Get Mystery Box with random crypto!

Тожикистонда 'миллий маданиятга мос бўлмаган кийимлар' тақиқла | @BUGUNUZ™ - Official channel

Тожикистонда "миллий маданиятга мос бўлмаган кийимлар" тақиқланди

Тожикистон парламенти гўё миллий маданиятга мос бўлмаган кийимларни тақиқлаб, бўйсунмайдиганларга жарима белгилади. “Анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида” деб аталувчи қонунга тегишли ўзгартиришлар жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинмасдан, ими-жимида қабул қилинган.
Шу билан, мулозимлар назарида “миллийликка ёт” бўлган кийим-кечакларни мамлакатга олиб кириш, сотиш ва жамоат жойларида кийиб юриш расман ман этилди. Бироқ қонун матнидаги “миллий маданиятга ёт” деган сўзлардан бирон нимани англаш қийин. Ҳукумат узоқ йиллардан бери аёлларнинг мусулмонча кийинишига қарши кураш олиб бораётгани учун, кўпчилик бу ерда сатр (ниқоб) ва ҳижоб назарда тутилганига шубҳа қилмайди.

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews