Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #фикрнома “Бир қизиқ амалиёт хақида фик | BASTION

#обуначиларимиздан
#фикрнома

“Бир қизиқ амалиёт хақида фикр юритмоқчиман.

Хозирги кунда Андижон вилоят прокуратураси томонидан жуда кўп қурувчи тадбиркорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилиб судга берилди, айримлари бўйича хали хам тегов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишини тергов қилиш ва судда кўриш жараёнида қизиқ бир ҳолатга дуч қелинмоқда.

Аниқроғи, қурувчи тадбиркор бундан 2-3 йил, айрим ҳолатларда 4-5 йил илгари давлат объектида қурилиш ишлари олиб борган, қурилиш объекти кафолат муддати ўтган, қурилиш объектини давлат комиссияси томонидан яъни вилоят хокимининг ўринбосари раислигида 12 кишидан иборат комиссия томонидан фойдаланиш учун "ҚАНОАТЛАНАРЛИ" деган хулосага келиниб, фойдаланиш учун қабул қилинган объектлар.

Бу объектлардан 2-3 йилдан буён фойдаланиб хам келинмоқда, 90 фоиз жиноят ишларида нимадир асос қилиниб 4-5 йил аввал қурилиб, фойдаланувчига комиссия иштирокида топшириб бўлинган ва кафолат муддати тугаган курилиш объектида назорат ўлчовлари ўтказиляпти, қурувчига нисбатан жиноят иши қўзғатиляпти.

Энг қизини бинодан фойдаланиб келаётган ташкилотни даъвоси йўқ, лекин қурувчига млярд-млярд зарар илиняпти. Тўламаса қамоққа олиш эҳтиёт чора қўллаш тахдиди билан зарарлар ундирилмоқда, энг қизиғи бу зарарлар қаерга сарфланиши ҳам номаълум, чунки даъвогар объектдан фойдаланаётган ташкилот эмас, балки ОКС бўлиб қатнашяпти.

Давлат комиссияси шунча млярд-млярд камомад билан объектни фодаланиш учун қабул қилиб олган қисмига хеч ким эътибор ҳам бермаяпти. Адолат бўлса бир хил бўлсин.

Давлат комиссияси тўлиқ текширилмаган, камомад билан қабул қилиб олган бўлса камомадни талон-торож қилганлар билан шерик ёки хизматга совуқонлик ёки хокимият харакатсизлиги билан жавобгар бўлишлари керак”

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr