Get Mystery Box with random crypto!

@BUGUNUZ™ - Official channel

Telegram kanalining logotibi bugunuz — @BUGUNUZ™ - Official channel
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Kanal manzili: @bugunuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.88K
Kanalning ta’rifi

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-06-09 08:27:18
Президент Мирзиёевнинг қарори билан “Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети” (Green University) ташкил этилди , деб хабар берди Адлия вазирлиги 8 июнь куни.

Давлат ОТМ ҳисобланган униврситетнинг фаолияти “Hub and Spoke” тамойили асосида йўлга қўйилади.

Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг муҳим экологик, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий муаммоларини ҳал этишга қодир мутахассислар, олим, тадқиқотчи, раҳбар ва тадбиркорларни тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун бакалавр таълим йўналиши бўйича камида 25 та ҳамда магистратура ва докторантура (PhD) мутахассисликлари бўйича камида 20 та грант ўринлари ажратилади.

Университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, 5 йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин – мутахассислиги бўйича раҳбар лавозимларга тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.
5.4K views05:27
Ochish/sharhlash
2023-06-09 06:49:27
Бухарест Москвадан Руминиядаги элчихонаси ходимлари сонини 40 кишига қисқартиришни талаб қилди. Россия элчихонасидаги дипломатлар ва техник ходимлар сони Руминиянинг Москвадагши элчихонасида ишловчилар сони билан тенг бўлиши лозим. Бу ҳақда Руминия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Умуман олганда, Россия элчихонадаги штатлар сонини 50 кишига қисқартириши лозим эди. Бироқ барча лавозимлар ҳам банд эмаслигидан келиб чиққан ҳолда, Руминияни 11 дипломат ва 29 техник ходим тарк этади. Бу эса элчихонада ишловчиларнинг ярмидан кўпинини ташкил қилади. Уларга мамлакатдан чиқиб кетиш учун 30 кунлик муддат берилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Руминияга муносиб жавоб қайтарилишини билдирди.

Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг Руминия Москвага нисбатан жорий этилган санкцияларга қўшилди. Ўтган йили Бухарест бир неча рус дипломатини бадарға қилган ва россияликларга виза беришни чеклаган эди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
5.8K views03:49
Ochish/sharhlash
2023-06-09 06:07:23
WSJ: Хитой АҚШни кузатиш учун Кубада махфий база ташкил этади

Хитой АҚШни кузатиш учун Кубада махфий база ташкил этади, деб ёзди The Wall Street Journal ўта махфий ҳужжатлар билан таниш манбасига таянган ҳолда. Пекин база учун Кубага бир неча миллиард доллар тўлаб беради.

Нашр манбаларига кўра, база радиолокациявий разведкани олиб боради. Жумладан, маълумотларни тутиб қолиш, турли каналлар орқали олиб борилаётган ўзаро мулоқотларни тинглаш базанинг вазифаларидан бири ҳисобланади.

Манбаларнинг айтишларича, Хитой базаси АҚШнинг Флорида штатидан 160 километр узоқликда қурилади ва бу ердаги Америка ҳарбий базалари ҳамда кемалар ҳаракатини бемалол кузата олади.

Кубада Хитой ҳарбий объектининг пайдо бўлиш эҳтимоли Оқ Уйни ташвишга солмоқда, деб ёзди The Wall Street Journal. Манбаларга кўра, Вашингтон Пекинни ўзининг асосий иқтисодий ва ҳарбий рақиби сифатида кўради.

Нашр манбалари бошқа тафсилотларни ошкор этмади. АҚШдаги Хитой ва Куба элчихоналари ҳам бу хабарга муносабат билдирмади.
5.7K views03:07
Ochish/sharhlash
2023-06-08 21:01:16
Украинага босқин: 469-кун | Зеленский Херсонда. Украина кучлари Бахмутда илгариламоқда, Запорожьеда ҳам ҳужумларини бошлаган

Херсон вилоятида Каховка ГЭСи тўғонининг ёрилиши оқибатида юзага келган тошқин зонасида қолган минглаб аҳолини қутқариш ишлари давом этмоқда.

Каховка тўғонининг ёрилиши Днепр бўйи минтақасида экологик фалокатни юзага келтирган.

Украина президенти Владимир Зеленский 8 июнь куни офат юз берган Херсон вилоятига сафар қилди.

Украина кучлари Бахмутда илгариламоқда, Запорожьеда ҳам ҳужумларини бошлаган.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
6.4K views18:01
Ochish/sharhlash
2023-06-08 20:11:37 Украинага босқин: 469-кун | Зеленский Херсонда. Украина кучлари Бахмутда илгариламоқда, Запорожьеда ҳам ҳужумларини бошлаган

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Херсон вилоятида Каховка ГЭСи тўғонининг ёрилиши оқибатида юзага келган тошқин зонасида қолган минглаб аҳолини қутқариш ишлари давом этмоқда.

Каховка тўғонининг ёрилиши Днепр бўйи минтақасида экологик фалокатни юзага келтирган.

Украина президенти Владимир Зеленский 8 июнь куни офат юз берган Херсон вилоятига сафар қилди.

Украина кучлари Бахмутда илгариламоқда, Запорожьеда ҳам ҳужумларини бошлаган.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
6.3K views17:11
Ochish/sharhlash
2023-06-08 20:08:31
Озодлик Мексика орқали Америкага бориш орзуси ҳақидаги махсус фильмни суратга олишни бошлаяпти.

Кейинги ҳафта ижодий гуруҳ АҚШ ва Мексикага сафарини бошламоқда.

Фильмда иштирок этишни истасангиз, Телеграм орқали @Mehribon_Ozodlik манзилига хабар йўлланг!
5.8K views17:08
Ochish/sharhlash
2023-06-08 19:55:39 https://telegra.ph/Britaniya-Ukrainaga-bostirib-kirgan-Rossiyani-dastaklayotgani-uchun-Belarusga-%D2%9Barshi-sankciyalar-r%D1%9Ejhatini-kengajtirdi-06-08
5.8K views16:55
Ochish/sharhlash
2023-06-08 19:47:07 OzodNazar: Фарғонадаги жанжал: Аллақулов ИИБ баёнотидаги иддаоларни рад этди

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



7 июнь куни “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясини расмий рўйхатдан ўтказиш учун Фарғона шаҳрига борган профессор Хидирназар Аллақулов ўша куни содир бўлган инцидент юзасидан OzodNazar саволларига жавоб бераркан, Фарғона вилоят ИИБ баёнотида билдирилган иддаоларни рад этди.

Вилоят ИИБ Ахборот хизмати 7 июнь куни тарқатган икки баёнотда Хидирназар Аллақулов ва унинг тарафдорлари ИИБ ходимларини урганини иддао қилган эди.

Профессор Хидирназар Аллақулов билан Сарвар Усмон суҳбатлашди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
10.3K views16:47
Ochish/sharhlash
2023-06-08 18:04:00 Украина байроғи: Тошкентдаги хонадон балконидан юлиб олинган "нейтраллик"

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни “ЎзЛиДеП” қурултойида давлат байроғидан фақат байрам ва маросимларда ёки спорт мусобақаларида кўтаришда фойдаланилаётгани, эндиликда эса унинг ҳар бир хонадонда ҳилпираб туришига рухсат берувчи ҳужжатни қабул қилиш вақти етганини айтди.

Мирзиёевнинг баёноти Тошкентдаги хонадонлардан бирининг балконига илинган Украина байроғининг олиб ташланиши тармоқда қизғин муҳокама қилинаётган паллада янгради.

24 май куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани, "Новомосковская" турар-жой мажмуасидаги кўп қаватли уйнинг саккизинчи қаватидаги хонадон балконига илинган Украина байроғи махсус кран воситасида олиб ташланди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
6.1K views15:04
Ochish/sharhlash
2023-06-08 18:01:03
OzodNazar: Андижонлик маҳкумнинг ўлимида айбдор топилган 12 ички ишлар ходими жазоланди

Сарлавҳага чиқарилган 12 ходимнинг жазоланиши билан боғлиқ ишнинг куни кеча Бўкада содир бўлган фожиага алоқаси йўқ.

Юқоричирчиқлик 4 фарзанднинг отаси, 36 яшар У.С. Бўка туман ИИБ биносига олиб кирилиб, бинодан 4 ярим соат ичида ўлиги чиққани қийноқлар масаласини яна кун тартибига чиқарди.

Қийноқлар билан боғлиқ вазият манзарасини Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари, журналист Абдураҳмон Ташанов билан ўрганишга уриндик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
6.6K views15:01
Ochish/sharhlash