Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 43.52K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-04-05 08:23:33 Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 745 сўмгача кўтарилди.

Лекин, Оctobank'дан 12690 сўмдан, шунигдек, Асакабанк, Asia Alliance bank, Бизнесни ривожлантириш банки ва Пойтахтбанкдан АҚШ долларини 12700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

@bankmijoz
18.9K views05:23
Ochish/sharhlash
2024-04-05 06:08:02 Фирибгарлик ҳақида долзарб маслаҳатлар

Фирибгарлар чангалига тушиб қолмасликка ёрдам берадиган бир нечта маслаҳатлар, фойдали бўлади деб умид қиламан:

1. Ҳеч кимга ишонманг. Агар сизга танишингиз қўнғироқ қилаётгандек туюлса ҳам, “қизилни босинг”да, ўзингиз қўнғироқ қилинг. Телеграмдаги матнларга ишонманг – аккаунтни сохталаштириш осон, телефон рақамига ҳам ишонманг - уни алмаштириш мумкин ҳозирда. Сизга ёрдам беришни хоҳлашларига ишонманг - одатда бунинг акси бўлади. Иложи борича телефон орқали қайта қўнғироқ қилиб гаплашган маъқул – Телеграмда овозли хабарларни ҳам сохталаштириш унчалик қийин эмас, ҳозирда ҳатто видеохабарларни қалбакилаштиришни ҳам ўрганишган, лекин улар телефондан тўғридан-тўғри қўнғироқларингизни қалбакилаштира олишмайди.

2. Сиздан бажаришни илтимос қилишган ишни амалга оширишга шошилманг. Сизга яқинларингиз ёки қариндошларингиз хавф остида эканлиги, пулингизни ўғирлашлари хавфи борлигини, номингиздан кредит олинганини... ва бошқа кўп “ҳолатлар”ни айтиб беришлари мумкин. Кейин сиздан - шахсий маълумотларни, паспортингиз нусхасини, логин ва паролни, СМС-кодни, курьерга пул ўтказишни ва ҳоказоларни сўрайдилар. Буларнинг ҳеч бирини бажаришга шошилманг, яхшиси биринчи маслаҳатни қайта ўқиб чиқинг.

3. Бор пулларингизни битта картада сақламанг. Ҳозирда онлайн депозит очиш ва исталган вақтда уни онлайн тўлдириш ва ундан ечиб олишнинг кўплаб онлайн усуллари мавжуд. Яна бир вариант - иккинчи банк картасини олиш (бошқа банкдан бўлса яхшироқ) ва маблағларингизнинг бир қисмини унда сақлаш. Албатта, иккинчи картангиз борлигини ҳеч ким билмаслиги керак.

4. Ҳеч қачон шошилманг. СМС-хабарларда одатда кодни ҳеч кимга билдириш керак эмаслиги айтилади. Буни ҳар қандай усулда амалга оширмаслик керак – на оғзаки айтиш, на ёзиб юбориш. Лекин, одатда, биз шошиб СМСни тўлиқ ўқимаймизда, рақамларни илғаб олиб, айтиб берамиз. Агар бирор киши ҳақиқатда сизга ёрдам беришни хоҳласа, у сизнинг жавобингизни кутади, шошилтирмай. Шунинг учун, СМС матнини тўлиқ ўқинг. Айтганча, эслаб кўринг, расмий органлардан (ёки банклардан) сизга чин дилдан ёрдам беришни хоҳлаган, айниқса телефон орқали?! Эслолмадингизми?! Айнан шунинг учун, агар сиздан жуда хавотирланаётган ва ёрдам беришни истаганлар пайдо бўлиб қолса, билингки, уларнинг 95% фирибгарлардир (узр лекин).

Эсингизда бўлсин, нақдми ёки картада бўлишидан қатъи назар, маблағингиз хавфсизлиги ўзингизнинг қўлингизда. Шунинг учун, пулингизга бошқаларни яқинлаштирманг.

Бу маслаҳатларни дўстларингиз ва яқинларингизга улашишни унутманг, балки уларни фирибгарлар қурбонига айланишидан айнан сиз сақлаб қолган бўларсиз.

Манба.

@bankmijoz
21.2K views03:08
Ochish/sharhlash
2024-04-04 15:29:22 Комиссиясиз пул ўтказмалари (Р2Р)

Кўпчилик банк иловаларида Humo карталари ўртасидаги ўтказмаларни комиссия тўловларисиз амалга ошириш йўлга қўйилган.

Қуйидаги иловалар орқали эса Uzcard карталари иштирокидаги (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) пул ўтказмаларини маълум лимитгача бепул амалга оширишингиз мумкин.

