Get Mystery Box with random crypto!

Украинага босқин: 470-кун | Воронежга дрон тушди Воронежда кў | @BUGUNUZ™ - Official channel

Украинага босқин: 470-кун | Воронежга дрон тушди

Воронежда кўпқаватли турар-жой биносига дрон келиб урилди. Ўлганлар йўқ, уч киши темир парчаларидан яралангани айтилмоқда.

Каховка ГЭСи тўғони ёрилиши натижасида қурбон бўлганлар сони 13 кишига етди. Ҳодисадан 3 кун ўтиб, сув сатҳи туша бошлади, аммо ҳануз минглаб одам ёрдамга муҳтож.

Зеленскийнинг 8 июнь куни Херсонга ташрифидан кўп ўтмай, Россия кучлари шаҳарни ўққа тутди. 10 дан ортиқ одам жароҳатланди, камида 3 киши ўлди.

АҚШ ва Британия раҳбарияти, Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.

Урушнинг 470-кунига оид тафсилотлар билан танишинг.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews