Get Mystery Box with random crypto!

@BUGUNUZ™ - Official channel

Telegram kanalining logotibi bugunuz — @BUGUNUZ™ - Official channel
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Kanal manzili: @bugunuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.54K
Kanalning ta’rifi

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 650

2021-03-18 21:18:03
Президент Шоввозсойга доир саволга жавоб берди

ТАФСИЛОТЛАР: http://bit.ly/3vyLRhn

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
1.1K viewsLaziz Omilov, 18:18
Ochish/sharhlash
2021-03-18 21:11:20
Президент Мирзиёев "Шоввозсой" ҳақида:

«Бу “Ўзбекистон темир йўллари”нинг давлат корхонаси. Ҳеч ким у ерда туриб, яшаб ёки бировга ўтказиб қўйилгани йўқ. У давлатни жойи. Президентни нима алоқаси бор унга? Президент ҳам Ўзбекистонга фойдаси тегадиган мартабали меҳмон келса боради. Айтмайсизларми, “биз президент билан пиёда юрамиз, сизлар ҳам келиб бир марта пиёда юриб кўринглар”, деб. Кейин президент беш йилда неча марта дам олибди экан, деган саволни нимага бермайсизлар?»

ТАФСИЛОТЛАР: http://bit.ly/3vyLRhn
2.5K viewsLaziz Omilov, 18:11
Ochish/sharhlash
2021-03-18 20:38:24
КУН ВИДЕОСИ: "Ўғлимни орзуси сизни бир мартта ўпсам бўлди деган..."

Президент Чирчиқ шаҳри Ифтихор маҳалласини кириб кўрди. Кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатда ҳудуддаги муаммоларни, аҳолининг талаб ва истакларини сўради. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган йигитга ер ажратиш бўйича шаҳар ҳокимига кўрсатма берди. Президентни кўришни орзу қилиб, давлат раҳбари олдига чиққан болани бағрига босиб суратга тушди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
1.3K viewsLaziz Omilov, edited  17:38
Ochish/sharhlash
2021-03-18 20:35:56
Ўзига ўт қўйган аёлга томошабин бўлиб турган МИБ ходими 2 йилга қамалди

Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими ходими Жобир Собитхонов Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг ҳукми билан 2 йилга озодликдан маҳрум этилди ва суд залида қамоққа олинди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
2.6K viewsLaziz Omilov, 17:35
Ochish/sharhlash
2021-03-18 19:04:47
Сўхликлар иши: Икки киши 5 йилга қамалди, 20 кишига озодликни чеклаш жазоси берилди

ТАФСИЛОТАЛР: http://bit.ly/30WDYnG
4.1K viewsLaziz Omilov, edited  16:04
Ochish/sharhlash
2021-03-18 18:48:02
Ҳокимият ва ҳомийлар "Sizdan Telegram"га мурожаат қилган ёлғиз онага ёрдам берди

5 фарзанди бор яккабоғлик ёлғиз она "Sizdan Telegram" орқали одамлардан ёрдам сўраган эди. Фаррош бўлиб ишлаётган она 300 минг сўм маоши ҳатто болаларининг овқатига етмаслигини айтиб берган эди. Маҳаллий фаолларнинг айтишича, видео чоп этилганидан сўнг ҳокимият вакиллари ва ҳомийлар муҳтож оилага ёрдам беришга киришишган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
9.2K viewsLaziz Omilov, 15:48
Ochish/sharhlash
2021-03-18 18:07:29 Озодлик дастури 18.03.20.

Сўхликлар иши: Икки киши 5 йилга қамалди, 20 кишига озодликни чеклаш жазоси берилди

Наврўздан сўнг COVID-19га қарши оммавий эмлаш бошланади. Эмлаш поликлиникалар зиммасига юклатилди

Каттақўрғон: Маҳалла раисларига аҳолидан 20 млн. сўмдан солиқ йиғиш топширилди. Раислар норози

Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган наманганлик эр-хотин юртига қайтолмаяпти

Европа Иттифоқи “AstraZeneca” вакцинасини қўллашда давом этишни тавсия қилди

Қийноқ ҳолатларини аниқлаш бўйича жамоатчилик гуруҳлари таркиби кенгайтирилиши мумкин

Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирларни олиб келиш учун махсус поезд қатновлари йўлга қўйилди

COVID-19 ни тан олмаган Танзания президенти коронавирусдан вафот этди

Байден Путинни “қотил” деб атагани ортидан Кремль ўз элчисини Москвага чақириб олди

Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:
5.6K viewsSadriddin Ashur, 15:07
Ochish/sharhlash
2021-03-18 14:56:26
“Маҳаллабай”, “талабабай”га энди “туманбай” ҳам қўшилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Чиноз туманига ташрифи чоғида журналистлар саволларига жавоб берар экан, Тошкент вилоятида „туманбай“ ишлаш бўйича тажриба ўтказилиши ҳақида маълум қилди.

Маҳаллий матбуотнинг маълум қилишича, Мирзиёев:: “Мақсадимиз Тошкент вилоятининг мутлақо бошқача йўл харитасини тузиш. Тошкент вилоятида „туманбай“ ишлаш бўйича тажриба ўтказамиз. Эртага сайланадиган ҳоким фақат ва фақат 1084 та маҳалла дарди билан яшаш тизими ўйича ишлайди», — деб айтган.

Шавкат Мирзёев 19 март куни Чиноз тумани ёки Тошкент вилоятига ҳоким сайланиши ҳақида очиқ гапирмагани ортидан, айримлар Чиноз туманига, айрмлар эса Тошкент вилоятига янги ҳоким сайланиши ҳақида гапирмоқда.

Президент Тошкент вилоятида аҳоли 2 млн 994 минг нафардан иборатлиги, уларнинг 149,5 минги эса ишсиз эканини таъкидлаган. Шундан 95 минг нафари хорижда экани айтилган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
4.2K viewsэлмурод юсуф, 11:56
Ochish/sharhlash
2021-03-18 13:14:16
Боёвутда кучли шамол оқибатида айрим биноларнинг томи қулади

Кучли шамол оқибатида Сирдарё вилоят Боёвут туманида 18 март куни соат 9:20 атрофида "Халқ банки" Боёвут филиали биносинининг томи қулаб тушди. Бундан ташқари аҳоли яшовчи айрим уйларнинг ҳам томи учган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, Фавқулодда вазият вазирлиги Боёвут тумани бўлими мутахассислари воқеа жойига етиб келган ва талофат оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Кучли шамол оқибатида тумандаги “Соҳил”, “Беруний”, “Учтургон” ва “Алишер Навоий” маҳаллаларида электр энергияси таъминоти узилиб қолган. Бундан ташқари шамол оқибатида дарахтлар қулаб, "Маданият” ва “Олмазор” маҳаллаларида ҳам чироқ ўчган.

Аввалроқ Хоразм вилоятининг Хонқа туманида 14 март куни “буюм бозори ва 13 март куни суд биносининг томи қулаб тушгани хабар қилинган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
6.4K viewsэлмурод юсуф, 10:14
Ochish/sharhlash