Get Mystery Box with random crypto!

Алоқабанк йил якунига қадар 5 фоиз акцияларини IPO'га чиқаради | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Алоқабанк йил якунига қадар 5 фоиз акцияларини IPO'га чиқаради

АТ "Алоқабанк" жорий йил якунига қадар "Тошкент" РФБ орқали ўз акцияларининг 5 фоизини бирламчи оммавий жойлаштиришни режалаштирмоқда. Банкнинг IPO жараёнлари билан андеррайтер сифатида "Portfolio Investments" компанияси шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 15 августда қабул қилинган ВМ қарорига кўра, "Алоқабанк" акциялари 2022-2023 йилда оммавий жойлаштириши режалаштирилган корхоналар рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, банк жорий йил 28 мартда қабул қилинган Президент қарори билан “Халқ IPOси”га чиқарилиши режалаштирилган 40 та давлат компаниялари рўйхатида бор.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1086


@bankers_uz