Get Mystery Box with random crypto!

Оҳангаронда темир йўл шлагбауми ишламаслиги оқибатида таниқли | @BUGUNUZ™ - Official channel

Оҳангаронда темир йўл шлагбауми ишламаслиги оқибатида таниқли врач ҳалок бўлди

Халқ орасида "Қўчқор дўхтир" деб танилган шифокор поезд билан автомашина тўқнашуви натижасида вафот этди, деб хабар берди “Олтин воҳа”телеграм канали 20 март куни кечқурун. Тўқнашув бўлгач, поезд машинани камида 600-700 метрга судраб борган.

Маълум қилинишича, Оҳангарон туманидаги "Ёнариқ" маҳалласидаги темир йўлни кесиб ўтувчи автойўлда шлагбаум ишламайди. Бунинг оқибатида бу ерда мана шундай ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради.

“Машина йўлдан қайрилиб, темир йўлни кесиб ўтиш нуқтасида ноқулай траектория бўлгани учун ҳам келаётган поездни ҳайдовчи кўриши қийин”,-дейилади хабарда.

18 март куни ҳам Каттақўрғон-28 разъезд темир йўлининг 3803-километрида техник хавфсизликка амал қилинмагани ортидан поезд 35 мактабнинг 11-синф ўқувчисини уриб юборган эди. Ўқувчи оғир аҳволда туман марказий шифохонасига ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шу куни вафот этган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!