Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-04-13 18:16:00
I чоракда иккиламчи бозор учун ажратилган ипотека кредитлари улуши кескин ортган

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон тижорат банклари томонидан 2023 йил I чораги давомида 3,26 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Бу кўрсаткич 2022 йил I чораги (2,8 трлн сўм) га нисбатан 460 млрд. сўм кўп демакдир.

Кредитларнинг 66 фоизи бирламчи бозордаги уйларни сотиб олишга, 34 фоизи эса иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олишга ажратилган. Ушбу чоракда иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари улуши 2022 йилнинг мос даврига нисбатан кескин ошган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1082


@bankers_uz
5.8K views15:16
Ochish/sharhlash
2023-04-12 15:29:43
Диққат, жонли эфир!

Фаолиятингизни ислом шариати асосидаги молиявий хизматлар, хусусан, мурабаҳа ва насия савдо асосида шакллантирмоқчимисиз? Трастбанкнинг "Trast Muamalat" шўъба корхонаси ҳақида саволларингиз борми?

2023 йил, 14 апрель соат 11:00 да банкнинг YouTube тармоғидаги саҳифасида жонли эфирни ўтказиб юборманг.

Жонли эфирни шунингдек банкнинг Telegram, Instagram va Facebook'даги саҳифаларида ҳам кузатиб бориш мумкин.

Обуна бўлинг ва саволларингизни йўлланг! Изоҳларда фикр-мулоҳазаларингизни қолдиринг!

Трастбанк — ишонч билан юзма-юз!

Сайт | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Ҳамкорлик асосида
7.2K views12:29
Ochish/sharhlash
2023-04-11 15:32:52
Ўзбекистонда банклардаги омонатларни ҳимоялашга оид янги қонун ишлаб чиқилади

Жорий йил октябрь ойига қадар Ўзбекистонда "Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Қонунда кафолатланадиган омонатлар қамрови ва миқдори аниқ белгиланиши, шунингдек, барча банкларнинг Фондга аъзо бўлиши шарт эканлигини кўрсатиш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Марказий банкка топширилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1081


@bankers_uz
2.3K viewsedited  12:32
Ochish/sharhlash
2023-04-11 10:43:14
Мазкур биноларни (АТ "Алоқабанк" бош офиси биноси ва Рақамли технологиялар вазирлиги биноси) самарқандлик тадбиркор Хуршид Тўраевга алоқадор компания сотиб олган. Бу ҳақда тадбиркор кеча ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Хуршид Тўраев "Tapp Payment", "Tapp&Buy" маркетплейслари, Самарқанд шаҳри, Ургут туманидаги қурилиш секторидаги лойиҳалар, Самарқанд, Қарши, Урганч ва Қўқон шаҳарларидаги савдо-кўнгилочар марказлар эгаси ҳисобланади.


@bankers_uz
6.8K views07:43
Ochish/sharhlash
2023-04-10 12:31:35
Hamkorbank онлайн микроқарз таклиф қилмоқда!

Hamkor иловаси ёрдамида атиги бир неча дақиқада микроқарзни расмийлаштириш мумкин.

Кредит шартлари:

Миқдори — 50 000 000 сўмгача;
Муддати — 36 ойгача;
Фоиз ставкаси — 27,99 % дан бошлаб.

Ҳозироқ Hamkor иловасини юклаб олинг ва мақсадларингизга осонлик билан эришинг!

Батафсил маълумот: bit.ly/reg_tg_uz

Телефон: 1256

Реклама
7.1K views09:31
Ochish/sharhlash
2023-04-10 12:00:35
Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Марказий банк Раисининг ўринбосари Аброрхўжа Турдалиевни самимий табриклаймиз! (1979 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Аброрхўжа Акбаровичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз


@bankers_uz
6.5K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-04-10 11:41:48
Гарант банк B2 даражасини қўлга киритди

"Гарант банк" акциядорлик жамияти Moody's Халқаро рейтинг агентлиги томонидан, «B2» рейтинг даражасининг "Барқарор" истиқболи билан тасдиқланди.

Банкнинг асосий рейтинг омиллари банкнинг ўз кредитга лаёқатлилиги, юқори даромад ва банк капиталлашувининг яхшиланиши билан боғлиқ. Барқарорлик рейтинги, шунингдек, активларнинг консерватив тузилишини, ликвид активлар ва уларнинг даромати ва рентабеллик кўрсаткичларини ҳисобга олади.


@bankers_uz
6.4K views08:41
Ochish/sharhlash
2023-04-10 10:56:56
I чоракда умумий пул тушумлари 37 фоизга ошди

Марказий банк тақдим қилган нақд пул муомаласи шарҳига кўра, 1-чоракда умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 140,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 37,0 фоизга ошган.

Хусусан, банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2 фоизга ўсиб, 87,8 трлн. сўмни ташкил қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1079


@bankers_uz
6.5K views07:56
Ochish/sharhlash
2023-04-06 20:30:32
Тошкент шаҳри марказидаги Алоқабанк бош офиси биноси сотилди

Пойтахт марказидаги Алоқабанк бош офиси жойлашган маъмурий бино 317,15 млрд сўмга сотилди. 4 апрелдаги савдода бошланғич нархга нисбатан 5 фоиз қимматроқ нарх таклиф қилган "Black Gold Industry News" МЧЖ ғолиб бўлган. МЧЖ шунингдек, қўшни бино - Рақамли технологиялар вазирлиги биносини ҳам 69,85 млрд сўмга сотиб олган.

2022 йил январь ойида Самарқанд шаҳрида рўйхатдан ўтган "Black Gold Industry News" МЧЖ устав капитали 8 млн сўмни ташкил қилади. Маълум бўлишича, Алоқабанк ушбу МЧЖга "бино ва асосий воситалар сотиб олиш учун" 15 йил муддатга 390 млрд сўм миқдорида кредит ажратган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1078


@bankers_uz
6.1K viewsedited  17:30
Ochish/sharhlash
2023-04-06 09:34:23
“Trastbank”дан янги “Яшил молиялаштириш” кредити

Хонадонингизда ёки корхонангизда электр энергияси харажатларини камайтиришни ва экологик тоза энергия манбаига эга бўлишни истайсизми? Унда “Trastbank”нинг “Яшил молиялаштириш” кредитидан фойдаланинг!

Жисмоний шахслар учун (қуввати 5 квт гача бўлган энергия тежамкор қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатишга):

– Муддати: 5 йил;
– Миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача;
– Йиллик фоиз ставкаси: 22%

Юридик шахслар учун:

– Муддати: 5 йил;
– Имтиёзли даври: 1йил;
– Миқдори: лойиҳа суммасидан келиб чиқиб;
– Кредит валютаси: миллий ва хорижий валютада;
– Йиллик фоиз ставкаси: Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробар миқдорида, хорижий валютада – 10 %.

Алоқа маркази: 1287
Телеграм :
@trustbankuz
6.4K views06:34
Ochish/sharhlash