Get Mystery Box with random crypto!

#Фейк_хабарлар Фирибгарларга алданиб қолманг! Фирибгарла | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Фейк_хабарлар

Фирибгарларга алданиб қолманг!

Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда такроран тадбиркор Алишер Усмонов фотосуратига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки "Спасибо Алишеру Усманову за его программу, сманов вернет деньги от брокера-мошенника за 3 просты" мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Telegram | Youtube | Instagram