Get Mystery Box with random crypto!

@BUGUNUZ™ - Official channel

Telegram kanalining logotibi bugunuz — @BUGUNUZ™ - Official channel
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Kanal manzili: @bugunuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.88K
Kanalning ta’rifi

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-06-08 17:40:32 Озодлик дастури 08.06.23

Қашқадарёда ўғил бола жиянини зўрлаган шахс 16 йилга қамалди

Ўзбекистон постсовет ҳудудида аҳоли сони бўйича иккинчи мамлакатга айланди

Олтиариқда содир бўлган автоаварияда италиялик аёл ҳалок бўлди

Тошкентдаги “Илҳом” театрида Россияда ҳибс қилинган драматургнинг пьесаси ўқилди

Тожикистон ЕОИИ га қўшилиш масаласи кун тартибида йўқлигини билдирди

Владивостокда Шимолий Корея дипломатининг хотини ва ўғли бедарак кетди

Қозоғистонда январь воқеалари пайтида қўлга олинган шахсни ўласа қилиб калтаклаган 7 полициячи қамалди

https://t.me/ozodlikkanali/38529
5.9K views14:40
Ochish/sharhlash
2023-05-22 08:29:20
Тошкентда “дом” қурилишига қарши чиққанларга таҳдид қилган ширкат вакиллари 10 суткага қамалди

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 8-мавзеда кўп қаватли уй қурилишига қарши чиққан норозилар билан жанжаллашган қурилиш ширкати вакиллари бўлган Ф.Ж., С.Х., Х.Н., ўн сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ 21 май куни маълум қилди.

Расман билдирилишича, улар судда Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан айбдор деб топилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 17 май куни Юнусобод тумани 8-мавзеда жойлашган 17, 19 ва 20-уйлар оралиғида яна бир “дом” қурилишига қарши чиққан маҳаллий аҳоли норозилик акцияси ўтказгани, аммо уларга Franchising invest ширкати ходимлари муштумзўрлик қилаётгани акс этган видео тарқалган эди. Видеода ширкат вакилларидан бири норозилар устига юк машинасини ҳайдаб келаётганини ҳам кўриш мумкин.
1.4K views05:29
Ochish/sharhlash
2023-05-22 07:29:14
Georgian Airways Грузия президентини “исталмаган йўловчи” деб эълон қилди

Georgian Airways Грузия президенти Саломе Зурабишвили “грузин халқидан кечирим сўрамагунига қадар” унга ширкат самолётлари бортига чиқиш тақиқланиши тўғрисида эълон қилди. Бунга Зурабишвили Россияга тўғридан-тўғри парвозни амалга оширгани учун Georgian Airways ширкатига байкот эълон қилгани сабаб бўлди.

Грузия мухолифати Россияга авиалоқа тикланиши муносабати билан норозилик намойишларини ўтказмоқда.

Аввалроқ Россия президенти 15 майдан Грузия билан авиақатновларни тиклаш ва виза режимини бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Россия 2019 йилда Грузияга авиақатновларни тўхтатганди. Зурабишвили Путиннинг бу қарорини “провокация” деб атади. Зурабишвили нуқтаи назарича, Россия Украинада урушни давом эттираётган ва Грузиянинг айрим ҳудудларини босиб олган бир шароитда Москва билан алоқаларни тиклаш мумкин эмас.

Грузия ҳукумати ва ҳукумрон “Грузия орзуси” партияси эса Россия билан авиақатновлар тикланишини олқишлади.
3.0K views04:29
Ochish/sharhlash
2023-05-22 06:17:50
Бишкеклик талабалар собиқ президент Асқар Ақаев лекция ўқишига қарши чиқмоқда

Бишкекдаги Исҳоқ Раззақов номидаги Қирғиз техника университетининг айрим талабалари собиқ президент, академик Асқар Ақаев ўзларига лекция ўқишига қарши чиқмоқда. Улар 21 май куни университет ректорига талабаларнинг телеграм канали орқали бу борада мурожаат йўллашди.

Талабалардан бири Элхон Алибаев телергам каналига «Ақаев ўзи қачонлардир келажагини ўғирлаб олган ёш авлод олдида лекция ўқишини мен масҳаралаш сифатида қабул қиламан», деб ёзди.

Университет ректорати талабалар мурожаатига ҳозирча муносабат билдирмади.

Қирғизистонга 1991 йилда президент этиб сайланган академик Асқар Ақаев 2005 йил 24 мартидаги халқ қўзғолони ортидан мамлакатни тарк этган ва Москвадан бошпана топган эди. У хотини Майрам Ақаева билан бирга жорий йилнинг 20 май куни Қирғизистонга келган. Хабарларда у талабаларга лекция ўқиш учун келгани айтилган.

Бишкекка келишдан олдин, ўтган ҳафтада Ақаев Қозоғистон университетларида лекциялар ўқиган эди.
4.1K views03:17
Ochish/sharhlash
2023-05-22 05:56:16
Тошкентда яна Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди

Тошкентнинг Махтумқули кўчасида 21 май куни тахминан соат 16:40 да 96-йўналишдаги Mercedes-Benz автобуси бутунлай ёниб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, ёнғин Ашхобод боғи олдидаги бекатда бошланган.

“2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:45 да етиб борган ва ёнғин соат 16:50 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади билдирувда.

“Тошшаҳартрансхизмат”нинг маълум қилишича, автобус 2012 йилда ишлаб чиқарилган ва 882 минг килмоетрдан кўрпроқ йўл босган. Дастлабки тахминларга қараганда, ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган.

Озодлик радиоси ўз вақтида Тошкентда 2015 йилдан 2018 йилгача камида йигирмата Mercedes Benz Conectо русумидаги автобус ёниб кетгани тўғрисида хабар берган эди.

Бундай ҳодисалар сабаби сифатида — автобусларнинг конструкциявий жиҳатдан маҳаллий шароитга мослашмагани, сифатсиз эҳтиёт қисмлар ишлатилиши, техник хизмат сифати пастлиги бўлиши мумкинлиги айтиб келинади.
4.1K views02:56
Ochish/sharhlash
2023-05-22 04:44:55
Украинага босқин: 452-кун | Россия Бахмутни тўлиқ босиб олганини иддао қилди, Украина инкор қилмоқда

Пригожин Бахмут устидан тўлиқ назорат ўрнатилганини даъво қилди, Украина инкор қилмоқда.

Япония бош вазири: G7 мамлакатлари Зеленский билан якдиллигини билдирди.

Байден: «Биз Украинани ташлаб қўймаймиз».

Сунак: Зеленскийнинг G7даги «тарихий» иштироки кучли сигнал.

Олаф Шольц: Россия урушни тўхтатиб, қўшинларини олиб чиқиб кетиши лозим.

Трюдо: G7 ва Канада Украинани қўллаб қувватлашда қатъий.

Грузияда фаоллар Лавровнинг қизи мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилиб намойиш қилди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
4.7K views01:44
Ochish/sharhlash
2023-05-21 19:15:13
Украинага босқин: 451-кун | Зеленский Жиддадан Хиросимага, G7 саммитига келди

Бахмут йўналишида оғир жанглар давом этмоқда.

Байден Катта еттилик саммитида Киевга янги ёрдамларни эълон қилади.

Зеленский Жиддада араб етакчиларини Украина мусулмонларини ҳимоя қилишга чақирди.

Путин Ғарбни Россияни бўлиб ташлашга ҳаракат қилаётганликда айблади.

Россияда собиқ губернатор Россия армиясини “обрўсизлантириш”да айбдор деб топилди, 3245 доллар миқдорида жаримага тортилди.

Volkswagen Россиядаги йирик ишлаб чиқариш заводини сотишни якунлади.

Украиналик теннисчи Ангелина Калинина россиялик рақиби Вероника Кудерметовани мағлуб этиб, финалга йўл олди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
6.3K views16:15
Ochish/sharhlash
2023-05-19 20:13:58 OzodNazar: Ҳозирги айрим ҳокимларни Каримов Жаслиққа қамаган бўларди - Шароф Убайдуллаев

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Таниқли публицист Шароф Убайдуллаев билан бугунги суҳбат форматини бироз ўзгартирдик. Кўрсатувни OzodNazar-O’tmishga qaytib, деб номладик.

Шу кунлардаги айрим муҳим воқеаларни муҳокама қилиш асносида, Шароф ака худди шунга ўхшаш воқеа-ҳодисаларнинг яқин ўтмишдаги аналогини эслаб, айтиб берди.

Кўрсатув муқовасига чиқарилган “Олтин косов” сарлавҳаси Шароф Убайдуллаевники. Меҳмонимиз шу ҳафтада ўтказилган “Олтин қалам” танловини нега “Олтин косов”, деб атаганини билиш учун суҳбатни тингланг. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
8.7K viewsedited  17:13
Ochish/sharhlash
2023-05-19 18:54:37 Ukrainaga bosqin: 450-kun | Зеленский Жиддада. Уни Хиросимада ҳам кутишмоқда

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Украина президенти Жиддада “Араб Лигаси”, Хиросимада “Катта еттилик” саммитида қатнашади

19 майга ўтар кечаси Россия Киевни Эронда ишлаб чиқарилган дронлардан ҳужумга тутди.

Россия Запорожье АЭС атрофида мудофаани кучайтирмоқда

CNN: Украинага F-16 учоқлари берилишига АҚШ эътироз билдирмайди

Украина ҳарбийлари ўз кучлари Бахмут шаҳри яқинида рус бўлинмаларига ҳужум қилиб, уларни йўқ қилгани тасвирларини эълон қилди.

Британия Россия олмосларига тақиқ жорий қилди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
8.2K views15:54
Ochish/sharhlash
2023-05-19 18:25:25 https://telegra.ph/Katta-ettilik-liderlari-Ukraina-va-Rossiya-b%D1%9Ejicha-bayonot-%D2%9Babul-%D2%9Bilishdi-05-19
7.4K views15:25
Ochish/sharhlash