Get Mystery Box with random crypto!

#АОКА_билан_ҳамкорликда Огоҳ бўлинг Фейк! Ҳозир замо | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#АОКА_билан_ҳамкорликда

Огоҳ бўлинг Фейк!

Ҳозир замонавий технологиялардан фойдаланиб, фирибгарлик содир этиш янгилик эмас. Бу ҳақда тинимсиз огоҳлантирилмоқда. Шунга қарамай фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётганлар сони камаяётгани йўқ.

Ижтимоий тармоқларда такроран турли хил кўринишларда мўмай даромад таклиф этаётган ҳар қандай ахборотни жиддий текширинг. Айниқса, бугун интернет фирибгарлари машҳур шахслар қиёфасидан фойдаланган ҳолда сохта реклама хабарларини яратмоқда. Шунинг учун инвестиция киритиш орқали йирик маблағ ишлаб олиш мумкинлиги ҳақида айтилаётган видеороликларга ишонманг.

Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

Telegram | Youtube | Instagram