Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон миллий университети қошида Ўзсаноатқурилишбанк инно | Bank va Mijoz

Ўзбекистон миллий университети қошида Ўзсаноатқурилишбанк инновацион маркази иш бошлади

Бугун Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети қошида ташкил этилган инновацион марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2020 йил 13 февралда ЎзСҚБ ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган бўлиб, ушбу меморандумда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида мазкур Ўзсаноатқурилишбанк инновацион маркази ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу Марказнинг очилишидан кўзланган асосий мақсад республикамиз банк-молия соҳасига ахборот хавфсизлиги ва иқтисодий математика йўналишида кадрлар тайёрлаш ва ишга жалб қилишдир.

@bankmijoz