Get Mystery Box with random crypto!

@BUGUNUZ™ - Official channel

Telegram kanalining logotibi bugunuz — @BUGUNUZ™ - Official channel
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Kanal manzili: @bugunuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.48K
Kanalning ta’rifi

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 647

2021-03-22 19:28:25
Ўзбекистон ва Туркия ҳарбийлари Термизда ҳарбий машғулот ўтказмоқда

Ўзбекистон ва Туркия Қуролли кучлари махсус бўлинмалари Термиз дала-ўқув майдонида икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан махсус-тактик машғулотларни бошлади. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг билдиришча, машғулотлар 27 мартгача давом этади.

Шунингдек, полигонда иштирокчилар махсус-тактик ўқуви саволлари бўйича машғулотлар олиб боришди ҳамда ўзбек ва турк ҳарбийлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

2020 йил 27 октябрда Тошкентга Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар ташриф қилган ва музокаралар натижасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий-молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
7.6K viewsэлмурод юсуф, 16:28
Ochish/sharhlash
2021-03-22 18:56:16
Чироқчидаги мактабда Наврўз зиёфати уюштирган раҳбарлар “ўз қилмишидан изза бўлиб” истеъфо берди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги мактаблардан бирида Наврўз муносабати билан зиёфат уюштирган мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ўз аризаларига мувофиқ ишдан бўшатилди.

Туман Халқ таълими бўлимининг билдиришича, 19 март куни мазкур мактабда Наврўз байрамини нишонлаш мақсадида жамоа розилиги билан 50 минг сўмдан пул йиғган. Ўқитувчилар байрамни мактаб биносида уюштиришга қарор қилган.

Расмий хабарда айтлишича: “Наврўз байрами муносабати билан мактаб фоесида ташкил этилган зиёфат дастурхонида спиртли ичимликлар ҳам бўлган”.

“Халқ таълими бўлими мудири бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари 20 март куни мактабда бўлган ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мактабга борган. Таъкидланишича, директор ва унинг ўринбосарлари қилган ишларидан изза бўлиб, ўз хоҳишларига кўра, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилишини сўраб ариза ёзган”,-дейилади хабарда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!
5.6K viewsэлмурод юсуф, 15:56
Ochish/sharhlash
2021-03-22 18:30:40
Ўзбекистонга суғориш мавсумида сув етказиб берувчи Тўқтўғул омборида сув ҳажми яна озайди

Қирғизистондаги Тўқтўғул сув омборида, 22 март ҳолатига кўра, сув ҳажми 8 миллиард 826 миллион кубометрни ташкил қилди. "Электр станциялари” ширкатининг маълум қилишича, бугунги кунда сувнинг келиши кунига 100 кубометрни, сувнинг чиқиши эса 401 кубометрни ташкил қилмоқда. 22 февраль куни сув миқдори 9 миллиард 897 миллион кубометрни ташкил қилган эди.

Ўзбекистон учун бу нега муҳим?

Қирғизистондаги сув омборларидан йилига 22 миллиард кубометр сув Ўзбекистон билан Қозоғистонга кетади. Яъни сувнинг 80 фоиздан ортиғи суғориш мавсумида қўшниларга берилади. Тўқтўғул сув омборидаги сув захирасининг камайиши эса қўшни давлатларда суғориш мавсумида сув танқислигини юзага келтириши мумкин. Бундай ҳолатлар 2008 ва 2009 йилда кузатилган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
8.6K viewsэлмурод юсуф, 15:30
Ochish/sharhlash
2021-03-22 18:15:34 22.03.2021

Бугунги дастуримизда:

Ўзбекистон олтин сотмай қўйгани ортидан 2 ойда ташқи савдо айланмаси 1,5 миллиард долларга озайди.

Хоразм ИИБ ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширган аёллар видеоси юзасидан суриштирув бошлади.

Ердан фойдаланишдаги қонунбузарликлар ҳақида хабар берганларга ҳам пул мукофоти бериш режалаштирмоқда.

Тожикистондаги фуқаролар уришида дала қўмондони бўлган “Хўжа командир” 14 йилга қамалди.

