Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 'Ёшларга ер ажратиш орқ | 🇺🇿Bankxabar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори

"Маҳалла еттилиги"нинг тавсияси асосида ер майдонларини ижарага бериш бўйича "E-auksion" платформаси ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачилик йўналишлари учун чорва озуқаси экинларини етиштиришга мўлжалланган, лалми, бўз, яйлов ва янги ўзлаштирилган ер майдонлари 30 йил муддатгача кичик лотларда "бир массив—бир маҳсулот" тамойили асосида ижарага берилади.

ПҚ-52-сонли қарорда назарда тутилган шартларда ва маблағлар доирасида талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратиш. Бунда қарор доирасидаги барча турдаги кредитларни "Маҳалла еттилиги" нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади.

Талабгорларга мини техника, уруғ ва кўчат харидига "Ёшлар дафтари" жамғармасидан 5 млн сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 33 млн сўмгача кредит ажратилади.

Батафсил маълумотлар қуйидаги файлда кўрсатилган.

Каналга уланиш @Bankxabar