Get Mystery Box with random crypto!

@BUGUNUZ™ - Official channel

Telegram kanalining logotibi bugunuz — @BUGUNUZ™ - Official channel
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Kanal manzili: @bugunuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.88K
Kanalning ta’rifi

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-07-01 21:56:17
Қорақалпоғистондаги воқеаларга бир йил. Ким айбдор?

Ўзбекистондаги кўпчилик, ҳатто маҳаллий экспертлар учун ҳам янги таҳрирдаги конституцияда Қорақалпоғистон мақомини ўзгартириш таклиф этилаётгани кутилмаган янгилик бўлди.

Афтидан, Тошкентдаги марказий ҳукуматнинг ўзи ҳам қорақалпоқларнинг эҳтимолий муносабатини олдиндан кўра олмаган.

Нукус воқеалари деб ном олган норозилик чиқишлари охирги йилларда Ўзбекистонда сиёсий ҳаётида ўзгартириш кирита олган энг оммавий ҳодисалар қаторидан ўрин олди.

Ўтган бир йил давомида минглаб қорақалпоғистонлик тергов қилинди, ўнлаб одам жиноий жавобгарликка тортилди. Кузатувчилар суд маҳкамасига намойишчиларга қарата ўқ узган ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари тортилмаганига эътибор қаратиб келмоқда.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
7.7K views18:56
Ochish/sharhlash
2023-07-01 18:00:48
OzodNazar: Сайлов “савдолари”: #1 номзод бир неча юз триллион сўмлик ваъдалар берди

Яна бир ҳафтадан сўнг, 9 июль, якшанба куни муддатидан аввал Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтади.

Номзодлари мамлакат президенти лавозимига кўрсатилган 4 сиёсатчининг сайловолди дастурларида қандай муштарак жиҳатлар бору қандай фарқлар мавжуд?

Ғалаба қилиши кўпчилик томонидан башорат қилинаётган амалдаги президент сайловчиларга бераётган пуллик ваъдаларни бажариш учун ҳукумат маблағни қаердан олади?

Бу иқтисодий таҳлилчи Жамшид Муслимовга берилган кўплаб саволлардан иккитаси, холос. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
7.6K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-07-01 15:09:59 Қорақалпоғистондаги воқеаларга бир йил. Ким айбдор?

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Ўзбекистондаги кўпчилик, ҳатто маҳаллий экспертлар учун ҳам янги таҳрирдаги конституцияда Қорақалпоғистон мақомини ўзгартириш таклиф этилаётгани кутилмаган янгилик бўлди.

Афтидан, Тошкентдаги марказий ҳукуматнинг ўзи ҳам қорақалпоқларнинг эҳтимолий муносабатини олдиндан кўра олмаган.

Нукус воқеалари деб ном олган норозилик чиқишлари охирги йилларда Ўзбекистонда сиёсий ҳаётида ўзгартириш кирита олган энг оммавий ҳодисалар қаторидан ўрин олди.

Ўтган бир йил давомида минглаб қорақалпоғистонлик тергов қилинди, ўнлаб одам жиноий жавобгарликка тортилди. Кузатувчилар суд маҳкамасига намойишчиларга қарата ўқ узган ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари тортилмаганига эътибор қаратиб келмоқда.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
8.1K views12:09
Ochish/sharhlash
2023-06-30 22:30:26 OzodNazar: Сайлов “савдолари”: #1 номзод бир неча юз триллион сўмлик ваъдалар берди

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Яна бир ҳафтадан сўнг, 9 июль, якшанба куни муддатидан аввал Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтади.

Номзодлари мамлакат президенти лавозимига кўрсатилган 4 сиёсатчининг сайловолди дастурларида қандай муштарак жиҳатлар бору қандай фарқлар мавжуд?

Ғалаба қилиши кўпчилик томонидан башорат қилинаётган амалдаги президент сайловчиларга бераётган пуллик ваъдаларни бажариш учун ҳукумат маблағни қаердан олади?

Бу иқтисодий таҳлилчи Жамшид Муслимовга берилган кўплаб саволлардан иккитаси, холос. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
8.4K views19:30
Ochish/sharhlash
2023-06-30 20:54:23
Украинага босқин: 492-кун | Украина армияси Бахмутда “стратегик ташаббусни қўлга олди”

Украина армияси Донецк вилоятидаги жангларда маълум "ютуқлар"га эришганини даъво қилмоқда.

Бердянскда портлашлар, Украина кучлари Россия кучлари штаби ва аэропорт яқинидаги ёқилғи омборини нишонга олган.

Европа Иттифоқи етакчилари Украина хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли мажбуриятларни олди.

Украина президенти Владимир Зеленский “Европанинг у ёки бу давлатига қарши тажовуз бошқа такрорланмаслиги учун” Украина НАТОга қабул қилиниши кераклигини айтди.

АҚШда Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун курашаётган собиқ вице-президент Майк Пенс кутилмаганда Украинага борди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
7.9K views17:54
Ochish/sharhlash
2023-06-30 20:51:06
КУН ФОТОСИ

Сурат Сурхондарë вилоятида олингани айтилмоқда.

Маълумот учун:

Ўзбекистонда 9 июлга белгиланган муддатидан илгари президент сайлови бўйича муддатидан олдин овоз беришга старт берилди.

