Get Mystery Box with random crypto!

ОЛМОҚНИ БЕРМОҒИ БОР! (диққат билан ўқинг) Аксарият инсонларни | 🇺🇿Bankxabar

ОЛМОҚНИ БЕРМОҒИ БОР!
(диққат билан ўқинг)

Аксарият инсонларнинг  буйнида ҳеч бўлмаганда битта кредит бўлади ва бунга нормал деб қаралади. Кимдир нақд пул, яна кимдир ипотека, катта фоизлик авто кредит, маиший техника хариди ва ҳоказо.

Мухтарам қарз олувчилар бошида,табиийки, кредитнинг фақат афзалликларини кўрадилар. Шу боис, келаси сафар ҳам янги кредит олишга ботина олади. Кредитнинг нима учун хавфли эканлиги ҳақида эса кейинроқ бош қотиришади.

Гапни аслида шундан бошлаш керак. Демак: ҳар қандай турдаги кредит олинганда, унинг қайтарилмаслиги эҳтимоли ҳам бўлади. Ҳаётда! Турли вазиятлар бўлиши мумкин, натижаси эса молиявий аҳволга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ишдан бўшаш, касаллик, қўшимча мажбурий оилавий ҳаражатлар ва ҳоказо деганларидек… Бу тўловларнинг кечиктирилишга сабаб бўлади. Тўловлар кечикиши билан банкдан тинимсиз қўнғироқларидан қулоқ қизий бошлайди. Агар вазият ўз вақтида ҳал қилинмаса, банк кредит шартномасини мажбурий ундирувга қаратади ва судга беради.

Шу каби ўйлар ва ҳолатлар шу постни ўқиётганлар орасида - камида 10 тадан бирининг ҳаёлидан ўтган бўлса ажаб эмас.

Қолаверса, психологлар таъкидлаганидек, қарз эр -хотин ўртасидаги муносабатлар учун ҳам хавфлидир. Гап шундаки, кредит тўловлари оила бюджетига салбий таъсир қилади. Натижада кўпинча пул этишмаслиги фонида  кўплаб муаммо ва жанжаллар вужудга келади. Баъзан бунинг натижасида ажрим ҳолатлари ҳам кузатилади…

  Эндиги навбат ипотекага!

Ипотека кредитини умрбод қайтариш.
Ипотека - энг қиммат ва узоқ муддатли кредит ҳисобланади. Оилавий бюджетнинг катта қисми ипотека фоизларига сарфланади ва камида 15 йиллик умр ҳам. Америка олимлари ипотекани энг хавфли кредит деб билишади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки бундай кредит эгаларида стресс ҳолатлари кузатилади.
Чунки ҳаёт тўлиқ ташвишлардан ҳоли деб кафоланланмаган!
Энг  ачинарлиси ипотека олган инсон ўз ишини йўқотишдан ва тўловларни амалга ошира олмаслик кўрқуви билан яшайди.

"Пеняларга"!

Молиявий қийинчиликларни ҳал қилдим деган ният билан кредит шартномасини имзоладингиз, унда тўловларнинг аниқ миқдори, тўлаш жадвали ва кредит ёпилиш санаси кўрсатилди. Ҳаммаси зўр ва сизнинг режангиз асосида кетмоқда.
Бирдан белгиланган муддатда қайтарилиши керак бўлган суммани ўзингиз боғлиқ бўлмаган ҳолатда тўлай олмай қолдингиз. Натижада асосий қарз, фоиз ва энди сизни пенялар (жарималар) қарши олади. Бу, албатта, молиявий ва психологик босимларни келтириб чиқариши турган гап...

Фақат негатив ёзмай вазиятдан қандай чиқиш ҳақида ўйлаб кўрайлик.

Бунинг учун сизга керак:

  асабларингиз ва соғлигингиз ҳақида кўпроқ ўйланг ва тананинг доимий тўловлар билан боғлиқ стрессдан қанчалик азоб чекаётганини тушунинг;

ижобий фикрланг ва яхши ниятлар билан яшанг;

пул этишмаслигидан ваҳимага берилманг чунки кредит ягона ечим эмас;

яхши даромад олиш режасини тузишга ҳаракат қилинг ва ўз бизнесингизни очишга киришинг;

кредит олмаслик учун қўшимча даромад топинг;

қарзларни тезроқ қутулиш ва ўзингизга энди кредит олмаслигингизга ваъда беринг;

агар ишингиз кам даромад келтирса, уни иш ҳақи яхши бўлган жойга ўзгартиринг;

яна бир энг асосийси  – молиявий пирамидалардан бош тортинг, чунки бу даромад келтирмайди, аксинча янги молиявий муаммоларни келтириб чиқаради.

Эсингизда тутинг кредит - бу вақтинчалик молиявий қийинчиликларни ҳал қилишнинг бирдан-бир йўли эмас!

Кредит туфайли янги муаммолар пайдо бўлиш хавфи юқорироқ. Тағин ўзингиз биласиз. Агар кредит олмоқчи бўлсангиз, узоқни ўйланг, жуда узоқни. Қайтаришни, кейинчалик бўладиган ҳар қандай муаммоларни ҳисобга олинг. Агарда қўшимча даромадингиз ёки аниқ бизнес реъжангиз бўлса, ана шунда кредит олишингиз мумкин. Ойликни ўзига ёки ҳеч қандай сабабсиз кредит олиб, ўзингизни ҳам, банкни ҳам қийнаб қўйманг.Тижорат банки ҳам бир дўкон, фойда кўргиси келади. Дўкон сотган маҳсулотидан фойда олмаса, аста-секин касотга учрайди. Келгуси янги келадиган товарлар сони камаяди. Банк ҳам худди шундай ташкилот.

Каналга уланиш
@Bankxabar