Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон олтин сотмай қўйгани ортидан 2 ойда ташқи савдо айл | @BUGUNUZ™ - Official channel

Ўзбекистон олтин сотмай қўйгани ортидан 2 ойда ташқи савдо айланмаси 1,5 миллиард долларга озайди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 1,5 миллиард долларга камайиб кетди. Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, ташқи савдо айланмасидаги манфий салдо Ўзбекистон олти ойдан бери, жумладан 2021 йилнинг январь ва февраль ойларида хорижга олтин сотмай қўйгани ортидан юзага келган. 2021 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 4,5 миллиард долларни ташкил қилган. Бу эса 2020 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 1 миллиард 400 миллион долларга ёҳуд 23 фоизга оздир.

“Қиёслаш учун айтиш мумкинки, 2020 йилнинг биринчи икки ойида 1 миллиард долларлик олтин сотилган эди (жумладан февралда 520 миллион долларлик олтин сотилган. Бу Ўзбекистон экспортининг 38 фоизини ташкил қилган”,- дейилади Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews