Get Mystery Box with random crypto!

BASTION

Telegram kanalining logotibi bastiongr — BASTION
Kanaldagi mavzular:
Таҳрирсиз
Обуначиларимиздан
Kanal manzili: @bastiongr
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 38.24K
Kanalning ta’rifi

Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!
Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws
Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 130

2022-09-07 18:53:47
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
Мактаб укувчилари мавзуси! Ассалому алейкум Хурматли админлар. Мактаб бошланиб фарзандларимиз кийналмокда!

Асака туманида Энди Хар Бир жойни Бирма Бир айтиш шарт шекилли у ерда пешеход йулакчаси чизилмаган бу ерда пешеход утиш жойи йук деб.

Нега ушбу камчиликларни маьсул одамлар узини билиб вазифасини сидки дилдан бажармайди? Албатта Асака интернет, Хоким еки Прокуратурага айтиш керакми, шундан кейин бажариладими?

Эрталабки ахволни куринглар, мактаб укувчилари умуман йулдан утиб булмайди. Хайдовчилар на пешеходни на светофорни кизил чирогини билсин!

25, 58 ва 59 мактаблар олдиларида пиёдалар утиш учун пешеход чизилмаган!

25 мактаб кучаси бошида катта йулда автомашиналар жуда хам тез юради, пешеход белгиси бор аммо пешеход утиш чизиклари чизилмаган!

ДАН ходимлари ха деб Баунти, Анхор ошхонасини олдида туравермасдан шу жойларга хам келиб тартиб урнатса булар эди!

Асака туман хокими Мансур акадан илтимос килиб колар эдик, шу масалани назоратга олиб берса!

@bastiongr
5.3K views15:53
Ochish/sharhlash
2022-09-07 18:18:41
Мактабгача таълим вазирлиги

25.08.2022 йил куни янгиланган версия тадбиркорларга бугун, 07.09.2022 йил куни берилди. Шу 3 иш кунида 15, 16 ва 17- версиялар билан оворамиз.

Энг қизиғи шундаки, дастурни Вазирлик сотиб олиб, сўнг бепул тарқатиш ўрнига кимдир текинга тиқиштиряптида, кейин ойлик тўлови борлиги очиқланяпти.

Хар бир версияни юклаш учун эскиси ўчиртиpилиб, янгиси қайта юкланяпти. Аслида мукаммал дастурлар ишлаб тургани холда янги версиясини автоматик юклаши тўғри эмасми?

Ўчириб юкланишидан хам даромад қилаётган кўринади булар.

Етар энди, шармандаликни хам чегараси борку, кетингиз очилиб бораяпти, уялинглар!

КИМНИ БИЗНЕСИ БУ ЎЗИ?!?

V~55 МАХ PRO LITE BLACK қачон чиқади, мегабайт тўплаб турайлик

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.5K views15:18
Ochish/sharhlash
2022-09-07 18:05:19 #обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалом алейкум админлар. Сизларни постларизни ку‌рамиз, хаммаси хал булаяпти.
Бизнинг мурожаат шуки,-

Навоий вилоят ИИБ рахбарияти кул остидаги ходимларга нисбатан турли нохаклик ва адолатсизликларни килиб келмокда.

Масалан, узларига Якин ходимларни олдига олиб, уларни рагбатлантириб доим пул мукофоти бериб шаройит я‌ратган, колган ходимларни нолойик сизлар деб айириб куйган.
Лекин аслида узлари доим хамма байрам ва чорак якунига энг юкори мукофот пулларини олиб келмокда.

Иш вактига келсак у‌злари эрталаб 8:30 га келиб, 11:00да тушликка чикади ва 16:00га кайтиб келади.

Бошлик Ш.Р. Хар хафта давлатни  бензинидан Бухорога уйига кетиб, 600-700 км юриб давлатга зиён келтирмокда. Ходимларни эса юрган 2 км. учун жазоламокчи булади. Аслида ходимлар иш килиб келади.

Хар куни ходимлар 13-14 соат ишлайди, дам олиш кунлари йук, Мустакиллик байрамга хам умуман дам олмадик.

Узлари хохолаган вакти дам олади. 2021 йилда касб байрамимизга рахбарият хечкимни табрикламади хам, шу куни хам мажбурий тадбирга чикариб, Бошлик ва у‌ринбосар у‌зларига мукофот пули ёздириб олишди.

Рахбарият Хар куни ходимларни мажбурий тадбир уюштиришга мажбурлаб келаяпти. Хар куни жиноят ташкил килинглар дейди ва ходимлар иложсизликдан жиноят ташкил килопти.

Тадбир килмаган ишдан кетсин дейди.
Ходим касал булса рахбарла ишонмайди Уни мажбурлаб ишга чокириб хаммага касалликни юкишига сабабчи булади.

Ходимларни Якин кариндошиникига тазия булса хам ишдан жавоб бермайди. Узлари эса Бир неча кун кишлогига дам олиб келади.

Бундан ташкари бошликлар ходимларни ишлаш шаройитини яратиш у‌рнига буджет маблагларидан керак булмаса хам буюм харид киладилар. Масалан ёзнинг жазирамасига хонасидаги ишлаб Турган янги конденсанерни, олиб ташлаб янги куйди, биз эса иссик хонага ишладик.

Ходимлар у‌зига бириктирилган хизмат автомашинасига, киссасидан харажат килиб запчас куяди. Лекин бошликларни автомашинасига доим тез тез янги запчастлар куйилади. Масалан автомашина балони алмаштириш сроги етмаган булса хам алмаштирганлар. Лекин биз ходимлар, еланиб кетган балонда юриммиз.

Бошлик Ш.Р. кекса, касалманд, эскича фикрлайдиган, доим хонасида давления апаратда улчаб туриб, ишдан савуган. Ходимларга ишонмайди ёшларга у‌рина бермайди.

Сиздан умидимиз катта. Бугун яна Навоий вилоят ИИБ бу‌лим бошлиги Ш.Р. унинг у‌ринбосари О.И.лар у‌зларининг жияни Ш.Ф.га ИИВ вазири П.Бобожоновнинг 29 август кунидаги буйруги билан 2 млн. Сум билан мукофотлади. Лекин Ш.Файзуллаев 26- августдан 3-Сентябргача балничнида Эди...

Илтимос буларни чика‌ринг, Адолатсизлик хамма ходимларни жонига тегди.” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
4.8K views15:05
Ochish/sharhlash
2022-09-07 16:06:51 Бастион каналига хабар чиқаришимиз ортидан ГАИ югуриб чиқиб телефонларимизни титишга тушди лекин топа олмади.
Унгача ўчириб юборган эдим.

Зато ташқарига чиқдию демак халқ билан ишласа бўлар экан.

Андижон вилояти ИИБ ЙХББ бошқармасида хизмат текшируви ўтказилишини сўраб қоламан. Қачонгача қора халқ қийланади?

Навбат, кўп навбатларни қисқартиришни ягона йўли электрон базага ўзимиз жойлашимиз керак ёки давлат хизматларига берсин бу хизматни ҳам.

Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ бошқармасидан аниқ жавоблар кутамиз.

Бастион зўр Бастион хақиқатчи Бастион доим олдинга.
Рахмат Рахмат Рахмат - демоқда обуначимиз.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.2K views13:06
Ochish/sharhlash
2022-09-07 15:27:36 Шу маколадан кейин Андижон вилояти Бустон филиалидан Нигора ва Сарвар исимли ходимлар уйимга мониторинга боришибди.

Президентни ПК 55 сонли карорга асосан банк даслабки мониторинг килишга хаки йукку! - демоқда мурожаатчи

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.1K viewsedited  12:27
Ochish/sharhlash
2022-09-07 15:07:05 РАСМИЙ АХБОРОТ

Фарғона вилоят суди биносида судланувчилар Б. Ҳ. (эркак, 1972 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, муқаддам судланмаган, Андижон вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи ва Андижон шаҳар ҳокими лавозимларида ишлаган), Қ. А. (эркак, 1982 йилда Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар прокурори ва Андижон вилоят прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси лавозимларида ишлаган), Андижон вилояти Молия ва Халқ таълими бошқармалари, Андижон шаҳар Молия ва Халқ таълими бўлимларининг собиқ раҳбарлари ва масъул лавозимларида ишлаган шахслар ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Жами 44 нафар судланувчининг 29 нафари эркак ҳамда 15 нафари аёл бўлиб, 34 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 10 нафарига эса “гаров” ва “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар томонидан 63 млрд. сўмдан зиёд маблағ талон-торож қилинган ва улар Жиноят кодексининг 167, 168, 207, 209, 210, 28,210, 211, 28,211 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ушбу жиноят иши Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А. Ўтаев раислигида ҳамда судьялар О. Арабов ва Ш. Шерқуловдан иборат таркибда, биринчи инстанция судида кўрилмоқда.

Айни пайтда суд тергови ўтказилиб, суд жараёни давом этмоқда.

Суд жараёни якуни бўйича батафсил ахборот берилади.

Каналга обуна бўлиш https://t.me/AzizAbidov
5.0K views12:07
Ochish/sharhlash
2022-09-07 15:01:57
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алейкум мен андижон вилоят бустон туманиданман.

Агробанкдан парандачиллик учун кредит олябтурган эдим, президентимизнинг 55 сонли карорига асосан махалла хоким ёрдамчиси тавсия бериб далолатнома килиб берган лекин вактинча бошлик Улугбек ака пул чикар пайтда отказ килди.

Кейин мен республика Агробанкга келдим бу йерда ишловчи бобур исимли ходим отенга бор ененга бор килишябди охирида эса узихам йук булиб колди иш вактида республикада фукароларни муаммоси хал булмаса кимга бориш керак?

3 соатдан бери кутябман шу республика вакилини” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.2K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-09-07 14:08:55
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Қабул йўқмуш! ГАИ ташқарига чиқмас экан.

Андижон вил ИИБ ЙХХБ даги ҳолат. База ишламаяпти деб қачонгача халқ қийланади.

Гаига осмотр қилиб бер десак йўқ ташқарига чиқмайман демоқда. Чиқсин халқ қийланиб иссиқда турибди.”

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.2K views11:08
Ochish/sharhlash
2022-09-07 13:04:28
Assalomu alaykum.
Bu Xorazm viloyati Xonqa tumani tug'ruqxonasi oldidagi yo'l.

Jajji bolajonlar tug'iliboq shu iflos xavodan nafas olishga majbur bo'lishmoqda.

40 yildan beri asfalt ko'rmagan bu yo'llar.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
5.8K views10:04
Ochish/sharhlash
2022-09-07 10:10:23 #обуначиларимиздан #фикрнома

“Яна судьялар мустақиллиги тўғрисида.


Давлатимиз рахбари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини 31 йилига бағишлаб ўтказилган тадбирдаги нутқида судьялар мустақиллигига ва уларни фаолиятига аралашув учун жавобгарликни кучайтириш лозимлигига яна бир тўхталиб ўтди.

1. Судья одил судловни амалга оширишда мустақил бўлиши учун унга юклатилган бошқа вазифаларни олиб ташлаш зарур. Жумладан, хозирги кунда судьяларимиз аёллар дафтарига киритилган шахслар билан сухбатлашиб, махаллаларда сайёр қабуллар ўтказишлари собиқ олий суд раиси томонидан раёсат қарори билан амалиётга киритилган "менинг судьям-менинг махаллам" дастури остида яна бир қанча тарғибот ишларини хар хафтада бажариб хисобот бериши шарт, шунингдек март ойида камбағалликни қисқартириш борасида фуқароларга 10 сўтихдан ажратилган ер майдонларини ўрганиб тахлил қилиш яна шунга ўҳшаган тарғибот ишлари, шунингдек телевиденияда, интернет тармоғида яна бошқа оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиши шарт. Бу юкламалар судьянинг асосий вазифаси, яъни одил судловни амалга оширишида салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти.

