб қолманг!
——
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "Halol Pul" номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланган ва интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
23.3K viewscyber102, 10:02
Ochish/sharhlash