Get Mystery Box with random crypto!

#Фейк_хабарлар Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг! | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Фейк_хабарлар

Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!

Ижтимоий тармоқларда ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда такроран "Payme" тўлов тизими номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Йиллик 6,5% кредит" мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Telegram | Youtube | Instagram