Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.66K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2024-04-29 16:02:16
Пул ўта зарур бўлиб турган вақтда, уни 1 дақиқа ичида олиш мумкин! Ишонмайсизми?

Эндиликда 1 дақиқа ичида АлоқаБанкнинг «Zoomrad» иловасидан 50 млн сўмгача микроқарз олишингиз мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги видеода кўрсатилган.

«Zoomrad» иловасининг қулайликларидан хабардор бўлиб туриш учун унинг Телеграм-каналига обуна бўлиб, кузатиб боришингиз мумкин!

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt | You Tube
26.5K views13:02
Ochish/sharhlash
2024-04-29 12:17:59 ​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (22 - 28 апрел) янгиликлари.

Анорбанк 100 млн. сўмгача онлайн-микроқарз таклиф этди. Иш ҳақи карта уланса 10% чегирма тақдим этилади. Шунингдек, банк савдо офислари бутун Ўзбекистон бўйлаб фаолият юритаётганини маълум қилди. Батафсил.

Ипак йўли банк UzAuto Motors автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 4 йилгача, бошланғич тўлов 15 фоиздан бошланади.

МКБанк «Стимул» валюта омонати шартлари ўзгарганини маълум қилди. Фоизи 9%, минимал миқдор 100$, муддати 24 ойгача. Батафсил.

Ориентфинансбанк «Кичик бизнесга қадам» микроқарзини таклиф этди. Муддати 24 ойгача,
миқдори 5 млн сўмгача. «Кичик ва ўрта бизнес учун капитал» кредити билан сиз ўз бизнесингизни ривожлантириш учун 500 миллион сўмгача кредит таклиф этди. Қўшимча иш ўринлари яратилса, кредит фоизлари мос равишда пастлатилади.
Батафсил.

Халқ банки Humo-Visa kobeyj картасини расмийлаштириб, хорижга саёҳатга йўлланма ютиб олиш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йил 24 апрел куни АОКА да матбуот анжумани ўтказди. Батафсил.

Ўзсаноатқурилишбанк «Тадбиркорга кўмак» кредитини таклиф этди. Миқдори 1 млн. АҚШ доллари эквивалентигача, кредит фоизи яратилган иш ўрнига қараб пастлатилади.

Ипотека-банк микроқарз таклиф этди. Онлайн 30 млн. сўмгача, оффланй 50 млн. сўмгача. Муддати 36 ойгача.

Туронбанк янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлар учун кредит фоизларини пасайтирганини маълум қилди. Батафсил.

Траст банк тадбиркорликни кенгайтириш учун 100 млн сўмдан 500 млн сўмгача нақд пулда микрокредит таклиф этди. Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр 3 ой. Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача. Батафсил.

Азия аллианс банк карталарини ўз банкоматларида нақдлаштирганда комиссияси 1 фоиздан 0,6 фоизга туширилганини маълум қилди.

Инфинбанк тасдиқланган лимит доирасида фойдаланиш мумкин бўлган кредит картаси ҳақида тушунча берди. Банкда ушбу турдаги картани 50 млн. сўмгача расмийлаштириб, 50 кун давомида фоизсиз фойдаланиш мумкин. Шунингдек банкDibank хизматини ишга туширганини маълум қилди. Батафсил.

Ўзмиллийбанк бизнес учун ҳисобрақам очиш ва унга хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон бўйлаб ўтказмалар, картага ўтказмалар 0 фоиз эканини эълон қилди. Батафсил.

Капиталбанк юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар 10, 30, 60 ёки 90 кун муддатга йиллик 17% гача бўлган сўмлик даромадли депозитлар очишни таклиф этди.

Тенге банк Тенге24 мобил иловаси орқали 50 млн. сўмгача муддатли тўловга ўзингизга ёққан маҳсулотларни харид қилиш ммкинлигини маълум қилди.

Uzum Bank телеграмда мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматини янгилади. Банк ходимлари  24/7 режимида ёрдам беришини маълум қилди. Батафсил.

Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредит маҳсулотини таклиф этди. Миқдори 1 млн. АҚШ долларгача, муддати 60 ойгача. Батафсил.

Бизнесни ривожлантириш банки «Янги иш ўрин яратишга рағбат» кредитин таклиф этди. Миқдори 3 млрд. сўмгача, муддати 36 ойгача. Батафсил.

