Get Mystery Box with random crypto!

BASTION

Telegram kanalining logotibi bastiongr — BASTION
Kanaldagi mavzular:
Таҳрирсиз
Обуначиларимиздан
Kanal manzili: @bastiongr
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 38.24K
Kanalning ta’rifi

Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!
Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws
Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 131

2022-09-07 09:10:19 #обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алейкум хурматли админ. Мен бу канални жуда куп кузатиб бораман. Оллох ишларизга ривож берсин купчиликни дардини олиб чикяпсизлар ва ечим хам буляпти. Бугун сизга ноиложликдан мурожат киляпман.

Бугун Бухоро вилояти Гиждувон туманида 250дан ортик тадбиркор жуда озор чекмокда, аёл бошимиз билан тадбиркорлик килиш максадида нодавлат мактабгача таьлим ташкилоти очганмиз.

Гиждувон туман мактабгача таълим булими мудири алмашгандан буён хар кун тадбиркорларни эзади, азоб беради, мажлисга чакиртиради мабодо мажлислар залига кириб келган пайт урниздан турмасангиз хам гап эшитасиз.

Буларга чидаб келаётгандик аммо бугун хеч кимни менсимасдан 2016 йилда тугилган болаларни нодавлат богчадан чикарасанлар деб август ойи хисоботларимизни хам кабул килдирмаяпти.

Аслида унака на конун на карор бор. Ракобатга дош беролмаётган давлат богчаларини тулдириш учун шундай киляпти.

Вилоят бошкарма билан богланолмаяпмиз, вазирлик хам бизга бегона. Илтимос 200дан ортик тадбиркор сизлардан жавоб кутмокда, ёрдам беринг, иложи булса шунчаки ёритманг битта шугулланинг илтимос шу иш билан.

2 кун ичида хисоботларимизни имзоламаса субсидя ажратилмайди ва таминотчи фирмалар билан хам можоро булиши мумкин.

Ха айтганча Булимимиз мудири Курбоновни асл касби умуман бошка. Нега бундай купол одамни болалар билан ишлашга тайинлаган вазирлик биз хайратда.

Илтимос тезрок ёритинг канализга мутасадилар куриб чиксин” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.5K views06:10
Ochish/sharhlash
2022-09-07 08:56:42 #обуначиларимиздан
#фикрнома

“Бир қизиқ амалиёт хақида фикр юритмоқчиман.

Хозирги кунда Андижон вилоят прокуратураси томонидан жуда кўп қурувчи тадбиркорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилиб судга берилди, айримлари бўйича хали хам тегов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишини тергов қилиш ва судда кўриш жараёнида қизиқ бир ҳолатга дуч қелинмоқда.

Аниқроғи, қурувчи тадбиркор бундан 2-3 йил, айрим ҳолатларда 4-5 йил илгари давлат объектида қурилиш ишлари олиб борган, қурилиш объекти кафолат муддати ўтган, қурилиш объектини давлат комиссияси томонидан яъни вилоят хокимининг ўринбосари раислигида 12 кишидан иборат комиссия томонидан фойдаланиш учун "ҚАНОАТЛАНАРЛИ" деган хулосага келиниб, фойдаланиш учун қабул қилинган объектлар.

Бу объектлардан 2-3 йилдан буён фойдаланиб хам келинмоқда, 90 фоиз жиноят ишларида нимадир асос қилиниб 4-5 йил аввал қурилиб, фойдаланувчига комиссия иштирокида топшириб бўлинган ва кафолат муддати тугаган курилиш объектида назорат ўлчовлари ўтказиляпти, қурувчига нисбатан жиноят иши қўзғатиляпти.

Энг қизини бинодан фойдаланиб келаётган ташкилотни даъвоси йўқ, лекин қурувчига млярд-млярд зарар илиняпти. Тўламаса қамоққа олиш эҳтиёт чора қўллаш тахдиди билан зарарлар ундирилмоқда, энг қизиғи бу зарарлар қаерга сарфланиши ҳам номаълум, чунки даъвогар объектдан фойдаланаётган ташкилот эмас, балки ОКС бўлиб қатнашяпти.

Давлат комиссияси шунча млярд-млярд камомад билан объектни фодаланиш учун қабул қилиб олган қисмига хеч ким эътибор ҳам бермаяпти. Адолат бўлса бир хил бўлсин.

Давлат комиссияси тўлиқ текширилмаган, камомад билан қабул қилиб олган бўлса камомадни талон-торож қилганлар билан шерик ёки хизматга совуқонлик ёки хокимият харакатсизлиги билан жавобгар бўлишлари керак”

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.8K views05:56
Ochish/sharhlash
2022-09-07 06:09:53 Андижон вилоят судининг +998-74-223-48-54 рақамли ишонч телефони суд ходимларининг ноқонуний хатти-харакатлари бўйича мурожаатларни қабул қилмас экан, фақат коррупция холатлари учун ишлар экан

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
6.2K views03:09
Ochish/sharhlash
2022-09-06 13:15:52 МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 6 сеньябрь куни ижтимоий тармоқларда "Андижон шаҳар 1-кичик даҳа Фурқат кўчаси олдида рухсатсиз, техника  хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ҳолда  ер остидан тунель қазиш ишлари олиб борилмоқда. Яқинда янги асфальтланган йўлда чўкиш ҳолатига олиб келади" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Андижон Автомобиль йўллари  Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мурожаат Андижон вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси тасарруфидаги Андижон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи гуруҳи ҳамда Андижон вилояти ИИБ томонидан тезкор тартибда ўрганилди.

