Get Mystery Box with random crypto!

BASTION

Telegram kanalining logotibi bastiongr — BASTION
Kanaldagi mavzular:
Таҳрирсиз
Обуначиларимиздан
Kanal manzili: @bastiongr
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 38.24K
Kanalning ta’rifi

Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!
Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws
Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 134

2022-09-02 16:58:10 #обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум канал админлари Сизларни олиб бораетган ва ечимини кутаетган муаммоларини маьсулларга етказиб тезкорлик билан муаммолар хал этилаетганлигидаги олиб бораетган мехнатингларни эьтироф этмай иложиси йук.

Мен Андижон шахрининг бикинида жойлашган Урикзор-2 махалласидаги котежларда яшайман, бу ерда жами 77 та котеж мавжуд булиб хаммасида фукаролар яшайди, бу ерда доимгидек сув муаммо булади эрталаб 2 соат кечкурун 2 соат сув берилади, шунисига хам шукур.

Лекин 10 кундан бери сув босими ута паст, сабабини кидириб сувни трубаси оркали борсак махалламизга кириш кисмидаги куприк остидан утган труба тешилиб сув исроф булиб окиб етибти экан, утган сафар махалладошлар узимиз кулдан келганча ямаб куйган эдик, энди яна енидан тешилиб колибти.

Ушбу масалада 3 кун олдин шахар сув таьминот булимига мурожаат килгандик халигача келиб тугрилаб кетмшмади, тугри байрам кунлари улар хам дам олишлари керак лекин навбатчи гурух буладику.

Ушбу масалага маьсулларни эьтиборини каратилишида амалий ердам берсанглар деб Урикзор 2 МФЙ ахолиси номидан. Куприк таги ут босиб кетганлиги учун расмга олишни имкони булмади” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.6K views13:58
Ochish/sharhlash
2022-09-02 15:30:57 Барча давлат олий таълим муассасаларида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди!

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йили учун барча давлат олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, фақат табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтириш белгиланди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.9K viewsedited  12:30
Ochish/sharhlash
2022-09-02 15:26:14
Дарсликлар тўплами ижара нархи 2.5 баробарга оширилди.

Таълим тили Ўзбек синфлар учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари қуйидагича белгиланди:

2-синф учун — 102 минг 700 сўм
3-синф учун — 102 минг 700 сўм
4-синф учун — 68 минг 500 сўм
5-синф учун — 85 минг 600 сўм
6-синф учун — 74 минг 200 сўм
7-синф учун —102 минг 700 сўм
8-синф учун — 108 минг 400 сўм
9-синф учун — 108 минг 400 сўм
10-синф учун — 102 минг 700 сўм
11-синф учун — 119 минг 800 сўм

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
6.1K views12:26
Ochish/sharhlash
2022-09-02 10:41:15
Ўзбекистон Хаво йўллари авиакомпанияси томонидан 01.09.2022 йилда Дубай-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилган HY334 сонли рейсни 400га яқин йўловчиларининг багаж (юк)лари олиб келинмай Дубай аэропортида ташлаб кетилган.

Бу рейсда асосан Умра сафарини амалга ошириб қайтаётган хамюртларимиз бўлган.

Ўзбекистон Хаво йўлларини шу кунлардаги багаж билан боғлиқ иккинчи ишкали бу.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
2.8K views07:41
Ochish/sharhlash
2022-09-02 09:28:59
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
“Андижон вилояти Асака туман Элашкипчок МФЙ Хужалар кучасидан мурожаат килмокдамиз.

2021 йилда опен буджетдан утган асфалтлаш ишлари охирига етмасдан колиб кетди.

Назоратни ким килади? Ушбу масалани урганиб амалий ёрдам беришларини сураб коламиз” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
3.7K views06:28
Ochish/sharhlash
2022-09-02 07:19:39
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
“Ассалому алайкум. Давлат мактабгача таълим муассасаларига электрон тулов тизимлари оркали мана 3 ойдан бери тулаш имконияти йук, "профилактика" деган ёзув чикиб туради. Банкга бориб, навбатда туриб тулаш накадар кийинлигини бу вазирликдагилар качон тушуниб етади? Нахотки шу тизимни ишга тушириш шунчалик кийин? Янги Узбекистонда барчаси инсон кадри учунлигини Мактабгача таълим вазирлиги инобатга олар. Илтимос, шу мавзуни ёритиб беринг.”

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
4.5K views04:19
Ochish/sharhlash
2022-09-02 05:38:55
Ўзбекистон Мадхияси ижроси.
АҚШ. Ниагара Фолс.
Респект!

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.3K viewsedited  02:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:59:17
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Тошкент тумани 26 мактаб директори Нигора Президент қарорига тупуриб дам олиш куни ўқитувчиларни ишга чиқариб тозалаш ишларига мажбурлаяпти” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
4.7K views12:59
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:13:53
Бир неча соатлар олдин @bastiongr телеграм канали орқали Теракзор маҳалласи Ёдгорлик кўчасида транспорт қатнови жуда кўплиги сабабли ушбу кўчага суний тўсиқ қўйиш бўйича мурожаат эълон қилинди.

Ушбу хабар тармоққа чиққанидан сўнг Улуғнор туман ҳокимлиги ва бир қатор мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижасига кўра Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати шуни маълум қиладики ушбу муаммо шу ойнинг 10 сентябрига қадар тўлиқ бартараф этилади.

Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
1.1K views10:13
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:36:36 #обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Бастион канал бошкарувчилари сизлардан илтимос улугнор туман теракзор махалласи мактаб кучасидан мурожат киляпмиз.

Шу кучада квп.бохча.совдо мажмуаси жойлашган булиб кишлокда яни шу кучадан катновчи транспортлар жуда куп укимаган шафёрчалар хам жуда купайган булиб 3 маротаба енгилрок авариялар булди.

Шу жойга суний тусик техникаларни секинрок харакатланишини тамирлаш максадида хоким ёрдамчисига махалла раисига худуд профилактика иниспекторига айтдик амалга ошмади.

Илтимос шу ишимизни амалга ошишига ёрдам беринглар фарзантларимизни куркмай бохчага квп га савдо мажмуасига чикарайлик илтимос мустакиллик байрамга сизлардан бизни кишлогимизга байрамлик булсин илтимос” - дейиляпти.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
3.0K views08:36
Ochish/sharhlash