Ziraat Bank Uzbekistan Humo ва Uzcard терминалларини муваффақиятли равишда интеграциясини амалга оширганини маълум қилди.

Гарант банк Uzcard ва Humo тизимларида ишловчи KIDS CARD пластик карталарини очишни таклиф этди. Карта устига исталган дизайнни танлаш (Фарзандингизни ўзини расмини тушириш ҳам) мумкин.

Агробанк мобил иловасида 2024 йил 4 июнгача 20 млн. сўмгача картадан ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилишини маълум қилди.

Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредитини таклиф этди. Миқдори 1 млн. АҚШ доллари эквивалентигача, муддати 60 ойгача. Лойиҳада иш ўрни қанча кўп бўлса, кредит фоизи шунча паст бўлади. Батафсил.

Банклар ишга таклиф этди:
Миллийбанк;
Анорбанк.

Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

Ипотека кредитлари шартларини эълон қилдик. Мана бу ерда.

Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни мана шу ерда ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

@bankirkundaligi
27.2K views09:17
Ochish/sharhlash
2024-04-29 09:43:00
ПРЕЗИДЕНТ БИР ҲАФТАДА МЕҲНАТ ТАЪТИЛИДАН ҚАЙТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 22 апрел куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани хабар берилган эди.

@bankirkundaligi
28.0K viewsedited  06:43
Ochish/sharhlash
2024-04-26 18:39:36
СОЛИҚЧИЛАР, МИБ ВА АДВОКАТ ҚЎЛГА ОЛИНГАН

Сирдарё
Солиқ бошқармаси бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи 3 та МЧЖнинг солиқ қарзларини, ушбу МЧЖларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани солиқ катта инспектори фермер хўжаликнинг 2023 ва 2024 йиллар учун ер солиғидан аниқланган 11 млн. 200 минг сўм миқдоридаги қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига 7 млн. сўм, шунингдек, ушбу фермер хўжалик раҳбарининг танишига тегишли нотурар жойнинг мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган 55 млн. 100 минг сўм қарздорлигини ҳам тўлиқ бартараф қилиб бериш эвазига 28 млн. сўм талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ билан ўтказилган тадбирда, 35 млн. сўм пул маблағини олган вақтида ушланди.

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги мева-сабзавот сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга совутиш омбори қуриш ва унга зарур бўладиган агрегатлар сотиб олиш учун 2023 йилнинг январь ойида тижорат банкидан 170 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади.

Аммо, олинган кредитни тўлаш даврида 3 ойлик қарздорлик юзага келиб, уни ундириш мақсадида банк томонидан МИБнинг Учқўрғон туман бўлимига мурожаат қилинади.

МЧЖ томонидан кредит қарздорлиги тўлансада, бюронинг 2 нафар давлат ижрочиси МЧЖ раҳбарини алдаб, гўёки туман прокуратураси томонидан кредит маблағи мақсадсиз сарфланганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини айтиб, уни жавобгарликка тортилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Аммо МИБ Учқўрғон туман бўлимининг давлат ижрочилари сўралган пул маблағини олган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Жиззах
шаҳрида адвокат 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@bankirkundaligi
14.2K views15:39
Ochish/sharhlash
2024-04-26 15:44:42
ANORBANK савдо офислари Ўзбекистон бўйлаб фаолият кўрсатмоқда

Ўзбекистондаги илк маҳаллий рақамли банк ANORBANK мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда. Хусусан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банк Ўзбекистон   бўйлаб барча савдо офисларини янгилади.

ANORBANK концепциясининг ўзига хослиги шундаки, у бутунлай рақамли банк бўлиб, унинг хизматларидан онлайн тарзда банкнинг веб-сайти, мобил иловаси ёки туну кун хизмат кўрсатувчи алоқа марказига мурожаат қилиш орқали фойдаланиш мумкин. Банк хизматларидан анъанавий офлайн  тарзда фойдаланишни маъқул кўрувчи мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ANORBANK Ўзбекистон бўйлаб янгиланган савдо офисларини таклиф этмоқда.