Мурожаатда кўрсатилган умумфойдаланувдаги 4К-91Б "Андижон шаҳрига кириш" автомобиль йўлининг 6 км ПК+500 қисмида тадбиркор Раззақов Зокиржон томонидан Андижон вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармасидан ҳеч қандай  рухсат олмай ўзбошимчалик билан ичимлик сув тармоғи улаш мақсадида автомобиль йўли остидан (прокол усулида) қазиш ишлари олиб борилганлиги аниқланди.

Андижон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи гуруҳи тақдим этган маълумотлар асосида Андижон вилояти ИИБ томонидан тадбиркор Раззақов Зокиржонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддасида келтирилган "Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш, йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш" тартибига асосан  маъмурий жавобгарликка тортилганлигини маълум қиламиз.

Андижон автомобиль йўллари Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/avtoyolpressa
5.2K views10:15
Ochish/sharhlash
2022-09-06 12:16:20
#обуначиларимиздан
#таҳрирсиз
“Энди каналга уланишни хам мажбурий килишилар колганди. Ўзи каналларингда кўз буямачиликдан бошка нарса йўк бўлса.” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.4K views09:16
Ochish/sharhlash
2022-09-06 06:29:40
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
“Андижон Шахар 1-кичик даха бозорча олдида Фуркат ку́часида рухсатсиз, техника хавфсизлик коидаларига риоя килмаган холда ер остидан тунел казиш ишлари олиб бориляпти.

Бу йу́лдан катта юк машиналари харакатланади. Якинда куриб битказилган янги асфалтларни яроксиз холатга олиб келади. Ёгингарчилик мавсуми келиши Билан бу йу́л кисми чу́кади.” - дейилмоқда.

P.S. Тунельлар ковланиб Қирғизистондан чиққанлигини кўрдик. Буниси нима бўлди энди? Хамма хохлаганини қиляпти ома!

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
1.4K views03:29
Ochish/sharhlash
2022-09-05 21:58:52

РАДДИЯ

Телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган «Андижон шаҳар
35-сон Давлат ихтисослаштирилган мактаб (собиқ 46-мактаб) стадион ери «Мусаффо» ошхонасига ва бир гуруҳ тадбиркорларга сотиб юборилди» сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Кадастр агентлиги Андижон шаҳар бўлими мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якуни бўйича қўйидагиларни маълум қиламиз :

Батафсил : Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
4.1K views18:58
Ochish/sharhlash
2022-09-05 20:29:23 Президентнинг тегишли фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилган ҳолда;

ижтимоий солиқ камайтирилиб, 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида;

якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланаётган ижтимоий солиқ шаҳарлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 12 бараварга, туманлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 6 бараварга камайтирилиб, йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгилансин.

Бунда йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахсларга мазкур бандда белгиланаётган имтиёзлар татбиқ этилмайди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
2.1K views17:29
Ochish/sharhlash
2022-09-05 18:58:37
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган «Мен бу йил фарзандимни 1-синфга ўқишга бердим лекин Андижон шахридаги 2-умумтаълим мактабидаги ачинарли холатни кўриб нафақат ўзимни фарзандим балки бошқа инсонларни хам кўзини оқу-қораси бўлган фарзандларини бунақа шароитдаги мактабда ўқишлигига қўрқиб қолдим.» сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида 2-умумтаълим мактабида СЭО ва ЖСХ ташкилоти ходимлари томонидан дизенфекция ишлари амалга оширилди. Мактаб маъмуриятига керакли кўрсатмалар берилди

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
3.6K views15:58
Ochish/sharhlash
2022-09-05 18:45:51 #обуначиларимиздан #таҳрирсиз
Мактабгача таълим вазирлигининг АКТга масъул ходимларига

Бевосита хабарингиз бор, тегишли қарорлар билан бугундан бошлаб боғчаларда давомат юритиш "нодавлат боғча" электрон дастури орқали амалга оширилади ва шунга кўра ходимларга иш хақи хамда озиқ-овқат учун субсидия ажратилади.

1-4-сентябрь кунлари расман дам олиш кунлари деб эълон қилингандан кейин, шу тўрт кун ичида хамма хотиржам,  ғирт бекор ўтирган пайт дастурнинг янги, 16-версиясини тадбиркорларга юклаб олиш учун берсангиз бўлмасмиди?

Бугун 5 сентябрь, дастур ишламаган, хаммада асаб таранг, пешона терлаган, дод фарёд кўтарган, болалар хам туриб беришдан чарчаган махал худудий МТБўлими ходимлари 16-версиядан фойдаланиш учун бизга юборяпти.

Вахолангки, ушбу версия 21.08.2022 йил куни ишлаб чиқилгани кўриниб турипти.

Бу холатни Биз тадбиркорлар, давлат шеригимизнинг бизга уюштирган хуфёна хужуми, хиёнати деб бахолашга хақлимизми шунда?

Бугунги кун "боғчанг ишламади, бола боқилмади" деган важ билан пул бермаслик мақсад қилинганми шунда?

4 нафар ходимни ишлатиб, 50 нафар болани боқишнинг бир кунлик харажати ўртача 750 минг ва минглаб тадбиркорга шу кунга пул ажратмасликми мақсад?

Нимани хохлаяпсизлар, нима қилишимиз керак? Бюджетдан қисиб давлат боғчаси қуришга уриняпсизларми? Қуринг эди бизни безовта қилмасдан, қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдирмасдан!

Дастурнинг янги версияси ишлаб чиқилган ва бизга берилган санаси хаммага маълум бўла туриб, бугунги кун учун биз зиёнда чиқсак Сизга қойил, Сизга маладес!

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
3.8K viewsedited  15:45
Ochish/sharhlash