Get Mystery Box with random crypto!

Маҳкум озайди, маҳбус ва жиноятчи кўпайди Озодликнинг ЯНГИ в | @BUGUNUZ™ - Official channel

Маҳкум озайди, маҳбус ва жиноятчи кўпайди

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Кўриш учун линк



Ўзбекистонлик юрист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Шавкат Мирзиёевнинг жазони либераллаштириш сиёсати оқибатларидан хавотир изҳор қилмоқда.
Расмий рақамларга кўра, айни кунларда Ўзбекистон қамоқхоналарида 26 мингдан зиёд маҳкум сақланмоқда. Бу Ислом Каримов давридаги рақамдан икки баробар кам.
Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач, биринчилардан бўлиб бошлаган жазони либераллаштириш сиёсати ортидан қамоқ жазосини тайинлаш ўрнига енгил жазо турларини қўллаш ва қамоқдан шартли равишда озод қилиш ортди.
Бундан ташқари, мавжуд қамоқхоналар молиявий таъминоти ҳам қисқариб бораётгани, ҳукуматни маҳкумларни озайтириш ва жазони ижро этиш тизимидаги хизматлар, бўлинмаларни пуллик қилишга ундаётгани айтилмоқда.
Аммо, юристларга кўра, қамоқдан чиққан собиқ маҳкумларни тинч ҳаётга адаптация қилувчи, аҳлоқини тузатувчи ёки қайта жиноятчига айланишинг олдини олувчи механизмлар йўқ.
Аксинча, жиноятчилардан жабрланганлар ҳаққи тўлиғича тикланмай қолиши ва шу тариқа, ижтимоий адолатсизликнинг кучайиши - криминалларни яна жиноятга қайтармоқда.

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews