Get Mystery Box with random crypto!

Тожикистондаги фуқаролар уриши даврида дала қўмондони бўлган “ | @BUGUNUZ™ - Official channel

Тожикистондаги фуқаролар уриши даврида дала қўмондони бўлган “Хўжа командир” 14 йилга қамалди

Тожикистондаги фуқаролар уруши даврида Халқ фронтининг дала қўмондони бўлган Хўжа Каримов 14 йилга кесилди. 2001 йилда Тожикистондан қочган “Хўжа командир” 2019 йилнинг августида Интерпол томонидан Дубайда қўлга олинган эди. У 2020 йилнинг февралида Тожикистонга топширилган.

Тожикистон ҳукумати Хўжа Каримовни 1992-1997 йиллардаги фуқаролар уриши даврида қотилликлар, талончиликлар ва одамларни гаровга олиш ҳолатларини содир этганликда айблаган. 2019 йилда Хўжа Каримовни Тожикистон аёлларни жинсий қулликка сотишда ҳам айблади. Тожикистон ҳукуматининг билдиришича, “Хўжа командир” Тожикистондан Дубайга фохишалик учун аёлларни олиб чиқишни уюштирган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews