Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 43.52K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-04-03 11:18:39
Банк чўнтагингизда: Uzum Media банк иловаларидан қандай қилиб хавфсиз фойдаланиш ҳақида айтиб берди

Маблағлар ва пулларни хавфсиз сақлаш ва оқилона сарфлаш ҳақидаги Uzum Media журналининг таҳририяти банклар ва молиявий сервислар иловалари фойдаланувчилари учун хавфсизлик қоидаларини тўплади.

Яқинларингизга пул ўтказиш, коммунал хизматларни тўлаш ёки муддатли тўловни амалга ошириш учун сиз банкка боришингиз шарт эмас — банк ёки тўлов тизимининг иловасини ўрнатиш кифоя. Шу билан бирга, банкларнинг ўзлари ҳам фойдаланувчи хавфсизлигига катта эътибор қаратишади, шубҳали транзакцияларни кузатадилар ва блоклайдилар ва тасдиқлаш кодларини талаб қиладилар. Аммо фирибгарларга қарши курашда асосий қоида ҳали ҳам фойдаланувчиларнинг эҳтиёткорлиги.

— Биз мижозларимизга мураккаб пароллардан, икки факторли аутентификациядан фойдаланиш ва ҳеч қачон смартфонларингизга расмий илова дўконларидан юклаб олинмаган иловаларни ўрнатмаслик муҳимлигини мунтазам эслатиб турамиз, — дейди Uzum Bank бошқарув раисининг ўринбосари Тимур Эмирсалиев. — Хавфсизлик қоидалари билан мақолага ҳаволани Uzum Bank иловасининг бош саҳифасида топишингиз мумкин ва бу эслатма — ҳеч қачон ортиқча бўлмайди. Агар сиз смартфонингизни йўқотиб қўйсангиз ёки шубҳали операцияни кўрсангиз, банк иловаларидаги карталар ва киришларни тезда блокировка қилиш учун имкон қадар тезроқ мижозларга хизмат кўрсатиш хизматига мурожаат қилинг.

Пул ва шахсий маълумотларни қандай қилиб хавфсиз сақлаш ҳақида кўпроқ маълумот Uzum Media мақоласида
15.9K views08:18
Ochish/sharhlash
2024-04-03 10:34:12 Банкирларнинг уйғонгани рост бўлсин.

@bankmijoz
15.5K views07:34
Ochish/sharhlash
2024-04-03 09:30:12
Видеолар тўплами билан бўлишишда давом этамиз

Эслатиб ўтамиз, уй юмушлари ва болалар билан бўғлиқ кутилмаган вазиятлар яқинларингизга ғамхўрлик ва меҳр-муҳаббатни баҳам кўришга тўсқинлик қилмаслиги керак.

Ахир бизда барча режалаштирилмаган харажатларнинг тезкор ечими бор

Anorbank иловасида 100 миллион сўмгача онлайн микроқарзни 3 йил муддатга асосий ставкага 10% чегирма билан расмийлаштиринг

Эслатиб ўтамиз, иш ҳақи картангизни боғлаб, сиз асосий ставкага -10% чегирмага эга бўласиз
16.1K views06:30
Ochish/sharhlash
2024-04-03 08:20:03
Мустақил Марказий банк ва ҳукуматга бўйсунувчи Марказий банк ҳамда инфляция

Беҳзод Ҳошимов ўз телеграм каналида Мексика Марказий Банкининг мустақил бўлишидан олдинги ва кейинги даврларида Мексикадаги инфляция даражаси бўйича графикни жойлаштириб, бу ҳақида ўз фикрларини билдирибди.

“Марказий Банк мустақил бўлмаса, инфляцияни жиловлаш имконсиз. Чунки сиёсатчилар учун пул ишлатиш – уларни машҳур қиладиган амалиёт, шунинг учун Марказий банкни мажбурлашади.”

@bankmijoz
16.1K views05:20
Ochish/sharhlash
2024-04-03 07:20:37 Халқ банки ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга ўз фаолиятларини кенгайтириш учун 100 млн сўмгача кредит тақдим этмоқда.

Шартлари:
• миқдори –100 млн. сўмгача;
• йиллик фоиз ставкаси – 25%; 
• имтиёзли даври –3 ойгача;
• муддати –36 ойгача (ҳар 18 ойда тўлиқ ёпиш шарти билан).

Айланма маблағларни тўлдириш учун пул ўтказиш йўли билан, ўзини ўзи банд қилган шахсларга эса Халқ банкида очилган банк картасига ўтказиш орқали ажратилади.

Гаров банк томонидан баҳоланади (мустақил баҳоловчи ташкилотлар ҳисоботи талаб этилмайди).

Батафсил.

@bankmijoz
17.2K views04:20
Ochish/sharhlash
2024-04-03 06:08:02 Банк томонидан кредит бўйича хизмат кўрсатиш даврида истеъмолчининг оғзаки ёки ёзма сўрови олинган кундан эътиборан бир иш куни ичида унга қуйидаги ахборотлар ёзма шаклда ойда бир марта бепул тақдим этилади.

Улар:
◦ кредитлаш лимити;
◦ кредит бўйича тўланган пул маблағлари суммаси;
◦ асосий сумма бўйича қарз қолдиғи;
◦ навбатдаги тўловларнинг миқдори, таркиби ва муддатлари (тўловлар жадвали);
◦ кредитни муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ сўндириш истаги билдирилган тақдирда тўлаш лозим бўлган суммалар миқдори;
◦ муддати ўтказиб юборилган қарздорлик миқдори ва таркиби;
◦ келиб тушаётган пул маблағлари кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтирилиши ҳақида ахборотлар.

3030-низом.

@bankmijoz
17.8K views03:08
Ochish/sharhlash
2024-04-02 16:31:06
Фирибгарлар

Сўнгги вақтларда фуқароларга телефон орқали ўзини «Марказий банк ходими» деб таништириб, уларнинг номига кредит расмийлаштирилаётганини ва бу жараённи тўхтатишга ёрдам беришини айтиб, алдов йўли билан фуқароларнинг банк карталаридан пулларини ўзлаштиришлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Finlit.uz томонидан ушбу мавзуда видеоролик тайёрланибди.

Ҳурматли фуқаролар! Агар сизларга номаълум шахслар қўнғироқ қилиб, банк ходими эканлигини айтиб, алдов йўли билан банк карта маълумотларини талаб қилса, ишонманг, зудлик билан алоқани тўхтатинг.

Марказий банк ва тижорат банклари ҳеч қачон фуқароларга қўнғироқ қилиб карта рақамини ва амал қилиш муддатини сўрашмайди.

Огоҳ бўлинг! Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!

Батафсил.

@bankmijoz
21.7K views13:31
Ochish/sharhlash
2024-04-02 11:30:16 Андижон шаҳарида ўзини банк ходим деб таништирган фирибгар ушланган

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлим томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Х. ушланган.

У фуқаро С.Р.га ўзини гўёки ТИФ “Миллий банк” Андижон вилояти филиали ходими деб таништириб, ушбу банкда юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 млн сўм эвазига 500 млн сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб,  ушбу пуллар ҳисобидан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Департамент томонидан маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@bankmijoz
18.7K views08:30
Ochish/sharhlash
2024-04-02 11:04:15 Трастбанк мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида, онлайн микроқарз суммасини 50 млн сўмгача оширибди (аввал 30 млн сўм эди).

Микроқарз 12 ой муддатга йиллик 32% ставкада расмий даромадга эга жисмоний шахсларга ажратилади. Кафиллик ва ҳужжатлар талаб этилмайди.

Онлайн микроқарзни “Trastpay” иловаси орқали расмийлаштириш мумкин.

Батафсил.

@bankmijoz
18.5K views08:04
Ochish/sharhlash
2024-04-02 07:18:49 Доллар курси 12700 сўмдан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 710 сўмгача кўтарилди.

@bankmijoz
20.3K views04:18
Ochish/sharhlash