Батафсил

@bankirkundaligi
18.4K viewsedited  12:44
Ochish/sharhlash
2024-04-26 14:35:13
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ ФОШ ЭТИЛДИ

Кредитни мақсадсиз сарфлаш, нақдлаштириш жавобгарликка сабаб бўлади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B-o.” МЧЖ таъсисчиси Н.М. фуқаро Ф.Ш.га тегишли нотурар бинони гаровга қўйиш орқали тижорат банки филиалидан “Меҳмонхона” фаолияти учун 1,7 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу нотурар бинода гўёки қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағларини бошқа мақсадларга сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.n.” МЧЖ масъул шахслари махсус техника ва қурилиш материалларини сотиб олиш учун тижорат банки Тўрткўл филиалидан ажратилган кредит маблағи эвазига гўёки 2 дона “Вовсат” русумли экскаватор харид қилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, фуқаро С.А.нинг пластик картасига 1,5 млрд. сўм кредит маблағини ўтказиб олиб нақдлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@bankirkundaligi
20.9K views11:35
Ochish/sharhlash
2024-04-26 13:34:01
NBU bankida biznes uchun bepul hisob raqamini oching

Havfsizlik va maxfiylik
Tezkor va sifatli xizmat ko‘rsatish
Keng ko‘lamli xizmatlar
iBankga bepul ulanish va hisob raqamini boshqarish uchun mobil ilova

Tafsilotlar saytda: sme.nbu.uz

@bankirkundaligi
19.3K viewsedited  10:34
Ochish/sharhlash
2024-04-26 12:34:37
“Трастбанк”дан тадбиркорлар учун яна бир имконият! Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасайтирилади

“Трастбанк”  ўзининг 30 йиллиги арафасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қулай шартлар асосида яна бир микрокредит маҳсулотини жорий этди. “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” микрокредити — катта марраларни кўзлаганлар учун энг қулай таклифдир.

100 млн сўмдан 500 млн сўмгача НАҚД ПУЛДА микрокредит олиб, тадбиркорлик фаолиятинингизни йўлга қўйинг ёки янада кенгайтиринг.

Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр эса 3 ой.
Қанча кўп иш ўрни яратсангиз, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача

Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

“Трастбанк” — 30 йил ишонч билан юзма юз!

Кўпроқ маълумот бу ерда: https://t.me/trustbankuz

@bankirkundaligi
20.3K views09:34
Ochish/sharhlash
2024-04-26 10:21:41
Туронбанк тадбиркорлар учун кредит фоизларини пасайтирмоқда!

Бу имтиёздан фойдаланиш учун янги иш ўринларини ташкил этишнинг ўзи кифоя.

Кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун:

20 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратса:

Миллий валютада – 2 фоизгача
Хорижий валютада – 1 фоизгача

Йирик тадбиркорлар учун:

25 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратса:

Миллий валютада – 4 фоизгача
Хорижий валютада – 2 фоизгача

Кредитнинг максимал миқдори:

Миллий валютада – 10 млрд. сўм
Хорижий валютада – 1 млн. АҚШ доллари

Кредит муддати:

Айланма маблағларни тўлдириш – 18 ойгача
Асосий восита сотиб олиш – 36 ойгача

Шунингдек, Туронбанк мавжуд банк тарифларига ҳам чегирмалар бермоқда.

25 тадан кам бўлган янги иш ўрни яратса - 50%дан 100%гача чегирма

Батафсил маълумот: www.turonbank.uz
Алоқа маркази: 1220

@bankirkundaligi
20.3K views07:21
Ochish/sharhlash
2024-04-26 10:03:21
Har kuni biz messenjerlar va ijtimoiy tarmoqlardan foydalanamiz, musiqa tinglaymiz va video tomosha qilamiz, fayllarni yuklab olamiz va onlayn o'yinlarda vaqt o'tkazamiz.

Yuqori sifatli mobil internetga talab ortib bormoqda va Ucell Business bu ehtiyojga o‘z javobini tayyorladi. Biznes Uchun yangilangan rejasini tanlang. Ucell Biznes –

Birgalikda yuksak marralar sari! 

Batafsil: www.ucell.uz/3dfv
- - -
Каждый день мы пользуемся мессенджерами и соцсетями, слушаем музыку и смотрим видео, скачиваем файлы и коротаем время в онлайн-играх.

Спрос на качественный мобильный интернет растет, и Ucell Business подготовил свой ответ на эту потребность.
Выбирайте обновленную ТЛ Для Бизнеса.

Ucell Business – Вместе к вершинам!

Подробнее: www.ucell.uz/3dfu
19.0K viewsedited  07:03
Ochish/sharhlash