Get Mystery Box with random crypto!

@BUGUNUZ™ - Official channel

Telegram kanalining logotibi bugunuz — @BUGUNUZ™ - Official channel
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Kanal manzili: @bugunuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.48K
Kanalning ta’rifi

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 648

2021-03-22 12:42:23
Ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширган аёллар воқеаси бўйича суриштирув бошланди

Урганч шаҳар Ички ишлар бўлими ярим яланғоч ҳолда сумалак пишираётган аёллар видеоси бўйича суриштирув бошлади.

Шу йил 21 март куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳридаги “Сахара” кафеси олдида ярим яланғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётган аёллар видеоси тарқалган эди.

Озодлик воқеа тафсилотларини ўрганмоқда. Лентамизни кузатиб боринг.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
8.1K viewsLaziz Omilov, 09:42
Ochish/sharhlash
2021-03-22 12:13:55
Ўзбекистон олтин-валюта захираси икки ойдан бери камайишда давом этмоқда

Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 март ҳолатига кўра 33, 26 миллиард долларни ташкил қилди. Бу февраль ойидагига нисбатан 1,05 миллиард долларга оздир.

Марказий банк ҳисоботидан маълум бўладики, олтин-валюта захираси икки ойдан бери камайиб бормоқда. Жумладан, захирада олтин улуши 0,2 миллион трой унцияга, яъни 6,3 тоннага кўпайиб, 11,2 миллион трой унцияга етган. Аммо жаҳон бозорида олтин нархининг тушиб кетгани оқибатида захира қиймати 549,2 миллион долларга арзонлаган. Хорижий валютадаги захиралар ҳам 505 миллион долларга камайган.

2021 йил 1 январидаги ҳолатга кўра, мамлакатнинг расмий захира активлари 34 миллиард 904 миллион АҚШ долларига тенг бўлган. 2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, мазкур кўрсаткич 32 миллиард 892 миллион 800 минг долларни ташкил этганди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
9.5K viewsэлмурод юсуф, 09:13
Ochish/sharhlash
2021-03-21 19:17:07 21.03.2021

Бугунги дастуримизда:

Пандемия? Маошлар кечикмоқда. Тошкент, Фарғона ва Андижонда ишчилар иш ташлади.

Сенат раиси Танзила Норбоева хориждаги мигрант аёлларни ватанга қайтариш лозимлигини таъкидлади.

Тошкентда “Обналчилар иши” юзасидан ўнлаб тадбиркор солиқчилар устидан судга мурожаат қилди.

“XXI асрда уятли ҳолат бу!” – Ўзбекистон адлия вазири интернет қамрови ва тезлигини танқид қилди.

Сребреница қатлиоми ҳақидаги фильм «Оскар» мукофотига номзод этиб кўрсатилди.

Халқаро ташкилот Бокуни арман асирларни қийноққа солганларни жазолашга чақирди.

Бу ва бошқа мавзудаги хабар ва лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!
6.3K viewsBarno Anvar, 16:17
Ochish/sharhlash
2021-03-21 17:44:00
Алламжонов: "Ўзбекистон темир йўллари" "Шоввозсой" бўйича ёлғон маълумот берган

Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби, айни пайтда Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов "Ўзбекистон темир йўллари" ширкати матбуот хизмати Озодликнинг "Шоввозсой" мажмуаси ҳақидаги суриштирувига нотўғри изоҳ берганини таъкидлади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
9.1K viewsLaziz Omilov, 14:44
Ochish/sharhlash
2021-03-21 17:39:24
Самарқандда ёмғир ёққани ортидан кўчалар сувга тўлди

Самарқанд шаҳрида 20 март куни ёққан ёмғир ортидан кўчаларда сув тўпланиб, аҳолига ноулайликлар пайдо бўлди.

Zarnews нашрининг ёзишича, ариқларга турли чиқиндилар тиқилиб қолгани оқибатида Амир Темур, Гўрўғли, Матонат, Гулобод, Муқимий, Мирсаид Барака, Бедил кўчалари сувга тўлган.

Бундан ташқари Каттақўрғон шаҳридаги Бобур кўчаси 3-уй, Каттақўрғон туманидаги Мустақиллик кўчаси, Иштихон тумани марказидаги кўчаларда сув тошқини юзага келган.

Бу “ноқулайлик”ларни бартараф этиш мақсадида “вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучайтирилган тартибда хизмат” қилгани расмий хабарда билдирилган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
7.2K viewsэлмурод юсуф, 14:39
Ochish/sharhlash
2021-03-21 17:30:12
Ўзбекистон олтин сотмай қўйгани ортидан 2 ойда ташқи савдо айланмаси 1,5 миллиард долларга озайди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 1,5 миллиард долларга камайиб кетди. Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, ташқи савдо айланмасидаги манфий салдо Ўзбекистон олти ойдан бери, жумладан 2021 йилнинг январь ва февраль ойларида хорижга олтин сотмай қўйгани ортидан юзага келган. 2021 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 4,5 миллиард долларни ташкил қилган. Бу эса 2020 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 1 миллиард 400 миллион долларга ёҳуд 23 фоизга оздир.

“Қиёслаш учун айтиш мумкинки, 2020 йилнинг биринчи икки ойида 1 миллиард долларлик олтин сотилган эди (жумладан февралда 520 миллион долларлик олтин сотилган. Бу Ўзбекистон экспортининг 38 фоизини ташкил қилган”,- дейилади Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
2.7K viewsэлмурод юсуф, 14:30
Ochish/sharhlash
2021-03-21 17:23:01
Саида Мирзиёева барчани "Наврўз" билан табриклади ва ёшлигидаги суратини эълон қилди

"Бу сурат олинганига йигирма йилча бўлди. Мен унда 19 ёшларда эдим – юраги қувонч ва орзу-умидларга тўла ёшгина қизалоқ...

Сизнинг ҳам қалбингиз доим севинчга тўла бўлсин. Баҳорий гуллар ҳаётингизга фақат ёрқин ранглар олиб кирсин. Хонадонингизда ҳаловат, тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурсин. Байрам муборак, азизларим!"

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
4.2K viewsLaziz Omilov, 14:23
Ochish/sharhlash
2021-03-21 17:17:19
Коронавирус ҳолатлари ўсиб бораётганига қарамай президент иштирокидаги кенг байрам тадбирлари ўтказилмоқда

"Ўтган йили пандемия туфайли Наврўз байрамини ҳар доимгидек катта тантана қилиб, кенг нишонлай олмаган эдик. Ўшанда, бу ташвишли кунлар албатта ортда қолади, ҳали кўп тўй-томоша ва сайилларни халқимиз билан биргаликда ўтказамиз, деб эзгу ният қилган эдик. Бугун ана шу орзу ва интилишларимиз рўёбга чиқмоқда. Гўзал ва жонажон юртимизда яна шодиёналар, қувончли кунлар бошланмоқда"

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
6.7K viewsLaziz Omilov, 14:17
Ochish/sharhlash
2021-03-21 08:55:08
Оҳангаронда темир йўл шлагбауми ишламаслиги оқибатида таниқли врач ҳалок бўлди

Халқ орасида "Қўчқор дўхтир" деб танилган шифокор поезд билан автомашина тўқнашуви натижасида вафот этди, деб хабар берди “Олтин воҳа”телеграм канали 20 март куни кечқурун. Тўқнашув бўлгач, поезд машинани камида 600-700 метрга судраб борган.

Маълум қилинишича, Оҳангарон туманидаги "Ёнариқ" маҳалласидаги темир йўлни кесиб ўтувчи автойўлда шлагбаум ишламайди. Бунинг оқибатида бу ерда мана шундай ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради.

“Машина йўлдан қайрилиб, темир йўлни кесиб ўтиш нуқтасида ноқулай траектория бўлгани учун ҳам келаётган поездни ҳайдовчи кўриши қийин”,-дейилади хабарда.

18 март куни ҳам Каттақўрғон-28 разъезд темир йўлининг 3803-километрида техник хавфсизликка амал қилинмагани ортидан поезд 35 мактабнинг 11-синф ўқувчисини уриб юборган эди. Ўқувчи оғир аҳволда туман марказий шифохонасига ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шу куни вафот этган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!
5.0K viewsэлмурод юсуф, 05:55
Ochish/sharhlash