2. Судьяни одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашувлар хақида сўз борса, амалдаги қонунларимизда судьяни мустақиллиги фақат қонунга бўйсуниши, Конституция, судлар тўғрисидаги қонун, жиноят-процессуал кодексида бу мустахкамланган, лекин амалдачи, хозир қурилиш, газ, электр соҳасидаги жиноят ишлари яна ўша эски хукмрон бўлган ташкилот назоратида экани, улар томонидан юқоридаги жиноят ишлари билан боғлиқ судьянинг иш фаолиятига тўғридан-тўғри аралашуви ва хатто тергов органи шахсни айблаш мумкин эмас, далил етарли эмас деган важларига суддан ўзим ўтказилишига кафолат бераман деб мажбуран жиноят ишларини судга юборилиши ва суддан мажбурлаб ўтказиб айблов ҳукмлари чиқарилиш холатлари учраб келмоқда.

Судьялар одоби кодексида судья унинг одил судловни амалга ошириш фаолиятига бўлган хар қанда тазйиқ босимлар тўғрисида судьялар олий кенгашига судялар малака хайъатига хабар бериши кераклиги кўрсатилган, хўш шу ўтган 3 йил давомида судьялар томонидан уларни одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятига бошқа назорат қилувчи органлар томонидан аралашув бўлаётгани хақида судьялар олий кенгашига ёки судьялар малака хайъатларига бирон бир хабар келганми? Нимага судьялар олий кенгаши ўз хисоботида бу хақида кўрсатмади?

Демак, судьялар томонидан бундай хабар келиб тушмаганми? Вахоланки судьялар фаолиятига аралашувлар бўлаётганини ҳамма билиб турибди.

Судьяларимизда журъат етишмаяпти, судьялар журъатсиз экан, судьяларимизни мустақилиги бузилиш холатларига нисбатан жамоатчилик курашиш керак. Судьяларни духи йўқ, улар қўрқоқ ва субутсиз бўлиб кетишган!

Президентимиз, қачонки фуқаролар ўзига нисбатан бўлаётган қонунбузилишни судда адолатли хал қилишига ишонч хосил қилсагина судга нисбатан халқимизда ишонч ошади деб бежиз айтмади.

3. Биз янги суд тизими яратишимиз шарт эмас, ривожланган мамлакатларда 100-200 йиллаб ишлаб келаётган суд тизими мавжуд, у тизим ўзини оқлаб келмоқда.

Ўша мамлакатларни халқи суд тизимига ишонади, биз шундай суд тизими яратишимиз керак. Агарда махаллабай ишловчи суд тизими яхши натижа берганида ўша мамлакатлар аллақачон махаллабай ишловчи суд тизимига ўтган бўларди, уларни экспертлари, жуда яхши ишлашади, суд тизимини махаллабай ишлаш керак деб бўлмайди.

Судларимизга махсус кийим берилди, мантия, тарихга қарасак мантияни кийишдан асосий мақсад судьяни суд мажлисида хеч ким тантимаслиги, яъни судьяни хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққан.

Англо-саксонларда мантия билан биргаликда судьялар махсус париклар кийиб суд мажлисига кирадилар бизда эса хар бир МФЙ биносига судьяларимизни расмлари уларни телефон рақамлари билан қўйилган, нима эмиш судьяларни ўша худуддаги хамма фуқаро таниши шартмиш. Қаердан олинган бу қоида? Судья ўша худудида энг оғир жиноятчиларни ишини кўриб уларга жуда оғир жазолар таийнлаши мумкин, судьяни расми телефон рақамларини хаммага реклама қилиш билан судьяни хавфсизлигини хавф остида қолиб кетмоқдаю”

"BASTION" га аъзо бўлинг ва бошқаларга улашинг!

@bastiongr
5.7K views07:10
Ochish/sharhlash