Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 43.52K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-04-16 10:34:30
Фирибгарлар янги босқичда

Энди фирибгарлар банкларнинг лицензияларини фуқароларга жўнатиб, биз лицензияга эгамиз деб алдаб, кредит таклиф қилиш орқали уларнинг маблағларини ўзлаштириш йўлига ўтишган.

Айрим шахслар эса, уларнинг ушбу алдовларига ишониб қолишмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ҳеч қайси банкдан телеграм тармоғи орқали кредит расмийлаштиришнинг умуман имкони йўқ!

Агар телеграм тармоғида сизга кредит таклиф қилишдими, демак улар аниқ фирибгарлар (ўнта ҳужжат ташлаб берса ҳам).

@bankmijoz
26.2K views07:34
Ochish/sharhlash
2024-04-15 14:13:52 Кафиллик

Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

Кафил қарздорга кўрсатган хизматлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

Банклар ўз олдидаги мажбуриятлар таъминоти сифатида мулкини гаровга қўяётган ёки кафил бўлаётган учинчи шахсларга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хатарлар, хусусан қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, кредит бўйича юзага келган қарздорликларни қоплаш учун қонунчиликка ва шартномага мувофиқ учинчи шахснинг гаровдаги мол-мулкига ёхуд кафилнинг мол-мулкига ундирув солидар ёки субсидиар жавобгарлиги тартибида қаратилиши мумкинлигини тушунтириши лозим.

@bankmijoz
20.0K views11:13
Ochish/sharhlash
2024-04-15 09:00:13
Кредит тарихини ва скоринг балини қандай аниқлаш мумкин?

Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар орқали ўз кредит тарихларини электрон шаклда олишлари мумкин:

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17000 сўмхизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул);

my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 15300 сўм - 0.045 БҲМ).

@bankmijoz
16.8K views06:00
Ochish/sharhlash
2024-04-15 08:08:50 Ўзини-ўзи банд қилганлар учун ипотека кредитлари

Халқ банки
бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун:
• муддати – 240 ойгача;
• бошланғич бадал 30 фоиз бўлса – фоиз ставкаси 17,5%;
• бошланғич бадал 40 фоиз бўлса – фоиз ставкаси 17%;
• миқдори – 416,5 млн сўмгача*;

Ўзмиллийбанк
бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун:
• муддати – 240 ойгача;
• бошланғич бадал – 40 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 18%;
• миқдори – 416,5 млн сўмгача*;

Ипотека-банк
бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун (#):
• муддати – 240 ойгача;
• бошланғич бадал – 26 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 19%;
• миқдори – 416,5 млн сўмгача*;

бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун (#):
• муддати – 240 ойгача;
• бошланғич бадал – 26 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 26,9%;
• миқдори – 1,7 млрд сўмгача;

Ипак Йўли банки
бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун:
• муддати 60 ойгача бўлганда – фоиз ставкаси 24%;
• муддати 84 ойгача бўлганда – фоиз ставкаси 25%;
• бошланғич бадал – 50 фоиз;
• миқдори – 800 млн сўмгача;

Tenge Bank
иккиламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун:
муддати – 10 йилгача;
• бошланғич бадал – 50 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 25,9%;
• миқдори – 620 млн сўмгача;

Asia Alliance Bank
бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун
• муддати – 144 ой;
• бошланғич тўлов 30 фоиздан 50 фоизгача бўлганда – фоиз ставкаси 27,99%;
• бошланғич тўлов 50 фоиз ва ундан юқори бўлганда – фоиз ставкаси 27,49 %;
• миқдори – 1,088 млрд сўм.

@bankmijoz
18.0K viewsedited  05:08
Ochish/sharhlash
2024-04-13 13:02:38 Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилинишини таъминламаган 1 та банк ва 1 та микрокредит ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан лицензия олган кундан эътиборан бир йил давомида ўз фаолиятини амалга оширмаган 1 та тўлов тизими операторининг фаолияти олти ой муддатга чекланди.

@bankmijoz
17.9K views10:02
Ochish/sharhlash
2024-04-13 07:51:04 Имтиёзли таълим кредити ажратаётган банклар

Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида таълим кредити ажратилаётгани маълум қилинган.

• Алоқабанк
• Туронбанк

БРБ
• Ориент Финанс банк.

@bankmijoz
16.9K viewsedited  04:51
Ochish/sharhlash
2024-04-13 07:24:04
Микрокредитбанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Сулаймонов Рустам Давутович Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@bankmijoz
14.7K views04:24
Ochish/sharhlash
2024-04-10 04:20:22
Ассалому алайкум азизлар!

Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин.

Муборак Рамазон ойида қилган барча эзгу ишларимиз ва дуоларимизни Яратганнинг ўзи қабул қилсин. Сизларга соғлиқ саломатлик, бахт ва омад тилаймиз. Хонадонингиздан тинчлик-тотувлик, қут барака ҳеч ҳам аримасин. Юртимиз доимо тинч бўлсин.

@bankmijoz
15.5K views01:20
Ochish/sharhlash
2024-04-09 16:45:04 «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 54-моддасига мувофиқ банк ахборот тизимларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қонунчилик талабларини бузилганлиги қўпол қоидабузарликлар қаторига киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, учинчи ўқишда қабул қилинди.

@bankmijoz
13.8K views13:45
Ochish/sharhlash
2024-04-09 15:34:53
Халқаро рейтинг агентликларининг "катта учлиги" қаторига кирадиган нуфузли ташкилот – Moody’s Ratings рейтинг агентлиги InfinBank’нинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини B2 даражадан B1 даражага кўтарди. Бу ташкилот кредит рейтингларини белгилайди, шунингдек, тадқиқотлар ва риск таҳлилларини ўтказади.

Moody’s InfinBank’нинг B1 даражасига кўтарилишига банкнинг барқарор тарихи, молиявий кўрсаткичлари яхши эканлиги – активлар ва рентабелликнинг юқори сифати, шунингдек барқарор молиялаштириш профили ҳам унинг B1 даражасига кўтарилишига асос бўлганини таъкидлаган.

Умуман олганда, бу каби рейтинглар инвестиция қарорларини қабул қилишда молиявий барқарорлик ва рисклар даражасини тўғри баҳолашга ёрдам беради. Агентликнинг ҳисоботларини кўриб чиққан мижоз банкнинг кредитга лаёқатлилиги тўғрисида обектив ва салмоқли қарорни қабул қилиши мумкин. Шундай экан, InfinBank Ўзбекистон молия бозоридаги мавқеи мустаҳкамланиши унинг бир маромда ривожланишини таъминлайди. Янги мақом маҳаллий ва халқаро банклар билан муносабатларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
14.2K views12:34
Ochish/sharhlash