Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 43.52K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2024-04-09 13:22:25 Онлайн микроқарзлар

Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун

• Халқ банки:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 25%;
– 24 ойга йиллик 26%;
– 36 ойга йиллик 28%;
– 48 ойга йиллик 30%;

• Ўзмиллийбанк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 27% (бошқа бюджет ташкилотлари ходимлари учун 28%);

• МКБанк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 27%;

• Ипотека-банк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 31,99%;


Расмий даромадга эга жисмоний шахслар учун

• Агробанк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 27,99% (бюджет ташкилотлари ходимлари учун 25%*);

• МКБанк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 31%;

• ЎзСҚБ:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 31%;
– 24 ойга йиллик 32%;
– 36 ойга йиллик 33%;
– 48 ойга йиллик 34%;

• Трастбанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 32%;

• Алоқабанк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 32%;

• Туронбанк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 33 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 33%;

• Tenge Bank:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 35.9%;

• Ипак йўли банки:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 30,9%;
– 24 ойга йиллик 35,9%;
– 36 ойга йиллик 40,9%;

• Ипотека-банк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 37,99%;

• Hamkorbank:
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 32%;
– 24 ойга йиллик 36%;
– 36 ойга йиллик 40%;

• Даврбанк:
◦ муддати – 48 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 3242%;

• TBC Bank:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 28–49%гача;

• ANORBANK:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 34–52% гача.

@bankmijoz
16.8K views10:22
Ochish/sharhlash
2024-04-09 10:41:32
Банкирларни уйғонгани рост бўлсин!

Кредитларни ҳам ўз вақтида тўлашни унутманг! (#)

@bankmijoz
23.4K views07:41
Ochish/sharhlash
2024-04-09 09:34:05
Тижорат банклари томонидан бугунги кунда тақдим этилаётган аҳоли омонатларининг энг юқори ставкаси — йиллик 27,09%ни ташкил этади.

Бошқа юқори фоизли омонатлар ҳақида бу ерда.

@bankmijoz
16.5K views06:34
Ochish/sharhlash
2024-04-09 06:14:13 Эртага, 10 – апрель Рамазон ҳайити куни пойтахт жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

@bankmijoz
18.1K views03:14
Ochish/sharhlash
2024-04-09 05:01:10 Бугун барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни

Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин. Чунки эртага – Рамазон Ҳайити байрамининг биринчи куни.

Меҳнат кодекси 187-моддасига асосан,
ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Байрам муносабати билан барча учун, шунингдек, тижорат банклари учун ҳам кетма-кет 3 кун – 10, 11 ва 12 апрель саналари дам олиш кунлари ҳисобланади.

Дам олиш кунларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадда банкларнинг айрим банк хизматлари марказлари (ВАШ, пул ўтказмалари хизматлари) фаолият кўрсатади.

@bankmijoz
19.7K views02:01
Ochish/sharhlash
2024-04-08 17:00:05 Кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилганидан сўнг

Банк кредит (қарз) шартномасига асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:

• гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;

• гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.

3030-низом.

@bankmijoz
20.2K views14:00
Ochish/sharhlash
2024-04-08 14:46:57
Номингизда кредит бор, лекин яна кредит олмоқчимисиз?

Бунинг имкони бор! Қандай дейсизми?

Танишинг

https://t.me/+Z6o2aICgpqgyYWRi
13.9K views11:46
Ochish/sharhlash
2024-04-08 10:46:51 Ходимлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун кетма-кет дам олишади

Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Рамазон Ҳайит байрамининг 10 апрель кунига тўғри келиши муносабати билан, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Шунингдек,
• 13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
• 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни бўлади.

@bankmijoz
22.0K views07:46
Ochish/sharhlash
2024-04-08 10:36:47 10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши маълум қилинди.

@bankmijoz
19.0K views07:36
Ochish/sharhlash
2024-04-08 10:01:50 Тадбиркорлик субъектлари учун Бизнесни ривожлантириш банки томонидан қуйидаги миқдорларда кредит маблағлари тақдим этилмоқда.

Хусусан,

100 млн сўмгача гаровсиз кредит;

150 млн сўмгача гаров талаби 50 фоизга пасайтирилган кредит;

500 млн сўмгача кредит;

1 млрд сўмгача кредит;

1,5 млрд сўмгача кредит;

1,5 млрд сўмгача лизинг.

Кредитлар саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлок хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш ва бошқа мақсадлар учун ажратилади.

Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат қилишингиз мумкин.

@bankmijoz
16.8K views07:01
Ochish/sharhlash