Get Mystery Box with random crypto!

Марказий банк Бошқарувининг Тижорат банкларида активлар сифати | 🇺🇿Bankxabar

Марказий банк Бошқарувининг Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

Мазкур ҳужжат лойиҳасида “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ҳамда “умидсиз” деб таснифланган активлар сифати яхшиланганда, жумладан муддати ўтган қарздорлик сўндирилганда ва актив бўйича тўловлар белгиланган талабларга мувофиқ кечиктирилмасдан амалга оширилганда, ушбу активлар босқичма-босқич “стандарт” актив даражасигача яхшиланишига оид тегишли нормалар киритилмоқда.

Шунингдек, актив шартлари қайта кўриб чиқилса, ушбу активнинг сифати қандай тоифада таснифланиши лозимлиги бўйича талаблар кўрсатиб берилмоқда.

Бундан ташқари, алоҳида ҳолларда (фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятларда қарздор томонидан банк олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда) активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва активлар шартлари қайта кўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши Марказий банк томонидан белгиланишига оид норма белгиланмоқда.

Каналга уланиш @Bankxabar