Amnesty International ФИФАни футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказиладиган Қатарга босим ўтказишга чақирди.

Болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 88 ёшида оламдан ўтди.

Бу ва бошқа мавзудаги хабар ва лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!

https://t.me/bugunuz/41551
4.1K viewsBarno Anvar, edited  15:15
Ochish/sharhlash
2021-03-22 17:31:23
Инсульт бўлган муҳожир аёл кўнгиллилар ёрдамига Ўзбекистонга юборилди

Уч нафар вояга етмаган боласи бор 45 яшар боғотлик Гавҳар Россияда инсульт бўлиб қолди. Буни кўрган ўзбекистонлик муҳожирлар унга ёрдам сўраб, тармоқлар орқали мурожаат йўллайди. Биринчилардан ёрдамга қўл чўзганлардан муҳожирларга кўмак берувчи “Суянч” кўнгиллилар гуруҳи фаоллари бўлди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.1K viewsLaziz Omilov, 14:31
Ochish/sharhlash
2021-03-22 16:53:23
Қирғизистонда ўзбек тилини ўқитиш ва ўзбек ёшларининг таълим ҳуқуқи

Қирғизистонлик ўзбеклар кўрсатувининг навбатдаги меҳмони Қирғизистон-Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси, таниқли давлат ва жамоат арбоби Бахтиёр Фаттохов. У билан Қирғизистонда ўзбек тилини ўқитиш ва ўзбек ёшларининг таълим олиш ҳуқуқи ҳақида суҳбатлашдик.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
10.0K viewsLaziz Omilov, 13:53
Ochish/sharhlash
2021-03-22 15:57:56
Тожикистондаги фуқаролар уриши даврида дала қўмондони бўлган “Хўжа командир” 14 йилга қамалди

Тожикистондаги фуқаролар уруши даврида Халқ фронтининг дала қўмондони бўлган Хўжа Каримов 14 йилга кесилди. 2001 йилда Тожикистондан қочган “Хўжа командир” 2019 йилнинг августида Интерпол томонидан Дубайда қўлга олинган эди. У 2020 йилнинг февралида Тожикистонга топширилган.

Тожикистон ҳукумати Хўжа Каримовни 1992-1997 йиллардаги фуқаролар уриши даврида қотилликлар, талончиликлар ва одамларни гаровга олиш ҳолатларини содир этганликда айблаган. 2019 йилда Хўжа Каримовни Тожикистон аёлларни жинсий қулликка сотишда ҳам айблади. Тожикистон ҳукуматининг билдиришича, “Хўжа командир” Тожикистондан Дубайга фохишалик учун аёлларни олиб чиқишни уюштирган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
1.2K viewsэлмурод юсуф, 12:57
Ochish/sharhlash
2021-03-22 15:08:51
Норвегияда яна икки киши AstraZeneca билан эмлангани ортидан ўлгани тергов қилина бошланди

Норвегияда мутахассислар COVID-19га қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланган яна икки киши вафот этгани юзасидан тергов бошлади. Норвегияда мазкур вакцина билан эмланганидан сўнг жами 4 киши вафот этган. Вафот этганларда эмланишдан сўнг томирларда қон ивиши, қон кетиши кузатилган. Бошқа давлатларда ҳам AstraZeneca билан эмланган айрим кишиларда мана шундай ҳолат юз берган.

AstraZeneca ширкати эса шу кунгача ўз вакцинаси билан Европа Иттифоқи ва Британияда 17 миллион киши эмланганини, улардан фақат 40 нафарида салбий ҳолат кузатилганини билдирмоқда.

Аввалроқ Европанинг қатор давлатлари, жумладан, Германия, Франция ва Италия ушбу вакцина билан эмлашни тўхтатиб қўйган эди. COVAX дастури орқали 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси 17 март куни Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
946 viewsэлмурод юсуф, 12:08
Ochish/sharhlash
2021-03-22 12:51:12
Танзила Норбоева: Аёлларнинг мардикорлик қилиши – жуда хунук ҳолат

ТАФСИЛОТЛАР
: http://bit.ly/3sbf4ge

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
6.5K viewsLaziz Omilov, edited  09:51
Ochish/sharhlash