Get Mystery Box with random crypto!

​Банкоматдан нақд пул ечаётганда нега 1% комиссия тўлаймиз? Шу | 🇺🇿Bankxabar

Банкоматдан нақд пул ечаётганда нега 1% комиссия тўлаймиз? Шу комиссиянининг ҳаммаси банк фойдасими?

Мисол учун картангиздаги 1 млн сўмни банкомат орқали нақдлаштирсангиз, ечиб олинган комиссияси(1%) яъни, 10 минг сўмни ҳаммаси банк фойдаси эмас. Бу ўрта ҳисобда қуйидагича тақсимланади:

10 минг сўмни 10 фоизи(1000 сўм) тўлов тизимларига амалиётни процессинг қилгани учун берилади;
  10 минг сўмни 40 фоизи(4000 сўм) банкоматлар ва қурилмалар амортизациясини қоплайди (банкоматлар нархи $6.000 дан $30.000 гачани ташкил этади);
  10 минг сўмни 30 фоизи(3000 сўм) инкассация, нақд пулларни қайта санаш харажатлари;
  10 минг сўмни 10 фоизи(1000 сўм) коммуникация, электр энергияси, суғурта, эҳтиёт қисмлар ва ижара тўловларига оид харажатлар;
10 минг сўмни 10 фоиз(1000 сўм)ини банк фойдаси ташкил этади.

Демак, сиз нақдлаштираётган 1 млн сўмнинг 1000 сўми банкнинг соф фойдаси бўлади.

Каналга уланиш @Bankxabar