Улар:
Agrobank иловасида – 10 млн сўмгача;
xazna (Халқ банки) иловасида – 5 млн сўмгача;
joyda (ЎзСҚБ) иловасида – 5 млн сўмгача;
Davr Mobile (Даврбанк) иловасида – 3,5 млн сўмгача;
Mavrid (МКБанк) иловасида – 3 млн сўмгача;
Tenge24 (Tenge Bank) иловасида – 3 млн сўмгача;

My UzTelecom иловасида – 10 млн сўмгача (абонентлари учун);
Humans иловасида – 5 млн сўмгача;
Paynet иловасида – 3 млн сўмгача1 млн сўмгача.

@bankmijoz
22.9K views12:29
Ochish/sharhlash
2024-04-04 06:08:00 ​​​​Долларнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?

Сиз мустақил равишда АҚШ долларини қуйидаги тавсияларга таянган ҳолда текширишингиз мумкин.

Хавфсизлик элементларининг мавжудлиги ҳақиқий банкнотларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.

Хавфсизлик элементлари:
1. чизмаларнинг фон чизиқлари аниқ ва равон бўлиши керак;
2. чоп этилган тасвир банкнотнинг бутун олд томони бироз қавариқ бўлиши керак;
3. портрет банкнот марказидан бироз четга сурилган бўлиши керак;
4. қоғоз тегинганда дағал ва бахмал бўлиши керак, чунки унинг таркибида пахта ва зиғир толаси мавжуд;
5. сув белгилари портретнинг ўнг томонида жойлашган бўлиши ва иккала томонида бир хил бўлиши керак;
6. ҳимоя чизиғи ультрабинафша нурда яшил рангга айланади;
7. тасвир ранги узилишларсиз чизиқлар бўйлаб ўзгариши керак;
8. номинал ранги банкнотани бурчакка эгканда, пастки ўнг бурчакдаги рақамнинг ранги ўзгариши керак;
9. АҚШ Федерал захира тизимининг белгилари – банкнотани чиқарган махсус Федерал захира банкини кўрсатадиган ҳарф ва рақами бўлиши керак.

Шунингдек, банкнотнинг ҳақиқийлигини тижорат банкиларида пуллик хизмат асосида ҳам текширтиришингиз мумкин.

Манба: Finlit.uz

@bankmijoz
22.0K views03:08
Ochish/sharhlash
2024-04-03 21:12:39 Банкирлар мадҳияси

Уйғонинг-да ахир, банкирлар,
Етар ғафлат, етади уйқу!!
Банкир уйғоқ бўлган диёрда,
Бўлмас сира ташвиш-у қайғу!!

Давлатники деманг, фойда-чи деманг,
Вазифалар банкирларга хосмас деманг,
Маҳалла еттилигининг хўрози бўлинг -
Товуқларга ўзингиз бош-қош бўлинг!

Тадбиркорнинг дил рози банкир,
Оғир енгил ичра тарози банкир,
Бошқаларни уйғотинг, хўрози банкир.
Туринг энди, уйғонганиз рост бўлсин!

Пул гар Эрон бўлса, Шерози банкир,
Молия соҳасин ширвози банкир,
Нортўхта, Абжалил, Шерғози банкир,
Уйғонинглар, уйғонишлар рост бўлсин.
16.1K views18:12
Ochish/sharhlash
2024-04-03 18:00:29 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит расмийлаштириш ишга туширилгани ва кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада, яъни 18 фоиздан ажратилади.

Асос: ПҚ-306, 14.09.2023й.

@bankmijoz
14.7K views15:00
Ochish/sharhlash
2024-04-03 17:47:02
2024 йил 1 апрелдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича тартибда ажратилади:

33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

@bankmijoz
16.7K views14:47
Ochish/sharhlash
2024-04-03 17:19:53 Халқ банки ва Микрокредитбанк устав капитали оширилади

Президент қарорига асосан, мақсадли давлат дастурларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан Халқ банкига 2 трлн сўм, Микрокредитбанкка 790 млрд сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан эса Халқ банкига 1,837 трлн сўм ва Микрокредитбанкга 1,233 трлн сўм миқдорида ажратилган маблағлар ушбу банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтирилади.

@bankmijoz
14.8K viewsedited  14:19
Ochish/sharhlash
2024-04-03 16:25:13 Ипак Йўли банки онлайн микроқарз миқдорини 100 млн сўмгача оширибди.

Шартлари:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 30,9%;
– 24 ойга йиллик 35,9%;
– 36 ойга йиллик 40,9%.

Батафсил.

@bankmijoz
14.7K views13:25
Ochish/sharhlash
2024-04-03 11:30:05 Иш ўрни яратган тадбиркорларга кредит фоизлари тушириб берилади

Банклар тадбиркор мижозларга кредит бераётганда фуқароларни ишга олиш шарти билан кредит фоизини камайтирадиган тизимни жорий қилиш таклиф этилди.

Янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради.

@bankmijoz
16.3K views08:30
Ochish/sharhlash