Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-04-20 12:01:13
Ўзсаноатқурилишбанк мантиқий математика фанидан соврин жамғармаси 100 млн сўм бўлган олимпиада ўтказмоқда

Жорий йил апрель-май ойларида Ўзсаноатқурилишбанкнинг бевосита ташаббуси ва кўмагида, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти ҳамда Ал-Хоразмий номидаги Халқаро олимпиада мактаби ҳамкорликда мантиқий математика бўйича навбатдаги олимпиада бўлиб ўтади.

Мазкур олимпиадада университет талабалари ҳамда мамлакатимиздаги банк ходимлари иштирок этишлари мумкин. Олимпиада ғолиблари пул мукофотлари билан биргаликда ЎзСҚБда ишлашга таклифнома билан ҳам тақдирланади.

Рўйхатдан ўтиш - @sqb_olympiadbot

Батафсил


@bankers_uz
5.6K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:30:35
Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун — 21−24 апрель кунлари дам олади.

Шунингдек, 24 апрель (душанба) кўчирилган дам олиш куни ҳисобланмайди, яъни 29 апрель (шанба) куни ҳам 5 кун ишлайдиганлар учун одатий дам олиш куни бўлади.


@bankers_uz
8.8K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:02:58
ANORBANK’дан юридик шахслар учун энг фойдали валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши мумкин.

Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб боришингиз мумкин.


@bankers_uz
6.3K views04:02
Ochish/sharhlash
2023-04-19 15:44:01
Ўзбекистон банклари 1-чоракда 3 трлн сўмдан зиёд соф фойда олди

Оператив маълумотларга кўра жорий йил 1-чорагида Ўзбекистонда фаолият юритган 32 та банкнинг жами соф фойдаси 3 трлн 65 млрд сўмни ташкил қилган. Бунда 5 та банк чоракни зарар билан якунлаган. Соф фойда кўрсаткичи ўтган йил (1 трлн 922 млрд сўм)га нисбатан 59,5 фоизга кўп бўлган.

Соф фойда бўйича етакчи 10 та банк орасида 4 та давлат банклари (Ўзмиллийбанк, Ипотека-банк, ҚҚБ ва ЎзСҚБ) ҳамда 6 та хусусий ва бошқа банклар (Капиталбанк, Hamkorbank, Ипак Йўли банк, Трастбанк, Ориент Финанс банк ва Давр-банк) жой олган.

TBC Bank илк бор ҳисобот даврини "плюс"да якунлаганини, Uzum Bank эса зарар билан якунлаганини алоҳида қайд этиш мумкин.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1087


@bankers_uz
9.3K viewsedited  12:44
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:35:15
Inova Solution компанияси MTCNA (MikroTik Certified Network Associate), MTCRE (MikroTik Certified Routing Engineer), MTCTCE (MikroTik Certified Traffic Control Engineer) дастурлари бўйича IT-тренинглар учун қабул бошлади.

Ҳар бир онлайн тренинг 2 соатлик 11 та дарсга мўлжалланган. Ҳар бир офлайн тренинг 3 кун давом этади.

Машғулотларнинг 75% лаборатория ишлари бўлиб, унда амалда сиз MikroTik ускунасига асосланган тармоқларни созлаш ва носозликларни бартараф этиш бўйича кўникмаларга эга бўлишингиз мумкин.

Курс маҳаллий тармоқлар муҳандислари ва администраторлари, ўз билимларини кенгайтирмоқчи бўлган техник мутахассислар учун тўғри келади.

Тафсилотлар веб-сайтда.

Телефон: (+998) 99-828-02-44.

Ҳамкорлик асосида
6.7K views11:35
Ochish/sharhlash
2023-04-19 13:29:05
Асакабанк қошида фармацевтика маркази ташкил этилади

18 апрель куни сув хўжалиги ва фармацевтика саноатига бағишланган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга кредит юкини енгиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунинг учун "Асакабанк" АЖ лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиши белгиланди.

Шу йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштиришга 300 миллион доллар узоқ муддатли кредит ресурслари жалб қилинади. Банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1085


@bankers_uz
7.5K views10:29
Ochish/sharhlash
2023-04-19 09:59:14
Алоқабанк йил якунига қадар 5 фоиз акцияларини IPO'га чиқаради

АТ "Алоқабанк" жорий йил якунига қадар "Тошкент" РФБ орқали ўз акцияларининг 5 фоизини бирламчи оммавий жойлаштиришни режалаштирмоқда. Банкнинг IPO жараёнлари билан андеррайтер сифатида "Portfolio Investments" компанияси шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 15 августда қабул қилинган ВМ қарорига кўра, "Алоқабанк" акциялари 2022-2023 йилда оммавий жойлаштириши режалаштирилган корхоналар рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, банк жорий йил 28 мартда қабул қилинган Президент қарори билан “Халқ IPOси”га чиқарилиши режалаштирилган 40 та давлат компаниялари рўйхатида бор.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1086


@bankers_uz
7.0K viewsedited  06:59
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:01:05
ANORBANK юридик шахслар учун энг фойдали валюта курсларини таклиф қилмоқда

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши мумкин.

Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб боришингиз мумкин.


@bankers_uz
3.6K views04:01
Ochish/sharhlash
2023-04-18 10:00:30
Tengebank юридик шахслар учун имтиёзли шартларда хизмат кўрсатади

Tengebank “Хуш келибсиз” акцияси доирасида миллий валютада банк ҳисоб рақамини очган юридик шахслар учун кейинги 3 ой давомида ҳисобварақни бепул юритиш хизматини тақдим этмоқда.

Бундан ташқари, акция даврида ҳисобрақам очган мижозлар жорий ҳисобварақдаги 100 млн сўмдан ортиқ қолдиқлар учун йиллик 3% ставкада даромад олишлари мумкин.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1084


@bankers_uz
7.4K views07:00
Ochish/sharhlash
2023-04-13 18:46:32
Картадан картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этиш режалаштирилмаган — ДСҚ

Бугун ижтимоий тармоқларда картадан картага (P2P) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси расмий муносабат билдирди.

Айтилишича, жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, текинга олган пул шаклидаги даромадлари яъни бир жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга пул ўтказиш (P2P) операциялари солиққа тортилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 майдан жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмаларини амалга оширувчи ташкилотлар кўрсатилган хизматлар учун комиссия олинишидан қатъи назар, электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришлари лозим бўлади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1083


@bankers_uz
6.6K viewsedited  15:46
Ochish/sharhlash