Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Долларнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин? Сиз муст | Bank va Mijoz

​​​​Долларнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?

Сиз мустақил равишда АҚШ долларини қуйидаги тавсияларга таянган ҳолда текширишингиз мумкин.

Хавфсизлик элементларининг мавжудлиги ҳақиқий банкнотларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.

Хавфсизлик элементлари:
1. чизмаларнинг фон чизиқлари аниқ ва равон бўлиши керак;
2. чоп этилган тасвир банкнотнинг бутун олд томони бироз қавариқ бўлиши керак;
3. портрет банкнот марказидан бироз четга сурилган бўлиши керак;
4. қоғоз тегинганда дағал ва бахмал бўлиши керак, чунки унинг таркибида пахта ва зиғир толаси мавжуд;
5. сув белгилари портретнинг ўнг томонида жойлашган бўлиши ва иккала томонида бир хил бўлиши керак;
6. ҳимоя чизиғи ультрабинафша нурда яшил рангга айланади;
7. тасвир ранги узилишларсиз чизиқлар бўйлаб ўзгариши керак;
8. номинал ранги банкнотани бурчакка эгканда, пастки ўнг бурчакдаги рақамнинг ранги ўзгариши керак;
9. АҚШ Федерал захира тизимининг белгилари – банкнотани чиқарган махсус Федерал захира банкини кўрсатадиган ҳарф ва рақами бўлиши керак.

Шунингдек, банкнотнинг ҳақиқийлигини тижорат банкиларида пуллик хизмат асосида ҳам текширтиришингиз мумкин.

Манба: Finlit.uz

@bankmijoz