Get Mystery Box with random crypto!

Қосим - Жўмарт Тўқаев халққа мурожаат қилди. Мурожаатни қири | Markaziy Osiyo

Қосим - Жўмарт Тўқаев халққа мурожаат қилди.

Мурожаатни қиринди масалалардан тозалаб ташланса унинг марказида президент ваколат муддатини 7 йил қилиш ва бир муддат бошқарувда бўлган Президентнинг  бошқа ўз номзодини сайловга қўйишини тақиқлаш ва инклюзив ҳукумат ташкил қилиш масаласи ётибди.

Авторитар Қозоғистон элитасини бундай мардликка нима етаклаяпти, ёки бу охирги сиёсий заруратми? Қозоғистоннинг бундай демократик ўзгаришларни назарда тутувчи қарорлар қабул қилишининг асосий мативатори бу агрессив Россия ҳисобланади.

Айтиш мумкинки бугун Россиянинг : Украинани ишғол қилиш, СССР ни реанимация қилиш, НАТО нинг кенгайишининг олдини олиш каби барча стратегик мақсадлари чокидан сўкилиб, тўлиқ тескари натижа бермоқда.

Путин режими  - ўз таъсир доирасидаги давлатларнинг сиёсий маданият траекторияси автократик тафаккур релсларидан чиқиб кетишидан жуда қўрқади ва бундай бўлмаслиги учун ҳеч нарсадан қайтмайди.

Тўқаев ва Қозоғистоннинг бутун сиёсий элитаси тўлиқ англаб етдики жуда катта ҳарбий ва энергетик ресурсларга эга бўлган ва Путин деб аталмиш ягона "мия" томонидан бошқарилаётган Россия агрессиясидан омонда қолиш учун бутун қозоқ халқини сафарбар қилиш уларга сиёсий ҳуқуқлар бериш давлат тақдирига фақат Қосим Жўмартнинг ўзи эмас бутун халқ жавоб бериши керак деган тўхтамга келинаётганини кўриш мумкин.

Бу сабоқни Украина берди Қозоғистонга. Украина бугун давлат тақдирини бутун миллат билан ўйлаяпти. Битта Зеленский эмас. Тўқаевнинг ўзи учун бундай ўзгаришлар керак эмас, у нисбатан ақлли сиёсатчи сифатида демократияни (инклюзивликни) назарда тутадиган қарор қабул қилишга мажбур бўлмоқда, бўлмаса Россияга ем бўлади.

Бутун халқни ягона мушт қилиб жамлашнинг ягона йўли уларнинг давлат ҳаётида муҳим бўлган қарорларни қабул қилишда иштирок этишига имкон беришдир. Чунки қарор қабул қилишда чиндан иштирок этган ватандош масъулиятни ҳам зиммасига олишга мажбур бўлади. Бизага ҳам юқсин бу тренд.

Ҳамид Содиқ

Каналга уланиш
@centerasiastudy