Get Mystery Box with random crypto!

#ҳудудлар_ҳаёти #Когон_тумани Энг улуғ, энг азиз байрам кунл | BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Энг улуғ, энг азиз байрам кунларида Когон туманидаги “Хўжа якшаба” маҳалласида жойлашган 3-умумтаълим мактабининг замонавий қиёфа касб этган биноси фойдаланишга топширилгани нафақат ўқувчи ва педагогик жамоа, балки шу ерлик аҳоли учун кўпдан кутилган қувончли воқеага айланди.
“Обод қишлоқ” давлат дастури асосида замон талабларига мос таъмирдан чиққан 734 ўринли мазкур мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилди. Бунда Ўткир Ҳамроев раҳбарлигидаги "Бухоро таъмир бунёд курилиш" масъулияти чекланган жамияти бунёдкорларининг хизмати беқиёс бўлди. Қурилиш-таъмирлаш ишларига 4 миллиард 100 миллион сўм маблағ сарфланди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар жараёнида, умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётгани таъкидланди. Меҳмонлар бинода ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Шу куни биринчи синфга қабул қилинган ўқувчилар учун Президент совғалари топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube