Get Mystery Box with random crypto!

100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ ШАРТИ ЎЗГАРДИ, ЭНДИ 50 МЛН. СЎ | 🇺🇿Банкир кундалиги

100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ ШАРТИ ЎЗГАРДИ, ЭНДИ 50 МЛН. СЎМИНИ КАРТАГА ЎТКАЗИШ МУМКИН

Ҳукуматнинг
2024 йил 30 март кунги ВМ-181-сонли қарори билан «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 январдаги ВМ-37-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра:

Баҳолаш гуруҳининг ҳар бир аъзоси лойиҳаларни танлаб олиш ва тоифаларга ажратиш масалаларида уч иш кунида ўз фикр ва мулоҳазаларини бериши шарт. Гуруҳ аъзоси ушбу муддат давомида муносабат билдирмаган тақдирда, у томонидан ижобий хулоса берилган деб ҳисобланади (Аввалги тартибда ушбу уч кунлик муддат белгиланмаган эди. Чиновниклар истаган вақтида қараб, истамаса аризалар ушбу гуруҳнинг тасдиғидан ўтишда узоқ вақт қолиб кетаётган эди. Ажойиб таклиф).

Ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган жисмоний шахслар молиявий инструментлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйҳатидан ўтказилиши лозим.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредитларнинг 50 фоиз қисми уларнинг банк карталарига ўтказиб берилиши мумкин.

@bankirkundaligi