Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 45.87K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 219

2021-12-14 09:46:30 Ўзгаришларга кўра, кредит шартномаси шартлари қуйидагича ўзгартирилганда кредит таснифи ўзгартирилмайди ва шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб таснифланмайди:

фоиз ставкаси пасайтирилганда, бунда ўзгартиришдан сўнг миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкаси + 2 фоиз банддан кам бўлмаслиги лозим;

кредит валютаси ўзгартирилганда, бунда кредит хорижий валютадан миллий валютага ўзгартирилганда кредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкаси + 2 фоиз банддан кам бўлмаслиги лозим;

кредитнинг имтиёзли даври 6 ойгача узайтирилганда, бунда дастлабки график бўйича фоизлар тўлиқ тўланган ва янги графикда фоиз тўловлари назарда тутилган ҳамда кредитнинг имтиёзли даври тугамаган ва биринчи марта узайтирилаётган бўлиши, шунингдек шартноманинг охирги муддатини узайтириш узайтирилаётган имтиёзли муддатдан кўп бўлмаслиги шарт.

Бунда, кредит шартномаси шартлари қайта кўриб чиқилаётган вақтда қарздорнинг барча банклардан олинган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги ва унинг кредити сифати “стандарт” ёки “субстандарт” тоифасида бўлиши ҳамда қайта кўриб чиқилаётган шартнома бўйича тўловларни тўлашда сўнги 6 ой ичида муддати кечиктирилган кунларнинг жами миқдори 60 кундан ошмаган бўлиши лозим.

@bankmijoz
14.4K views06:46
Ochish/sharhlash
2021-12-14 09:34:11 "Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартириш ва қўшимчалар (№2696-3, 10.12.2021й) киритилди.

Ўзгаришлар 2022 йилнинг 11 январидан кучга киради.

@bankmijoz
16.6K views06:34
Ochish/sharhlash
2021-12-14 07:14:30 Ўйлаб қаралса, Ўзбекистоннинг бирор бир банкини Европанинг бирор бир журнали томонидан "Ўзбекистоннинг энг яхши банки" деб топилиши нақадар ажойиб а!

@bankmijoz
14.1K viewsedited  04:14
Ochish/sharhlash
2021-12-13 16:02:20
Terminalni Smartfonga almashtiramiz!

Biznesingizni sezilarli darajada soddalashtiradigan, toʻlov uchun yangi texnologiya.
MARTA Terminal ilovasi xizmat koʻrsatish sohasidagi kichik va oʻrta biznes subʼyektlari (taksilar, kafelar, restoranlar, kuryerlik yetkazib berish xizmatlari va boshqalar) uchun yaratilgan.
Android 8.0 oʻrnatilgan va NFCʼni qoʻllab-quvvatlaydigan har qanday smartfonda ishlaydi (Humo kartasi boʻlishi lozim)

MARTA Terminal xizmatining afzalliklari:

Oldingizda olib yurish imkoniyati
Internetsiz toʻlovlarni qabul qilish imkoniyati
Jismoniy shaxslardan toʻlovlarni qabul qilish uchun qulay.

Xizmatni faollashtirish uchun tadbirkor, bank bilan shartnoma tuzishi va o‘z smartfoniga MARTA Terminal mobil ilovasini yuklab olishi lozim.

Asakabank botida ariza qoldiring va batafsil maʼlumotga ega boʻling!

Тel: 1152
7.3K views13:02
Ochish/sharhlash
2021-12-13 11:46:28 Янги йил байрами арафасида 5 кун кетма-кет дам олиш кунлари бўлиши кутилмоқда

Айтишларича, 2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Унда 2022 йил 3 январ – душанба, 4 январ – сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Ҳужжат қабул қилинса, Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олиш кунлари бўлади.

@bankmijoz
15.8K views08:46
Ochish/sharhlash
2021-12-13 11:03:22 ​​Hamkorbank 2021 йил 13 декабрь санасидан 2022 йил 3 январига қадар жисмоний ва юридик шахсларга кредитлар ажратиш амалиётлари вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилмоқда.

Банкда кредитларни ажратиш 2022 йил 4 январ кунидан қайта йўлга қўйилади.

Шунингдек, Hamkorbank сайтидаги барча кредит маҳсулотларида ҳам "Вақтинчалик тўхтатилган" деб кўрсатилган.

PS: Баъзи банкларда кредитлар ажратилиши тўхтатилган бўлишига қарамасдан, бу ҳақида ёки алоқа марказига қўнғироқ қилиб ёки банкка ташриф буюрибгина билишингиз мумкин.
Банк сайтида эса бу ҳақида билолмайсиз!

@bankmijoz
14.7K views08:03
Ochish/sharhlash
2021-12-13 09:54:33 “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–33-сон, 09.12.2021 й.) қабул қилинди.

2021 йил 10 декабрдан:

даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади;

дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;

субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади.

фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилади.

@bankmijoz
16.5K views06:54
Ochish/sharhlash
2021-12-11 10:05:00 ​​Халқ банки аҳоли ва мижозлар учун яна бир қулайлик яратмоқда

Хабарингиз бор, Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги қуйидаги банк хизматлари марказлари:
ҳафтанинг иш кунлари давомида 9:00 дан 20:00 гача;
дам олиш кунлари 9:00 дан 17:00 қадар хизмат кўрсатиб келмоқда.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда дам олиш кунлари валюта айирбошлаш билан муаммога дуч келаётган фуқаролар талабларидан келиб чиқиб, Халқ банки ҳозирча Тошкент шаҳрида ушбу масалага ижобий ечим таклиф этибди.

Эндиликда, мазкур банк хизматлари марказларининг валюта айирбошлаш шохобчаларида дам олиш кунлари ҳам валюталар айирбошлаш (сотув ва харид) йўлга қўйилибди.

Марказ манзиллари:
«Авиасозлар» (Яшнобод тумани, Авиасозлик кўчаси, 65-уй.);
«Юксалиш» (Учтепа тумани, Фарход кўчаси, 3-а-уй);
«Ҳумо» (Миробод тумани, Қўйлиқ 1 массиви, «Чинор» МФЙ, 1-уй);
«Бобур» (Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 40-а уй).

Қўшимча маълумотлар учун:
1106 +998 71 210-20-02

Телеграм бот орқали ҳам ўз саволларингизни қолдиришингиз мумкин.
15.2K views07:05
Ochish/sharhlash
2021-12-11 09:44:00 ​​Қулай автокредитлар

Бугунги кунда айрим банклар томонидан тақдим этилаётган автокредит шартлари тўғрисидаги маълумотлар билан қуйидаги расмда танишишингиз мумкин.

• Асакабанк
• Алоқабанк
• Миллийбанк
• Tengebank
• Туронбанк
• Ўзсаноатқурилишбанк
• Ҳамкорбанк

Ушбу банклар томонидан таклиф этилаётган автокредитларнинг энг узоқ муддати 60 ойни (5 йил) ташкил этмоқда. Фоиз ставкалари эса бошланғич суммаларига қараб шакллантирилган. Энг паст фоиз ставкаси эса бир йил муддатга 20%ни ташкил этмоқда.

@bankmijoz
15.5K views06:44
Ochish/sharhlash
2021-12-11 09:11:52
Golden House'дан Янги йил акцияси

Сеҳрли ва байрамона кайфият учун ажойиб фурсат. Йилнинг энг ғаройиб байрами арафасида биз хонадон ва тижорий майдонлар хариди учун ноёб чегирмалар тақдим этамиз.
Фақатгина декабрь ойида сиз каттагина суммани тежаб қолишингиз мумкин — 20% гача миқдорда!

Энг қулай шартлар асосида кўчмас мулк харид қилишга шошилинг! Акцияда иштирок этаётган хонадонлар сони чегараланган.

+998 78 113 03 93
gh.uz | Telegram
Савдо офиси
10.3K views06:11
Ochish/sharhlash