Жорий йилнинг 30 апрелида мухолифатсиз ўтган референдумда президент Мирзиёевга 2037 йилгача ёки 80 ёшгача ҳокимиятда қолиш имконини яратган янги таҳрирдаги конституция 90 фоиздан ортиқ овоз билан маъқулланганди. Унда президент муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилган.

Сайлов ўтказиладиган ойда 66 ёшни қаршилайдиган Шавкат Мирзиёев сўнгги бор 2021 йил октябрида 80 фоиздан кўпроқ овоз билан иккинчи 5 йиллик муддатга президент этиб сайланганди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
15.7K viewsedited  17:51
Ochish/sharhlash
2023-06-12 09:15:03
ЕХҲТ бюроси Тошкентда президент сайловини кузатиш миссиясини очди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш миссиясини очди.

Ташкилот расмий билдирувида айтилишича, Урсула Гачек раҳбарлигида Тошкентга жойлашган миссия 11 нафар эксперт ва 24 нафар узоқ муддатли кузатувчидан иборат. Миссия республиканинг барча ҳудудларида 14 июндан ўз ишини бошлайди.

Бундан ташқари сайлов кунлари ДИИҲБ таркибида ЕХҲТга аъзо давлатлардан келган 250 нафар қисқа муддатли кузатувчи ҳам фаолият юритиши режалаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 30 апрелида мухолифатсиз ўтган референдумда президент Мирзиёвга 2037 йилгача ёки 80 ёшгача ҳокимиятда қолиш имконини яратган янги таҳрирдаги конституция 90 фоиздан ортиқ овоз билан маъқулланганди. Унда президент муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилган.

Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови кампанияси шу йилнинг 10 майидан бошланди.
3.1K views06:15
Ochish/sharhlash
2023-06-12 08:15:21
Олмаотада икки ўзбекистонлик қулликдан қутқарилди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси бир неча йил давомида қулликда сақлаб келингани аниқланди. Бу ҳақда Tengrinews.kz полицияга таянган ҳолда хабар берди.

Олмаота Полиция департаментининг билдиришича, ўзбекистонликлар уч йилдан кўпроқ вақт давомида мажбурий меҳнатга жалб қилиб келинган.

“10 июнь куни Олмаота вилоят Полиция департаментининг Уюшган жиноятиликка қарши бошқармаси тезкор олинган маълумот асосида Ўзбекистон Республикасининг икки нафар фуқароси меҳнат эксплуатацияси мақсадида ноқонуний равишда тутқунликда сақлагани аниқланди. 1986 йилда туғилган гумондор А., жабрланувчиларни уч йилдан ортиқ вақт мобайнида Қорасой тумани ҳудудида ушлаб турган”, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 126-моддаси 3-банди (“Ноқонуний равишда тутқунликда сақлаш”) асосида жиноят иши очилди. Гумонланувчи ҳибсга олинди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.9K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-06-12 07:54:16
Қирғизистонда собиқ президент Бакиев яна сиртдан 10 йилга қамалди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиев Қумтор олтин кони билан боғлиқ коррупция иши юзасидан яна сиртдан ўн йилга қамалди. Озодлик радиоси қирғиз хизматининг хабар беришича, Бакиевга нисбатан суд ҳукми 1 март куни чиқарилган, бироқ бу ҳақда фақат 9 июнда маълум қилинган.

Бундан аввал 2016 йилнинг 29 июлида Олий суд ҳукми билан Бакиев қатор жиноят ишлари юзасидан сиртдан судланган ва умумий ҳисобда 30 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Бакиев 2005 йил 24 мартидаги халқ қўзғолони оқибатида президентликдан қувилган Асқар Ақаевнинг ўрнига ҳокимиятга келган эди. У 2010 йилдаги 7 апрель воқеаларидан сўнг президентликдан кетган ва Беларусдан бошпана топган. 2010 йилнинг 7 апрелида мухолифат тарафдорлари Бакиевнинг сиёсатига қарши намойишга чиққан ва ўшанда содир этилган отишмаларда 87 киши ҳалок бўлган эди.

Қирғиз ҳукумати Беларусдан Бакиевни Бишкекка топширишни талаб қилмоқда. Бироқ Беларусь ҳукумати бу талабни бажармай келаётир.
4.0K views04:54
Ochish/sharhlash
2023-06-12 07:29:53
Чилонзор ИИБда 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 208-моддаси (“Ҳокимият ҳаракатсизлиги”) асосида жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди. Расмий хабарда жиноят ишига оид бошқа тафсилотлар айтилмаган.

Озодлик радиоси Чилонзор туман ИИБга 22 май куни олиб келинган 21 ёшли сурхондарёлик йигитнинг ўлими юзасидан прокуратура текширув бошлагани тўғрисида 30 майда хабар берган эди.

ИИВнинг 29 майда маълум қилишича, Ҳ.Т., исмли фуқаро ёнидан 53,52 грамм наша топилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.Т.,га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Вазирлик билдирувида Ҳ.Т., ҳожатхонага киришга рухсат сўрагани ва 4-қаватдаги ҳожатхона деразасидан пастга сакрагани қайд этилади.

Касалхонага ётқизилган йигит 29 май куни касалхонада вафот этган.

Бироқ йигитнинг яқинлари маҳаллий нашрларга Ички ишлар вазирлигининг расмий версиясига ишонмасликларини айтганлар ва унинг ўлими сабабига шубҳа билдирганлар.
4.2K views04:29
Ochish/sharhlash