2023-06-09 18:41:01
Украинага босқин: 470-кун | Воронежга дрон тушди Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Кўриш учун линк
Воронежда кўпқаватли турар-жой биносига дрон келиб урилди. Ўлганлар йўқ, уч киши темир парчаларидан яралангани айтилмоқда.
Каховка ГЭСи тўғони ёрилиши натижасида қурбон бўлганлар сони 13 кишига етди. Ҳодисадан 3 кун ўтиб, сув сатҳи туша бошлади, аммо ҳануз минглаб одам ёрдамга муҳтож.
Зеленскийнинг 8 июнь куни Херсонга ташрифидан кўп ўтмай, Россия кучлари шаҳарни ўққа тутди. 10 дан ортиқ одам жароҳатланди, камида 3 киши ўлди.
АҚШ ва Британия раҳбарияти, Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
Урушнинг 470-кунига оид тафсилотлар билан танишинг.
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
2.2K views15:41