Get Mystery Box with random crypto!

Чилонзор ИИБда 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзас | @BUGUNUZ™ - Official channel

Чилонзор ИИБда 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 208-моддаси (“Ҳокимият ҳаракатсизлиги”) асосида жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди. Расмий хабарда жиноят ишига оид бошқа тафсилотлар айтилмаган.

Озодлик радиоси Чилонзор туман ИИБга 22 май куни олиб келинган 21 ёшли сурхондарёлик йигитнинг ўлими юзасидан прокуратура текширув бошлагани тўғрисида 30 майда хабар берган эди.

ИИВнинг 29 майда маълум қилишича, Ҳ.Т., исмли фуқаро ёнидан 53,52 грамм наша топилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.Т.,га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Вазирлик билдирувида Ҳ.Т., ҳожатхонага киришга рухсат сўрагани ва 4-қаватдаги ҳожатхона деразасидан пастга сакрагани қайд этилади.

Касалхонага ётқизилган йигит 29 май куни касалхонада вафот этган.

Бироқ йигитнинг яқинлари маҳаллий нашрларга Ички ишлар вазирлигининг расмий версиясига ишонмасликларини айтганлар ва унинг ўлими сабабига шубҳа билдирганлар.