Get Mystery Box with random crypto!

МУНОСАБАТ Жорий йилнинг 6 сеньябрь куни ижтимоий тармоқларда | BASTION

МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 6 сеньябрь куни ижтимоий тармоқларда "Андижон шаҳар 1-кичик даҳа Фурқат кўчаси олдида рухсатсиз, техника  хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ҳолда  ер остидан тунель қазиш ишлари олиб борилмоқда. Яқинда янги асфальтланган йўлда чўкиш ҳолатига олиб келади" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Андижон Автомобиль йўллари  Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мурожаат Андижон вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси тасарруфидаги Андижон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи гуруҳи ҳамда Андижон вилояти ИИБ томонидан тезкор тартибда ўрганилди.

Мурожаатда кўрсатилган умумфойдаланувдаги 4К-91Б "Андижон шаҳрига кириш" автомобиль йўлининг 6 км ПК+500 қисмида тадбиркор Раззақов Зокиржон томонидан Андижон вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармасидан ҳеч қандай  рухсат олмай ўзбошимчалик билан ичимлик сув тармоғи улаш мақсадида автомобиль йўли остидан (прокол усулида) қазиш ишлари олиб борилганлиги аниқланди.

Андижон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи гуруҳи тақдим этган маълумотлар асосида Андижон вилояти ИИБ томонидан тадбиркор Раззақов Зокиржонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддасида келтирилган "Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш, йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш" тартибига асосан  маъмурий жавобгарликка тортилганлигини маълум қиламиз.

Андижон автомобиль йўллари Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/avtoyolpressa