Get Mystery Box with random crypto!

Картадан картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этиш режалаш | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Картадан картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этиш режалаштирилмаган — ДСҚ

Бугун ижтимоий тармоқларда картадан картага (P2P) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси расмий муносабат билдирди.

Айтилишича, жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, текинга олган пул шаклидаги даромадлари яъни бир жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга пул ўтказиш (P2P) операциялари солиққа тортилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 майдан жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмаларини амалга оширувчи ташкилотлар кўрсатилган хизматлар учун комиссия олинишидан қатъи назар, электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришлари лозим бўлади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1083


@bankers_uz