Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбийлари Термизда ҳарбий машғулот ўтказ | @BUGUNUZ™ - Official channel

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбийлари Термизда ҳарбий машғулот ўтказмоқда

Ўзбекистон ва Туркия Қуролли кучлари махсус бўлинмалари Термиз дала-ўқув майдонида икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан махсус-тактик машғулотларни бошлади. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг билдиришча, машғулотлар 27 мартгача давом этади.

Шунингдек, полигонда иштирокчилар махсус-тактик ўқуви саволлари бўйича машғулотлар олиб боришди ҳамда ўзбек ва турк ҳарбийлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

2020 йил 27 октябрда Тошкентга Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар ташриф қилган ва музокаралар натижасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий-молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews