Get Mystery Box with random crypto!

ЕХҲТ бюроси Тошкентда президент сайловини кузатиш миссиясини о | @BUGUNUZ™ - Official channel

ЕХҲТ бюроси Тошкентда президент сайловини кузатиш миссиясини очди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш миссиясини очди.

Ташкилот расмий билдирувида айтилишича, Урсула Гачек раҳбарлигида Тошкентга жойлашган миссия 11 нафар эксперт ва 24 нафар узоқ муддатли кузатувчидан иборат. Миссия республиканинг барча ҳудудларида 14 июндан ўз ишини бошлайди.

Бундан ташқари сайлов кунлари ДИИҲБ таркибида ЕХҲТга аъзо давлатлардан келган 250 нафар қисқа муддатли кузатувчи ҳам фаолият юритиши режалаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 30 апрелида мухолифатсиз ўтган референдумда президент Мирзиёвга 2037 йилгача ёки 80 ёшгача ҳокимиятда қолиш имконини яратган янги таҳрирдаги конституция 90 фоиздан ортиқ овоз билан маъқулланганди. Унда президент муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилган.

Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови кампанияси шу йилнинг 10 майидан бошланди.