2022-09-04 08:39:38
МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда
"2021 йилда Асака тумани Элаш қипчоқ МФЙга қарашли Хўжалар кўчаси "Open byudjet" лойиҳаси доирасида қилинган асфальтлаш ишлари оҳирига етказилмасдан қолиб кетган" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Асака тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:
Мазкур мурожаат Асака тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ томонидан тезкор тартибда ўрганилди. " 2021 йил Асака туманида Ташаббусли бюджет лойиҳаси доираси жамоатчилик фикрининг очиқ овоз бериш йўли орқали шаклланган ғолиблар рўйхатини тасдиқлаш хақида”ги 22.10.2021 йил VI-3026-I17К/21-сонли қарорига асосан Асака тумани Элаш қипчоқ МФЙ ички йўлларини таъмирлаш учун 975,0 млн сўм молиялаштирилган.
Шунга кўра, Элаш қипчоқ МФЙ ички кўчаларига асфальт қопламаси ётқизилиши юзасидан лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, қонуний тартибда экспертизадан ўтказилган ва Пудратчини аниқлаш учун очиқ танловга қўйилган.
Ўтказилган танлов натижаларига кўра, Андижон вилоятида рўйхатдан ўтган Пудратчи “Абдупатто сервис” МЧЖ ғолиб деб топилиб, мурожаатда кўрсатилган ҳудудни асфальтлаш бўйича шартномаси имзоланиб, таъмирлаш ишлари мазкур йилнинг ноябрь ойида якунланган.
Шу ўринда 2020 йилнинг 3-чорагида ҳам “Open byudjet” овоз бериш портали орқали ўтказилган сўровларда Элаш қипчоқ МФЙга қарашли Хўжалар кўчасининг ички йўллари таъмирталаб бўлганлиги сабаб 270 млн сўм таклифи бўйича ғолиб деб топилган.
Бироқ, мазкур ҳудудни асфальтлаш учун зарур бўлган керакли маблағларни маҳаллий бюджетдан ажратилмаганлиги ҳамда тендер танловлари ўтказилмаганлиги сабабли Пудратчи ташкилотлар билан шартнома тузилмаган.
Халқ депутатлари Асака тумани кенгашининг 11.08.2022 йилдаги VI-40-62-1-17К/22-сонли қарорининг 1-иловаси 5-бандига кўра, 2022 йилнинг III-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмидан Элаш қипчоқ МФЙ Хўжалар кўчасининг ички йўл таъмири учун 270 млн сўм маблағ йўналтирилишини ва мурожаатдаги муаммоли вазият бартараф этилишини маълум қиламиз.
Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
6.0K views05:39