Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.80K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2024-04-23 15:57:57 ​​ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
Бизнинг канал беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида ипотека кредитига оид амалдаги ҳолат. Банк расмийларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.

Халқ банки
Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил

Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун вақтинча тўхтатилган

Ўзсаноатқурилишбанк
Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%дан
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 24%дан
Бошланғич тўлов 20%дан
Батафсил

Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

Асакабанк
Янги уй-жой учун
Фоизи 0% дан бошланади
Муддати 10 йилгача
Бошланғич тўлов 25 фоиздан бошланади
Батафсил

Асакабанкда мазкур ипотека кредит фақат битта компания томонидан қурилаётган турар жой мажмуаларидан хонадон сотиб олиш учун ажратилади.

Ҳамкорбанк
Бирламчи ва иккиламчи бозор учун (банк ўз маблағлари хисобидан)
Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил

Бизнесни ривожлантириш банки
Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил

Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 19%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

МКБАНК
Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

Агробанк, Алоқабанк ва Туронбанкларда ипотека кредитлари вақтинча тўхтатилган.

Бирламчи
- янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит.
Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.

Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.

Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини мана бу ерда кўрсатиб ўтганмиз.

Автокредитлар ҳақида
мана бу ерда тўхталиб ўтганмиз.

@bankirkundaligi
38.1K views12:57
Ochish/sharhlash
2024-04-23 14:57:35

Ва ниҳоят AKFA BUILD ҳақидаги ушбу маълумотлар очиқланди

AKFA BUILD компаниясининг ушбу видеоси ҳозиргача ижтимоий тармоқларнинг ҳеч бирида кўрсатилмаган эди.

Ҳозирда ҳам ушбу видео чекланган миқдордаги телеграм саҳифалардагина мавжуд ва 24 соат ичида ўчиб кетиши ҳам мумкин. Шу сабабли ҳозироқ кўришни тавсия қиламиз.

Instagram | Telegram | Website | YouTube | Facebook
20.0K views11:57
Ochish/sharhlash
2024-04-23 09:52:53
Videolarimizning yakuniy seriyasi

Biz sayirga chiqish imkon qadar qulay va quvnoq bo'lishi kerak deb hisoblaymiz.

Shunday ekan, kutilmagan holatlar sizni qo'rqitmasligi uchun 100 million so‘mgacha bo‘lgan onlayn mikroqarz siz uchun doimo tayyor.

Bundan tashqari, mikroqarzni rasmiylashtirishda ish haqi kartangizni Anorbank ilovasiga ulagangizda, asosiy stavkada -10% chegirma taqdim etamiz

Maroqli tomosha tilaymiz

Bizning Telegram kanalimizga obuna bo'ling
24.1K views06:52
Ochish/sharhlash
2024-04-22 16:31:06 100 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР КИМЛАРГА АЖРАТИЛАДИ, ШАРТЛАРИ ҚАНАҚА?

«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш»
комплекс дастури иштирокчиларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш инструментлари ва улардан фойдаланиш шартларига кўра:

Қуйидагиларга ажратилади:
камида бир йил мобайнида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.

Фоиз ставкаси:
Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (Айни кунда 18%ни ташкил этади).

Кредит қуйидаги мақсадларга ажратилади:
саноат;
хизматлар;
савдо ва умумий овқатланиш;
туризм;
чорвачилик;
паррандачилик;
балиқчилик;
ҳунармандчилик;
касаначилик;
заргарлик;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш;
замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида;
тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш)ни амалга ошириш учун.

Муддати:
24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача
ажратилади. Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши мумкин.

@bankirkundaligi
68.1K views13:31
Ochish/sharhlash
2024-04-22 13:09:21 ​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (15 - 21 апрел) янгиликлари.

Марказий банк Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида 22-26 апрель кунлари ёшлар учун молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтишини маълум қилди. 22 апрель Термиз шаҳрида, 23 апрель Қарши шаҳрида, 24 апрель Гулистон, Фарғона шаҳарларида, 25 апрель Жиззах, Андижон, Нукус ва Бухоро шаҳарларида, 26 апрель Самарқанд, Наманган, Навоий ва Урганч шаҳарларида бўлиб ўтади.

Ипак йўли банк эндиликда мамлакат резидентлари учун Visa Platinum, UnionPay Platinum ва Mastercard Platinum халқаро пластик карталари учун минимал депозит миқдори 50 АҚШ доллари ўрнига 20 АҚШ долларини ташкил этишини маълум қилди. Шунингдек, банк йиллик 25 фоизли онлайн омонат таклиф этди. Батафсил.

МКБанк "FIFA-2026" валюта омонатини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 7,5%, энг кам миқдори 100$.

Ориентфинансбанк Platinum микрокредитини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 12 ой, фоизи 24%.

Халқ банки Uzcard ва Humo карталарини бепул тақдим этиш таклиф этди (31.12.2024 йилгача). Шунингдек, банк косибчилик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит таклиф этди. Батафсил.

Ўзсаноатқурилишбанк Fitch Ratings агентлиги банкнинг рейтингини "BB-" даражасида тасдиқлади. Рейтинг прогнози "Барқарор". Шунингдек, банк хорижи валютада йиллик 7 фоизли "Сармоя" омонатини таклиф этди. Батафсил.

Ипотека-банк "Осон" ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 416,5 млн. сўмгача, муддати 240 ойгача, фоизи 18. Бошланғич тўлов 15%. Ушбу кредит доимий даромадга эга шахслар билан бир қаторда ўзини ўзи банд қилганларга ҳам (19%дан) ажратилади.

Туронбанк биринчилардан бўлиб Humo ва Uzcard терминалларини муваффақиятли интеграция қилганини маълум қилди.

Пойтахт банк 100 млн. сўмгача микрокредит таклиф этди. Фоизи 28%.

ТБС банк жорий йил 30 апрелгача омонат очган мижозларга ўша заҳоти 3 фоиз тўловни олдиндан олиш мумкинлигини маълум қилди. Омонатни ўзини фоизи 27%.

Траст банк “HUMO”, “UzCard” ва “MasterCard” карталарини бепул тақдим этаётганини маълум қилди. Банк офисларига бориш ёки онлайн буюртма қилиш мумкин.

Азия аллианс банк АҚШ ва Европага пул ўтказмаларини амалга ошириб ишловчи юридик шахслар учун қулай ҳамкорлик шартларини эълон қилди. Бунга кўра, ҳар қанча пул ўтказиб, тушиниришдан қатъий назар қатъий белгиланган 850 минг сўм комиссия олинади (Бу бир кунгами, ҳафтагами, ойгами ёки йилгами телеграмдаги постда аниқлаштирилмаган). Тел.: 1270.

Инфинбанк Asia Express пул ўтказмалари тизими 1,5%гача комиссия билан амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, банк Тошкентда янги офис очди. Батафсил.

Ўзмиллийбанк 15-22-апрел кунлари - Навоий, 19-25 кунлари Сирдарё вилоятларидаги банкоматлари профилактика ишлари муносабати билан вақтинча фаолият кўрсатмаслигини маълум қилди.

Универсал банк UzAutoMotors автомобиллари учун "Миллий" автокредитини таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи30 фоиздан бошланади.

Капиталбанк миллий валютадаги "Ният" омонати фоизини 26 фоизгаа оширилганини маълум қилди (30.04.2024й.гача). Муддати 25 ой, минимал миқдор 1 млн. сўм.

Банклар ишга таклиф этди:
Капиталбанк;
ТБС Банк;
Бизнесни ривожлантириш банки;
МКБанк;
Ипотека-банк.

Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

Микроқарзлар шартларини эълон қилдик. Мана бу ерда.

Энг юқори фоизли омонатларни эълон қилдик. Мана.

Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни мана шу ерда ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

@bankirkundaligi
27.7K views10:09
Ochish/sharhlash
2024-04-22 10:16:25
КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ ЎЗЛАШТИРИШ, КРЕДИТГА ОЛИНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИБ ЮБОРИШ, ГАРОВНИ АСОССИЗ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.K.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 18 млрд. сўм кредит эвазига “M.R.” МЧЖга 30 дона “Howo” русумли махсус техникларни етказиб бермасдан, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.V.” МЧЖ масъул шахслари тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган 85 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, 2,5 млрд. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек 787,4 млн. сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликлари фош этилган.

Бундан ташқари, банкнинг амалиёт бўлими масъул шахслари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 3,5 млрд. сўмлик кўчмас мулкларни асоссиз гаровдан чиқариб юборганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: 21 асрда ҳам таъминотни гаровдан чиқаришда банкни хатига қараб чиқариб юбораверадими? Нотариусларни банкни базаси билан интеграция қилиб қўйиш ҳали ҳам "Бажариб бўлмас вазифами?". Ёки бундан кимлардир манфаатдорми? Нотариус қаёққа қараяпти, "маҳалла қаёққа қараяпти, телевидения қаёққа қараяпти?" (Кайфиятни бузмаймиз хуллас, "Қашшоқлашиб қолмаймиз".)

@bankirkundaligi
28.5K views07:16
Ochish/sharhlash
2024-04-22 08:07:57
ПРЕЗИДЕНТ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

@bankirkundaligi
15.5K viewsedited  05:07
Ochish/sharhlash
2024-04-21 18:02:28
Халқ банки якка тартибдаги тадбиркорлар учун яна бир ажойиб янгиликни тақдим этмоқда

Эндиликда:

ЯТТларга дебет айланма ва нақд пул чиқими учун банк тарифи бепул бўлади*.

ЯТТлар учун амалдаги кредит фоизлари*:
- 2 нафар қўшимча ишчи ўрни яратилса, 2 % бандга;
- 3 ва ундан ортиқ қўшимча ишчи ўрни учун 4 % бандга камайтирилади;

корпоратив карталар бепул расмийлаштирилади.

* Қўшимча маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали ёки 1106 телефон рақами ва @xbcallsupport манзили орқали олиш мумкин.

@bankirkundaligi
29.0K views15:02
Ochish/sharhlash
2024-04-20 12:30:31 ​​ОМОНАТЛАР
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида айни кунда мавжуд энг юқори фоизли омонатлар (Банк расмийларидан маълумот асосида).

Ҳамкорбанк
Миллий валютада «Hamkor 24»
Mуддати - 18 oй
Фоизи - 24%
Энг кам бадал - 500 минг. сўм

Хорижий валютада «Sarmoya-6»
Муддати - 13 oй
Фоизи - 6%
Энг кам бадал - 500 $
Батафсил

Асакабанк
Миллий валютада «Максимал фойда»
Mуддати - 24 oйгача
Фоизи – 22%гача
Фоизи (мобил илова орқали) – 24%гача
Энг кам бадал – 100 минг сўм
Батафсил

Хорижий валютада «Максимал фойда»
Муддати - 24 oйгача
Фоизи – 7,5%гача
Энг кам бадал - 50 $
Батафсил

МКБАНК
Миллий валютада «Universal»
Mуддати - 12-24 oй
Фоизи - 24% (Маврид иловада + 1%) %
Энг кам бадал - 100 000 сўм

Хорижий валютада «FIFA-2026»
Муддати - 36 oйгача
Фоизи – 7,5%
Энг кам бадал - 100 $
Батафсил

Халқ банки
Миллий валютада «Xazna»
Mуддати - 24 oй
Фоизи - 23%
Энг кам бадал - 100.000 сўм

Хорижий валютада «STIMUL-2»
Муддати - 18 oй
Фоизи - 4.5%
Энг кам бадал - 10 $
Батафсил

Ўзсаноатқурилишбанк
Миллий валютада «Foyda»
Mуддати - 24 oй
Фоизи - 23%
Энг кам бадал - 500 000 сўм

Хорижий валютада «Sarmoya»
Муддати - 18 oй
Фоизи - 7%
Энг кам бадал - 500 $
Батафсил

Бизнесни ривожлантириш банки
Миллий валютада
Омонат муддати — 13 ой
Фоиз ставкаси — 21-22%
Энг кам миқдори — 100 000 сўм
Батафсил

Профит хорижий валютада
Омонат муддати — 13 ой
Фоиз ставкаси — 5%
Энг кам миқдори — 100 $
Батафсил

Туронбанк
Миллий валютада «Maksimum»
Mуддати - 18 oй
Фоизи - 23,5%
Энг кам бадал - 100 минг. сўм

Хорижий валютада «Optimum»
Муддати - 18 oй
Фоизи - 7,2%
Энг кам бадал - чекланмаган
Батафсил

Алоқа банк
Миллий валютада «Сиз учун»
Mуддати - 24 oй
Фоизи - 23%
Энг кам бадал - 100.000 сўм

Хорижий валютада «Comfort plus»
Муддати - 24 oй
Фоизи - 6,5%
Энг кам бадал - 100 $
Батафсил

Anorbank
Миллий валютада "Шошилмасдан" омонати
Муддати - 24 ой
Фоизи - 25%
Энг кам бадал - 1 млн сўм

Хорижий валютада Premiere омонати
Муддати - 24 ой
Фоизи - 8%
Энг кам бадал - 1000$
Батафсил

Агробанк
Миллий валютада «Комфорт»
Mуддати - 13 oй
Фоизи - 21% (офлайн), 22% (онлайн)
Энг кам бадал – 500 000 сўм

Хорижий валютада «Премиум»
Муддати - 13 oй, 24 ой
Фоизи - 6% (офлайн), 6,5% (онлайн)
Энг кам бадал - 100 $
Батафсил

Ipak Yo’li Banki
Миллий валютада «Milliy 25»
Mуддати - 24ой
Фоизи - 25%
Энг кам бадал - 1 млн. сўм

Хорижий валютада «Bahor tiklanish 9»
Mуддати - 12 ой
Фоизи - 3%
Энг кам бадал - 500$
Батафсил

Эслатиб ўтамиз, омонатдаги маблағларингиз давлат томонидан ҳимояланади, олган даромадларингиз солиқлардан озод қилинган.

Тижорат банклари омонатларидан кенг фойдаланишга чақирамиз. Қўлингиздаги жамғармангизни кичик сумма демасдан тижорат банкларига жойлайверинг.

Омонатларни танлашда нималарни ҳисобга олиш ҳақида шу ерда ўқинг.

@bankirkundaligi
28.5K views09:30
Ochish/sharhlash
2024-04-19 20:09:33 САМАРҚАНДДА ТАДБИРКОРЛАР СОНИ БИР ЙИЛДА 10 МИНГ 500 ТАГА КАМАЙИБ КЕТГАН.

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилояти маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш жараёнларида амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга қатор камчилик ва муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди:

Вилоятда 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг сони 2023 йилга нисбатан 10,5 мингтага камайган. 3 497 та тадбиркорлик субъекти иқтисодий қийинчиликлар сабабли ўз фаолиятини тўхтатган.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2021 йилдаги ПФ-29-сонли Фармонига кўра, Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

- маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш;

- тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларнинг тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилишини ташкил этиш - белгиланган).

Ҳоким ёрдамчилари томонидан оилавий тадбиркорлик учун кредит ажратиш сўралган мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатлар бузилган.

Вилоятда тадбиркорликни ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашув ва эркин рақобат муҳитини бузиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Вилоятда тадбиркорлар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишда ҳам камчиликлар мавжуд.

P.S.: Самарқанд вилоятида айни кунда 1126 та МФЙда ҳоким ёрдамчилари фаолият юритаётган бўлса, уларнинг асосий вазифалари тадбиркорликни ривожлантириш бўладиган бўлса, бир йилда 10,5 мингтага камайиб кетиши ҳеч қайси қолипга сиғмаяптику!

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойида Сирдарё вилоятида ҳам шу борадаги кўрсаткичларда бир қатор камчиликлар қайд этилган эди. Маҳаллабай ишлаш агентлиги бу борада нима дейиши бизни ҳамон қизиқтирмоқда.

Ҳоким ёрдамчиларига нима иш қилдинг деб сўрашса, бир гала жадвалларни кўрсатиб, бир қанча кўрсаткичларни олдингизга қалаштириб ташлайди. Аслида-чи! Мана ҳақиқий рақамлар! Ҳақиқат ҳайрон!

@bankirkundaligi
13.4K views17:09
Ochish/sharhlash